05.07.2017 йилдаги 466-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.07.2017 йилдаги 466-сон
Дата вступления в силу
10.07.2017
Норасмий таржима
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ICTWEEK Uzbekistan» Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ва дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантиришни янада рағбатлантириш, Ўзбекистонда «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш натижасида эришилаётган ютуқлар, имкониятлар ва имтиёзларни намойиш этиш, ахборот-коммуникация соҳасини ривожлантиришнинг эришилган амалий натижалари, тенденцияларини муҳокама қилиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳар йили «ICTWEEK Uzbekistan» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги кўргазмасини (кейинги ўринларда — АКТ ҳафталиги) ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, АКТ ҳафталигини ўтказиш даври, жойи ва дастури Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. АКТ ҳафталиги доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига истисно тариқасида, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги маҳаллий компаниялар — АКТ ҳафталиги иштирокчилари билан тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар базалари ва бошқа дастурий маҳсулотларни яратиш бўйича хизматларни сотиб олиш, ишлаб чиқиш ва кўрсатиш юзасидан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «ICTWEEK Uzbekistan» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси, шунингдек, ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасидаги компанияларнинг ҳомийлик маблағлари АКТ ҳафталигини молиялаштириш манбалари сифатида белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. ««Ўзекспомарказ» МКК» АЖ АКТ ҳафталигини ўтказиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига кўргазма майдонлари ва ускунаси учун имтиёзли нархларни тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида республика ҳудудларида яшовчи иқтидорли ва истеъдодли ёшлар учун АКТ ҳафталиги тадбирларида иштирок этишни ташкиллаштириш тавcия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда АКТ ҳафталиги доирасида тузилган шартномаларни рўйхатга олиш ва реестрини юритиш тартибини назарда тутувчи Низомни тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартномалар бажарилишининг жараёни устидан доимий мониторингини олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мониторинг натижаларига кўра ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги АКТ ҳафталиги доирасида ўтказиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, хорижлик фойдаланувчилар фойдалана олиши мумкин бўлган ахборот ресурслари орқали кенг ёритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги АКТ ҳафталиги ўтказиладиган жойларда жамоат тартибига риоя этилишини ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 5 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
466-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 466-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ICTWEEK Uzbekistan» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ш.Х. Шерматов

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в. б., ташкилий қўмита раиси

И.Д. Жураев

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

Х.Б. Нуритдинов

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари

Ш.Б. Абраров

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари

К.К. Қуранбоев

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Кенгаши раиси

Ш.М. Қодиров

«Ўзбектелеком» АК бош директори

А.Х. Мухитдинов

Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор директори в.б.

Х.Х. Хасанов

«UNICON.UZ» ДУК директори

М.М. Сангилов

Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази директори

лавозими бўйича

«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази директори.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.