29.06.2000 йилдаги 249-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.06.2000 йилдаги 249-сон
Дата вступления в силу
29.06.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни («Ўзсувқурилиши») ни тугатиш тўғрисида» 2000 йил 23 июндаги ПФ—2645-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек, 1998—2000 йилларда қурилиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурини амалга ошириш ва сув хўжалиги қурилишини бошқаришни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Ўзсувқурилиш» давлат концернини, 2-иловага* мувофиқ бошқа корхоналар ва ташкилотларни тугатиш тадбирларини амалга оширсин;
тугатилаётган «Ўзсувқурилиш» давлат концерни таркибида бўлган 3-иловага* мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни хусусийлаштиришга доир тадбирларни амалга оширсин, бунда хусусийлаштирилаётган корхоналарга бир хил номлар берилишига йўл қўйилмасин;