Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ихтисослаштирилган бошқармаларининг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш, бошқарув ва ёрдамчи ходимлари сонини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 10 май,
267-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 267-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 9-бандида:
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасининг, Тошкент шаҳри туманлари ободонлаштириш бошқармалари, Нукус ва вилоят маркази бўлган шаҳарлар ободонлаштириш бошқармалари, вилоятга (Қорақалпоғистон Республикасида республикага) бўйсунувчи шаҳарлар ҳамда туманлар ободонлаштириш бошқармалари ходимларига ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи (узоқ муддат хизмат қилганлиги) учун қуйидаги миқдорларда ҳар чораклик мукофот тўланади:
|
Узоқ муддат хизмат қилганлиги учун мукофот миқдорини ҳисоблаш учун ойлик тариф ставкасига нисбатан коэффициент |
||
|
1 йилдан 3 йилгача |
0,3 |
|
|
3 йилдан 5 йилгача |
0,6 |
|
|
5 йилдан 10 йилгача |
0,8 |
|
|
10 йил ва ундан кўп |
1,0 |
»; |
ўн иккинчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 46-сон, 414-модда):
а) 2-бандда:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
«Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ихтисослаштирилган бошқармаларининг ташкилий тузилмаси 4а, 4б, 4в, 4г, 4д, 4е, 4ж, 4з, 4и ва 4к-иловаларга мувофиқ»;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи ва еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 1-иловада:
16-банднинг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан келишган ҳолда ихтисослаштирилган бошқармалар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади»;
21-банднинг иккинчи хатбошига «Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси билан келишган ҳолда» сўзлари қўшилсин;
в) қуйидаги мазмундаги 4а, 4б, 4в, 4г, 4д, 4е, 4ж, 4з, 4и ва 4к-иловалар қўшилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига
4а-ИЛОВА
4а-ИЛОВА
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Марказий майдонларни ободонлаштириш ихтисослаштирилган бошқармаси
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига
4б-ИЛОВА
4б-ИЛОВА
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Дренажлар ва коллекторларни таъмирлаш ва сақлаш ихтисослаштирилган бошқармаси
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига
4в-ИЛОВА
4в-ИЛОВА
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ирригация хўжалигини ва кўкаламзорлаштириш объектларини таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига
4г-ИЛОВА
4г-ИЛОВА
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Махсус суғориш ускуналарини таъмирлаш ва сақлаш ихтисослаштирилган бошқармаси
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига
4д-ИЛОВА
4д-ИЛОВА
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Марказий авария-диспетчерлик хизмати
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига
4е-ИЛОВА
4е-ИЛОВА
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси Шаҳар сунъий иншоотларидан фойдаланиш, уларни сақлаш ва таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармасининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига
4ж-ИЛОВА
4ж-ИЛОВА
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Шаҳар марказий кўчаларидан фойдаланиш, уларни сақлаш ва таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига
4з-ИЛОВА
4з-ИЛОВА
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган бошқармаси
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига
4и-ИЛОВА
4и-ИЛОВА
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Каналларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига
4к-ИЛОВА
4к-ИЛОВА
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
г) 5-илованинг «Лавозим ва касблар номи» устунининг 17-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Участка мастери, бригадир, катта диспетчер, катта мастер»;
д) 5а-иловада:
«Лавозим номи» устунининг 10-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Участка мастери, бригадир, катта диспетчер, катта мастер»;
11-позиция чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри ҳудудидаги каналларнинг санитария ҳолатини яхшилаш ва ободонлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 16 октябрдаги 282-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 343-модда)