11.08.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2911
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қарори, 11.08.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2911
Дата вступления в силу
15.11.2017
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги ПҚ-2863-сон «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
6. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бепул тиббий хизмат олиш бўйича мурожаатлари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда хусусий тиббиёт муассасалари томонидан юритиладиган махсус журналда қайд этиб борилади. Мазкур журнал электрон шаклда юритилиши мумкин.
Мазкур маълумотлар хусусий тиббиёт муассасаси томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтидаги махсус электрон базага ҳам киритиб борилади.
12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур Низомнинг 1 ва 3-иловаларида келтирилган маълумотларни интернет тармоғи орқали аҳолига доимий равишда етказиб турилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида он-лайн тизимида доимий равишда янгилаб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)