Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2022 20.06.2017 йилдаги ПҚ-3074-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2022
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли «Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мустақиллик йилларида халқимизнинг бой тарихи ва маданиятининг ажралмас бир қисмини ташкил этадиган, маънавий тараққиётимиз учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган қадимий қўлёзмалар, санъат асарлари, осори- атиқаларни сақлаш, уларни илмий тадқиқ этиш, юртимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида тарғиб қилиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ана шундай ноёб тарихий-маданий ашёлар нафақат халқимиз маданиятининг нодир дурдоналари, балки жаҳон миқёсидаги йирик коллекциялар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид кўплаб қимматбаҳо экспонатлар хорижий давлатларнинг музейлари ва архив фондларида сақланмоқда. Ушбу маданий мерос ёдгорликларини аниқлаш ва тадқиқ этиш, имкон қадар мамлакатимизга олиб келиш юзасидан кейинги йилларда муайян ишлар қилинди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айни вақтда халқимиз, хусусан, ёшларимизни ана шу бебаҳо маънавий бойликдан баҳраманд этиш, тарихимиз ва маданиятимизнинг номаълум саҳифаларини чуқур ўрганиш, чет эллардаги Ўзбекистонга оид маданий бойликлар ҳақида тўлиқ маълумотлар базасини яратиш, бу йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, «Ўзархив» агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказини (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, чет элларда сақланаётган, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базаси — реестрини яратиш ва уни мунтазам янгилаб бориш, шунингдек, ана шу тарихий экспонатларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш, тегишли илмий марказлар, хусусан, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориб, эришилган натижаларни илмий муомалага киритиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фаолият йўналиши бўйича хорижий давлатлардаги музей ва фондлар, архивлар, илмий-маданий муассасалар билан ўзаро маданий алоқаларни йўлга қўйиш, турли анжуманлар, конференция ва кўргазмалар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб бориш ва зарур чора-тадбирлар кўриш, бу борада халқаро миқёсдаги илғор тажрибани ўрганиш ва амалиётга жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ва самарали бажарилишини таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, халқаро шартномалар ва умумэътироф этилган нормаларни миллий қонунчилигимиз нуқтаи назаридан атрофлича ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хориждаги мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни оммавий ахборот воситаларида, жумладан, глобал интернет тармоғида кенг ёритиш, улар ҳақидаги библиографик тўпламлар, каталоглар, китоб-альбомлар ва бошқа матбаа маҳсулотларини турли тилларда нашр этиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўпланган материалларни мамлакатимиз ва жаҳон миқёсида илмий муомалага киритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказининг таркибий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ директорига, зарурат туғилган ҳолларда, Марказнинг таркибий тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) 2-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1-2 иловалар берилмайди
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ томонидан мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш юзасидан олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказнинг йиллик фаолият режасини тасдиқлаш ва унинг амалга оширилиши учун кўмаклашиш, шунингдек, заруратдан келиб чиққан ҳолда, Марказга юкланган асосий вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Марказнинг таклифига асосан унинг мутахассислари ва бошқа ташкилотлардан Марказга жалб қилинадиган экспертларни хорижий давлатларга сафарларга жўнатиш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар чорак якуни бўйича Марказ ҳисоботларини эшитиш, унинг фаолияти самараси ва натижадорлигини баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бу борада зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ Комиссиянинг ишчи органи ҳамда Марказ директори, лавозимига кўра, Комиссиянинг масъул котиби ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти мутасаддилигида фаолият юритадиган, юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ директори ва унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институтининг Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Мустақиллик майдони, 2-уй манзилидаги биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ фаолияти натижасида хорижда сақланаётган, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларнинг асл ёки кўчирма нусхалари, фото ва видеотасвирлари Ўзбекистон Республикасига олиб келинганида (қайтарилганида), зарур илмий-тадқиқот ишлари бажарилганидан сўнг, улар Комиссиянинг хулосасига асосан, тегишли давлат музейлари тасарруфига бепул ўтказиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказни сақлаб туриш харажатлари, шунингдек, 2017 йилда Марказнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ харажатлар учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат буюртмаси асосида илмий тадқиқотларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ажратиладиган мақсадли грант маблағлари;
