Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг
буйруғи
Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 21 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2899]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чоралари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2025 йил 27 февралдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2899-2, 24.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2025 й., 10/25/2899-2/0264-сон)
1. Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 20 июнь,
411-сон
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директорининг 2017 йил 20 июндаги 411-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом сифат бўйича эксперт-аудиторларни ҳамда сифат бўйича эксперт-аудиторликка номзодларни (бундан буён матнда номзод деб юритилади) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2025 йил 27 февралдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2899-2, 24.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2025 й., 10/25/2899-2/0264-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
аккредитация — мувофиқликни баҳолаш органларининг муайян фаолият соҳасида мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажаришга ваколатлилигини аккредитация органи томонидан расман тасдиқлаш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2025 йил 27 февралдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2899-2, 24.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2025 й., 10/25/2899-2/0264-сон)
аттестация — номзодларнинг назарий билим ва касбий тайёргарлик даражасини баҳолаш жараёни;
сифат бўйича эксперт-аудитор — мазкур Низомда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган, мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ишларни олиб бориш учун тегишли малакага эга бўлган мутахассис;
Олдинги таҳрирга қаранг.
даврий баҳолаш — аккредитация қилинган субъект фаолиятининг аккредитация даврида белгиланган талабларга мувофиқлигини аккредитация циклида қайта баҳолаш тартиб-таомили;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2025 йил 27 февралдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2899-2, 24.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2025 й., 10/25/2899-2/0264-сон)
2. Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестацияси (бундан буён матнда аттестация деб юритилади) уларнинг профессионал малакаси ва касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, зиммасига юкланган вазифалар, функцияларни бажариш юзасидан масъулиятини, сифатни баҳолаш фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда сифат бўйича эксперт-аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш мақсадида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Олий маълумотли, мувофиқлик сертификати ва сифатни баҳолаш соҳасида уч йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган, сифатни баҳолаш соҳасида малака оширган, шунингдек сертификатлаштиришдан ўтган соҳаси бўйича жами 4 марта аккредитация ва даврий баҳолашларда иштирок этган мутахассислар сифат бўйича эксперт-аудиторликка аттестациядан ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2025 йил 27 февралдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2899-2, 24.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2025 й., 10/25/2899-2/0264-сон)
4. Сифат бўйича эксперт-аудиторлар ҳар уч йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилади.
5. Аттестация ҳаққонийлик, даврийлик, ошкоралик ва холислик принципларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилади.
6. Аттестация мазкур Низомда назарда тутилган тартибда тузиладиган Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш комиссияси (бундан буён матнда аттестация комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
2-боб. Аттестация комиссиясини тузиш ва фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Аттестация комиссияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) директорининг буйруғига асосан Агентлик, Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси, «Ўзбекистон стандартлар институти» давлат муассасаси, «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси, «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасаси ва «Ўзбекистон аккредитация маркази» давлат муассасаси мутахассислари орасидан камида тўққиз аъзодан иборат таркибда тузилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2025 йил 27 февралдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2899-2, 24.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2025 й., 10/25/2899-2/0264-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Агентлик директори аттестация комиссиясининг раиси ҳисобланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2025 йил 27 февралдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2899-2, 24.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2025 й., 10/25/2899-2/0264-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Агентликнинг Мувофиқликни баҳолаш бўйича техник сиёсатни амалга ошириш бошқармаси аттестация комиссиясининг ишини ташкил қилувчи ишчи органи ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2025 йил 27 февралдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2899-2, 24.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2025 й., 10/25/2899-2/0264-сон)
10. Ишчи орган қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
аттестациядан ўтиш учун ариза топширган номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилади ва кўриб чиқади;
аттестациядан ўтиш учун ариза топширган номзодларни аттестация ўтказиш жойи ва куни ҳақида хабардор қилади;
суҳбат ўтказиш учун номзодларга бериладиган тахминий саволларни тузади ва аттестация комиссиясига киритади;
Сифат бўйича экспертлар-аудиторлар давлат реестрини юритади;
аттестация комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқади.
