Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2018 11.08.2017 йилдаги 621-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.08.2017 йилдаги 621-сон
Дата вступления в силу
21.08.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2018
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июлдаги 554-сонли «Фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудидаги оилаларда соғлом турмуш тарзини таъминлаш, фарзанд тарбиясига оид масалаларда ота-оналарнинг малакасини оширишда ёрдам бериш, шу жумладан уларнинг бу борадаги ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишга кўмаклашиш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ижро аппарати манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаларида ота-оналарнинг билимларини оширишга қаратилган машғулотларни ўтказиш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқсин ҳамда барча фуқаролар йиғинларини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда барча фуқаролар йиғинлари ҳузурида «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаларининг ташкил этилишини ҳамда тасдиқланган намунавий низом асосида ушбу жамоатчилик тузилмаларининг низомлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уч ой муддатда «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари ва аъзоларининг малакасини оширишга доир ўқув семинарларини ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили «Фуқаролар йиғини ҳузуридаги энг намунали «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси» кўрик-танловини ўтказишни йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарорнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ҳамда ҳар чоракда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига маълумотларни тақдим этиб бориш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 11 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
621-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 621-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАВИЙ НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу намунавий низом фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмасининг (кейинги ўринларда Университет деб аталади) мақсади ва асосий вазифаларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Университет ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Университет ўз фаолиятини амалга оширишда давлат органлари, шу жумладан фуқаролар йиғини ҳудудидаги таълим ва тиббиёт муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарлари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари, ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ҳамда фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича тегишли комиссиялар билан ҳамкорлик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Университет ушбу намунавий низомга мувофиқ оилани бошқаришда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган фуқаролар йиғини ҳудудидаги ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларга оилада соғлом турмуш тарзини таъминлаш, фарзанд тарбиясига оид масалаларда ота-оналарнинг малакасини оширишда ёрдам кўрсатиш, шу жумладан уларнинг бу борадаги ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини ошириш тадбирларини амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу тадбирлар тегишли йўналишлар бўйича ўқув машғулоти сифатида олиб бориладиган Университет машғулотлари (кейинги ўринларда Университет машғулотлари деб аталади) ва тарғибот тадбирларидан иборат бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Университетнинг мақсади ва асосий вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Университетнинг мақсади — оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва барқарорлигини таъминлаш, оилаларнинг фарзанд тарбиясидаги ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фарзанд тарбиясига етарли эътибор бермаётган ота-оналар билан ишлаш, фуқаролар йиғинидаги оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фарзанд тарбияси жараёнида ота-оналарга ёрдам кўрсатиш, оилада соғлом маънавий муҳитни таъминлашга кўмаклашиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Университетнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Университет қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраб олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет томонидан машғулотларнинг ташкил этилишини такомиллаштириш ва ушбу намунавий низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғинига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) таклифлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу намунавий низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида машғулотларга давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакилларини, малакали мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет машғулотларини фуқаролар йиғини ҳудудида олиб борилган жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича сўровнома материалларидан, статистик маълумотлардан, газета ва журналларда ёритилган мақолалардан, намунали оилаларнинг тажрибаларидан ва шу каби йўналишларда ҳаётий мисоллардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Университетнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оилалар ва маҳаллалардаги маънавий муҳит барқарорлигининг бузилиши, шу жумладан фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатишнинг олдини олишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ота-оналар билан ишлаш ва фарзанд тарбияси билан боғлиқ масалалар бўйича фуқаролар йиғини ҳаётида фаол иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет машғулотлари ва тарғибот тадбирларини самарали ҳамда мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу намунавий низомда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган, ҳуқуқбузарлик содир этган ёшларнинг ота-оналари билан тизимли ишларни ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Университет таркибини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Университет таркиби фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилганидан кейин бир ой ичида 10 — 15 нафар аъзодан иборат таркибда овоз бериш йўли билан шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет раҳбари, унинг ўринбосари ва аъзолари фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан икки ярим йил муддатга сайланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет раҳбари, унинг ўринбосари номзодига ва аъзоликка номзодга фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берганида у сайланган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Университет аъзолари фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган ҳуқуқшунос, шифокор, педагог, психолог ва бошқа мутахассислар ҳамда Университетга юкланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини чуқур тушунадиган, обрў-эътиборли, катта ҳаётий тажрибага ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган, маҳаллада ўзининг намунали хулқи билан обрў-эътибор қозонган фаол фуқаролар орасидан сайланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет раҳбари вазифасини қоида тариқасида фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Университет ўз олдида турган асосий вазифаларни ҳар ойда камида бир марта чақириладиган йиғилишларда кўриб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет йиғилиши йиғилишда аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашса ваколатли ҳисобланади. Университет аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетнинг йиғилишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетнинг чораклик, ярим йиллик, йиллик иш режалари, шу жумладан Университет машғулотларининг йўналишлари бўйича режасини ишлаб чиқиш ва уларни тасдиқлаш учун фуқаролар йиғини кенгашига киритиш билан боғлиқ масалалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет иш режалари ижроси юзасидан Университет аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботларини эшитиш билан боғлиқ масалалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) билан келишишни талаб қиладиган бошқа масалалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Университет раҳбари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетнинг йиғилишларида раислик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетнинг жорий ишларини ташкил қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет аъзоларига юкланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), йиғин кенгаши мажлисларида Университет номидан вакил бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет фаолияти тўғрисида йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғинига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) ҳисобот беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет раҳбари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Университет раҳбари ўринбосари ва аъзоларининг ваколатлари ушбу намунавий низомда белгиланган Университетнинг мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларидан келиб чиқиб, фуқаролар йиғини Кенгаши билан келишган ҳолда Университет раҳбари томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет раҳбари узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда Университет раҳбари ўринбосари унинг вазифасини бажаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Университет машғулотлари унда иштирок этувчиларнинг ёши, жинси, маълумоти ҳисобга олинган ва гуруҳларга ажратилган ҳолда ташкил этилади. Университет машғулотларининг жойи, вақти ва ташкил этиш тартиби унинг иштирокчиларининг бўш вақтини ҳисобга олган ҳолда Университет йиғилиши томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет машғулотлари унинг иштирокчиларига қулай бўлган тилда олиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Университет машғулотлари қуйидаги йўналишларда олиб борилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оила ҳуқуқи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оила маънавияти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оила бошқаруви;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оила иқтисодиёти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оила психологияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оиланинг тиббий маданияти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оилада соғлом турмуш тарзи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет машғулотларининг мавзулари ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан ва мавжуд муаммолардан, шу жумладан аҳоли билан мулоқот қилиш жараёнида аниқланган масалалардан келиб чиқиб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Университет машғулотлари якунида Университет аъзолари томонидан машғулот иштирокчилари ўртасида сўровномалар ўтказилади ва натижалари таҳлил этилиб, самарадорлиги аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университет машғулотлари иштирокчилари ўртасида ўтказиладиган намунавий сўровноманинг шакли Университет раҳбари томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Университетнинг тарғибот тадбирлари унинг аъзолари томонидан фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли ўртасида Университетнинг мақсад ва вазифалари юзасидан мунтазам тушунтириш ишларини олиб бориш ва республика ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Университет фаолиятини фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) мувофиқлаштиради. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, ҳудуддаги давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар Университет фаолиятини самарали ташкил этишга методик ва амалий жиҳатдан кўмаклашадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Университетни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, Университет аъзоларини моддий рағбатлантириш юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан ташкил топган фуқаролар йиғини маблағлари ҳисобидан фуқаролар йиғини кенгаши қарорига асосан амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Университет аъзоларининг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Университет раҳбари, унинг ўринбосари ёки бошқа аъзоларининг ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин тўхтатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соғлиғи ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вафот этганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Университет раҳбари, унинг ўринбосари ёки бошқа аъзоларининг ваколатлари муддатидан олдин тўхтатилган тақдирда, бир ой муддатда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан бўшаб қолган ўринларга янги сайлов ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Якунловчи қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 855-модда)