(6-банднинг учинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармони таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ мутахассислари ва бошқа ташкилотлардан унга жалб қилинадиган экспертларни хорижий давлатларга хизмат сафарларига юбориш ва чет эллик мутахассислар (экспертлар)ни жалб этиш харажатлари ва Марказ фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатлар учун тадбиркорлик фаолиятидан, жумладан, ноширлик фаолиятидан тушадиган маблағлар, халқаро молиявий институтлар, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказнинг хорижда сақланаётган, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни ўрганиш ишларини ташкил этиш учун ҳар йили илмий жиҳатдан асосланган тадқиқотларга давлат буюртмасини белгиланган тартибда тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили тасдиқланадиган давлат буюртмасида белгиланган илмий тадқиқотлар учун давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги илмий-техник лойиҳаларга ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан грантлар ажратилишини таъминласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармони таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарорда назарда тутилган харажатлар учун зарур бюджет маблағларини 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ижтимоий соҳа бўйича кўзда тутилган маблағлар доирасида ажратсин, 2018 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида ушбу соҳага ажратилган маблағлар доирасида назарда тутсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бириктирилган битта хизмат автотранспортини сақлаб туриш учун лимит ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик мутахассислар (экспертлар)нинг меҳнатига хақ тўлаш миқдори Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Молия вазирлиги билан келишилган таклифлари асосида меҳнат шартномасида белгиланади ва чет эл валютасида чет элдаги ҳисоб рақамларига ўтказилади;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик мутахассислар (экспертлар)га Ўзбекистон Республикасида бўлган даврида бир кунлик сафар харажатлари 20 АҚШ долларига тенг миқдорда, кундалик меъёр бўйича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада тўланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик мутахассислар (экспертлар)нинг бир ойдан ошмаган муддатга тузилган қисқа муддатли меҳнат шартномалари бўйича мамлакатимизда яшаш харажатлари Марказ томонидан миллий валютада тўланади, бир ойдан ортиқ муддатга тузиладиган меҳнат шартномалари бўйича чет эллик мутахассислар (экспертлар)нинг яшаш харажатлари учун тўловлар, тузилган шартнома шартларига мувофиқ, ойлик маошларни тўлашда амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид, хорижда сақланаётган маданий бойликларни аниқлаш, улар ҳақида тўлиқ маълумотлар базасини шакллантириш ва тадқиқ этиш учун жалб этиладиган чет эллик мутахассислар (экспертлар)нинг Марказ билан тузилган меҳнат шартномаси доирасида олинадиган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда, белгиланган тартибда, Марказни зарур алоқа турлари ва воситалари, жумладан, Ҳукумат телефон алоқаси билан таъминласин, шунингдек, кенг қамровли интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятини яратиб берсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва хизмат кўрсатадиган тижорат банкларига Марказнинг буюртманомалари бўйича Марказ мутахассисларининг ва унга бошқа ташкилотлардан жалб қилинадиган экспертларнинг хорижий хизмат сафарлари ҳамда чет эллик мутахассислар (экспертлар)нинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар учун маблағларни конвертация қилиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказнинг хорижий давлатларга хизмат сафарига борадиган мутахассислари ва бошқа ташкилотлардан жалб қилинадиган экспертлар Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги элчихоналари вакиллари томонидан кутиб олиниши, кузатиб қўйилиши, визалар расмийлаштирилишида ва таржимонларни бириктиришда ҳамда Марказнинг хорижий мамлакатлардаги тегишли ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказнинг буюртманомаларига биноан чет элдан жалб этиладиган хорижий мутахассислар (экспертлар)га кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказнинг буюртманомаларига биноан чет элдан жалб этиладиган хорижий мутахассислар (экспертлар)га давлат божи ундирилмасдан, кўп марталик кириш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Марказ фаолиятини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларнинг маълумотлар базаси — реестрини яратиш, уларнинг кўчирма нусхалари, фото ва видеотасвирларини Ўзбекистон Республикасига олиб келиш, турли анжуман, конференция ва кўргазмалар ташкил этиш учун имтиёзли хорижий кредитлар ва грантларни жалб қилиш бўйича халқаро молиявий институтлар ва хорижий донорлар билан тизимли ишлар олиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Марказ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Маданият вазирлиги билан биргаликда, бир ой муддатда, Марказга малакали мутахассислар пухта танлов асосида танлаб олиниши ҳамда кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда, икки ой муддатда, қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Марказ ва Комиссиянинг низомини, республика муассасаларидан экспертларни, жумладан, чет эллик мутахассислар (экспертлар)ни меҳнат шартномаси асосида жалб этиш тартибини тасдиқлашни ҳамда бошқа ташкилий масалаларни назарда тутадиган Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х. Султонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 20 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-3074-сон