11. Аттестация комиссиясининг йиғилиши ҳар уч ойда бир маротаба ўтказилади, аттестациядан ўтиш учун аризалар келиб тушмаган ҳоллар бундан мустасно.
12. Аттестация комиссиясининг йиғилиши аттестация комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
13. Аттестация натижалари аттестация комиссиясининг қарори билан қабул қилинади. Аттестация комиссиясининг қарори баённома шаклида расмийлаштирилади ва аттестация комиссияси аъзолари томонидан имзоланади.
3-боб. Аттестациядан ўтиш учун ҳужжатлар тақдим этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Номзод аттестациядан ўтиш учун аттестациядан ўтиш ҳақидаги ариза билан Агентликка мурожаат қилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
номзоднинг мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича анкетаси;
аккредитация ва даврий баҳолашларда иштирок этганлигини тасдиқловчи буйруқ нусхалари;
иш жойидан тавсифнома;
ходимни сертификатлаштирилганлиги тўғрисидаги мувофиқлик сертификати нусхаси.
Мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2025 йил 27 февралдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2899-2, 24.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2025 й., 10/25/2899-2/0264-сон)
15. Сифат бўйича эксперт-аудитор Сифат бўйича эксперт-аудиторнинг аттестациядан ўтганлиги ҳақида гувоҳноманинг (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) амал қилиш муддати тугашидан икки ой олдин аттестациядан ўтиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилади.
16. Ҳужжатлар келиб тушган кунидан бошлаб икки кун муддатда аттестация комиссиясининг ишчи органи томонидан кўриб чиқилади. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда ишчи орган томонидан номзодга аттестациядан ўтишга қўйишни рад этиш асослари кўрсатилган жавоб хати юборилади.
17. Аттестациядан ўтишга қўйишни рад этиш учун асос бўлган камчиликлар бир ой муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатлар такроран кўриб чиқиш учун тақдим қилиниши мумкин.
18. Қуйидагилар аттестациядан ўтишга қўйишнинг рад этилиши учун асос ҳисобланади:
зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатларни тақдим этиш ёки мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этмаслик;
тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганда.
Аттестациядан ўтишга қўйишни бошқа асослар билан рад этишга йўл қўйилмайди.
4-боб. Номзодларни аттестациядан ўтказиш
19. Аттестациянинг ўтказилиш жойи ва вақти тўғрисида номзод аттестация ўтказиладиган санадан камида ўн кун олдин хабардор қилинади.
20. Аттестациядан ўтиш учун ҳужжатлар тақдим этган ҳамда аттестацияга узрсиз сабабга кўра келмаган номзодлар аттестация комиссиясининг навбатдаги мажлисида аттестациядан ўтказилади, бу ҳақда номзод хабардор қилинади.
Аттестацияга узрсиз сабаб билан такроран келмаган номзод аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади ва унга гувоҳнома бериш рад этилади.
21. Аттестация суҳбат шаклида ўтказилади.
Номзод билан унинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳаси, шу жумладан мувофиқликни баҳолаш соҳасида иш юритиш асослари бўйича суҳбат ўтказилади.
Суҳбат жараёнида берилган саволлар ва номзоднинг жавоблари (ип ўтказиб белгиланган тартибда тикилган ва муҳр билан тасдиқланган) махсус журналда қайд этилади.
22. Аттестация комиссияси номзоднинг билимлари ва иш тажрибасини ҳисобга олиб:
номзодни аттестациядан ўтган деб эътироф этиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақида;
номзодни аттестациядан ўтмаган деб эътироф этиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
23. Аттестация комиссиясининг қарорлари аттестация комиссиясининг мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади. Овоз бериш номзоднинг иштирокисиз ўтказилади.
24. Аттестация натижалари овоз бериш жараёни тамом бўлгандан кейин дарҳол эълон қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Аттестация комиссияси қароридан норози бўлган номзодлар аттестация натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида Агентлик директорининг буйруғига мувофиқ тузиладиган апелляция комиссиясига ариза (шикоят) билан мурожаат қилишлари мумкин.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2025 йил 27 февралдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2899-2, 24.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2025 й., 10/25/2899-2/0264-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Апелляция комиссияси аттестация комиссияси таркибига кирмаган Агентлик, «Ўзбекистон стандартлар институти» давлат муассасаси, «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси, «Ўзбекистон стандартлар институти» давлат муассасаси мувофиқликни баҳолаш органларининг мутахассисларидан беш кишидан иборат таркибда тузилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2025 йил 27 февралдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2899-2, 24.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2025 й., 10/25/2899-2/0264-сон)
27. Номзоднинг аризаси (шикояти) рўйхатга олинган кундан бошлаб етти кунлик муддатда кўриб чиқилади. Аризани (шикоятни) кўриб чиқиш жараёнида номзод иштирок этиши мумкин. Номзоднинг аризани (шикоятни) кўриб чиқиш жараёнида иштирок этмаслиги уни кўриб чиқмасликка асос бўлмайди.
Апелляция комиссияси аттестация комиссияси қарорини ўзгаришсиз қолдириш ёки уни бекор қилиб, номзод аризасини (шикоятини) қаноатлантириш ҳақида қарор чиқаради.
Апелляция комиссияси қарори нусхаси номзодга ва аттестация комиссиясига апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан икки кун муддатда тақдим этилади.
5-боб. Гувоҳномани бериш, уни қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш
28. Сифат бўйича эксперт-аудиторликка аттестациядан ўтган ходимга икки кун муддатда ушбу Низомга 2-иловасига мувофиқ шаклда гувоҳнома берилади ва Сифат бўйича экспертлар-аудиторлар давлат реестрига киритилади.
Гувоҳноманинг амал қилиш муддати — уч йил.
Гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳимояланганлик даражасига, ҳисобга олиш сериясига ва тартиб рақамига эга бўлади.
29. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш сифат бўйича эксперт-аудиторининг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда, унинг аризаси асосида ишчи орган томонидан амалга оширилади.
Гувоҳнома қайта расмийлаштирилгунга қадар сифат бўйича эксперт-аудитор ўз фаолиятини илгари берилган гувоҳнома асосида амалга оширади.
30. Қайта расмийлаштирилган гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши керак. Олдин берилган гувоҳнома бекор қилинади.
31. Гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда сифат бўйича эксперт-аудиторининг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
32. Дубликатни беришда сифат бўйича эксперт-аудиторга Агентлик томонидан «Дубликат» белгиси қўйилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, ушбу гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши керак.
33. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома қайта расмийлаштирилиши ва дубликати берилиши учун аттестациядан ўтиш талаб қилинмайди.
6-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Аттестация комиссияси қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2025 йил 27 февралдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2899-2, 24.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2025 й., 10/25/2899-2/0264-сон)
Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби) | |||||||
Сифат бўйича эксперт-аудиторнинг аттестациядан ўтганлиги ҳақида | |||||||
| | | | | | __________ | №____________________ | |
| | | | | | (серияси) | | |
| (миллий мувофиқлик белгиси) | Сифат бўйича экспертлар-аудиторлар давлат реестрида қуйидаги рақам билан рўйхатдан ўтказилди: | | |||||
| Ушбу билан | | | _________________________________________________________ | ||||
| | | | (сифат бўйича эксперт-аудиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми) | ||||
| ____________________________________________________________________________________________ | |||||||
| «Техник жиҳатдан тартибга солиш» агентлигида аттестациядан ўтганлиги тасдиқланади _____________________________________________________ | |||||||
(сифатни баҳолаш соҳасининг номи) | | | | | |||
| ва у сифат бўйича эксперт-аудиторлик фаолиятини юритиши мумкин. | | | |||||
| Гувоҳнома | | _______________________________гача амал қилади. | | | |||
| | | (йил, кун ва ой) | | | | | |
| Аттестация комиссияси раиси: | _________________________________________________________ | ||||||
| | | | (имзо) | (фамилияси, исми, отасининг исми) | |||
| | М.Ў. | | | | | | |
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2025 йил 27 февралдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2899-2, 24.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2025 й., 10/25/2899-2/0264-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 718-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2019 й., 10/19/2899-1/4109-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 24.03.2025 й., 10/25/2899-2/0264-сон)