1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 августдаги 515-сонли «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим тоифадаги оилаларни тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида» 2017 йил 18 январдаги ПҚ–2731-сон қарорини бажариш ҳамда Оролбўйи минтақасида яшайдиган кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг манзиллилигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки, бир марта бериладиган моддий ёрдам олган кам таъминланган оилалар ушбу моддий ёрдамни олиш учун уларга бир йўла моддий ёрдам тўлангандан кейин бир йил ўтгандан сўнг қайта мурожаат этишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган ёрдам шаклида янги турдаги ижтимоий нафақанинг мақсади ва тайинланиши тўғрисида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 30 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
165-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 мартдаги 165-сон қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида» 2017 йил 18 январда ПҚ–2731-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга, биринчи навбатда, ёлғиз фуқаролар, пенсионерларга, боқувчиси ногиронлиги бўлган шахс бўлган оилаларга ҳамда бошқа кам таъминланган аҳоли тоифаларига ва оилаларга (кейинги ўринларда муҳтож оилалар деб аталади) ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бир марта бериладиган моддий ёрдамни (кейинги ўринларда бир марта бериладиган моддий ёрдам деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор Фуқаролар йиғинини ижтимоий қўллаб-қувватлаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида белгиланган миқдорда тайинланади ва тўланади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сонли Фармони билан тасдиқланган «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорлари асосида кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва ажратиладиган субсидиялар рўйхати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлашнинг аниқ миқдори муҳтож оила тушган ҳаётий вазиятнинг мураккаблигини инобатга олган ҳолда, алоҳида ҳар бир ҳолат бўйича Комиссия томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Комиссия муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлашда қуйидаги асосий тамойилларга амал қилиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий адолатга сўзсиз риоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир марта бериладиган моддий ёрдамни манзилли тарзда тайинлашни таъминлаш йўли билан уни тўлашга ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кенг ошкоралик ва очиқликни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир марта бериладиган моддий ёрдамни, биринчи навбатда, мавжуд ҳаётий вазиятнинг мураккаблигини мустақил ҳал қила олмайдиган, ҳақиқатда эҳтиёжманд оилаларга тайинлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидагилар бир марта бериладиган моддий ёрдам тўловларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ва Хоразм вилоятининг вилоят бюджети маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси акциядорлик-тижорат Халқ банки бўлинмалари (филиаллари)даги (кейинги ўринларда Халқ банки деб аталади) махсус банк ҳисоб рақамларида тўпланадиган бюджетдан ташқари манбалар (жамоат ва хайрия жамғармалари, юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг ва бошқаларнинг хайрия эҳсонлари).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш шартлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Бир марта бериладиган моддий ёрдам тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган, ҳаётий мураккаб вазиятга тушган оилалар (фуқаролар) тоифаларига, биринчи навбатда, қуйидагиларга Комиссия қарори билан тайинланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз фуқаролар ва пенсионерларга (ишга лаёқатсизларга ва ишга лаёқатли оила аъзолари бўлмаганларга), боқувчиси ногиронлиги бўлган шахс бўлган оилалар ва бошқа кам таъминланган аҳоли тоифаларига ва оилаларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс бўлган ёки оғир касалга чалинган (бутунлай ёки қисман ўз-ўзини боқиш имконига эга бўлмаган, иш фаолиятини олиб бора олмайдиган) фуқароларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўлим оқибатида ягона боқувчисини йўқотган оилаларга (уч ой муддат мобайнида);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронлиги бўлган бола ёки I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс бўлган ёки молиявий харажатларни талаб этадиган жарроҳлик аралашуви ёки узоқ вақт (беш ойдан кўпроқ) амбулаторияда даволаниши зарур бўлган оғир касалликка чалинган бошқа оила аъзосига қараб турган тўлиқ бўлмаган оиланинг ота-оналарига (оила аъзосига);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ота-оналардан бири I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёки иккала ота-она ҳам I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс бўлган икки нафар ва ундан қўп фарзандли тўлиқ оилаларга.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишга лаёқатлилигини йўқотишга олиб келган оғир касалликлар (I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс) ёки узоқ (беш ойдан кўпроқ) вақт дори воситалари қўллашни ёхуд жарроҳлик аралашувини талаб этадиган касалликлар;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
турмуш ўртоғи, ота-онанинг (боқувчининг) ўлими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етиши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пайдо бўлган мураккаб ҳаётий вазиятни мустақил ҳал этишга имкон берадиган моддий (мулк) имкониятнинг (даромаднинг) йўқлиги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам тайинланиши ва берилишининг шарти ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам мурожаат этувчи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади. Муҳтож оилаларнинг бир марта бериладиган моддий ёрдам олиш тўғрисидаги қайта мурожаатлари мазкур Низомда белгиланган тартибда, олдинги бир марта бериладиган моддий ёрдам тайинланган ойдан камида бир йил ўтгандан сўнг кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам учун мурожаат қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам мурожаат этувчининг доимий турар жойи (доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги) бўйича, муҳтож оила аъзосининг ёзма аризаси асосида Комиссия томонидан тайинланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш тўғрисидаги ариза (кейинги ўринларда ариза деб аталади) муҳтож оила аъзоси ёки муҳтож оиланинг ваколатли вакили (кейинги ўринларда ариза берувчи деб аталади) томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ Комиссия раиси номига топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчининг хоҳишига кўра аризага ҳақиқатдан ҳам муҳтож оилага бир марта бериладиган моддий ёрдам тайинланиши зарурлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчидан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Аризаларни рўйхатдан ўтказиш фуқаролар йиғинининг масъул котиби томонидан махсус рўйхатдан ўтказиш журналида амалга оширилади, журналга аризанинг келиб тушиш санаси, мурожаат этувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, мураккаб ҳаётий вазиятининг қисқача баёни ва Комиссия томонидан қарор қабул қилингандан сўнг қарор ҳақидаги маълумотлар ва протоколнинг санаси ва рақами киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза ва мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар берилган кун ариза рўйхатдан ўтказилган сана ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Аризани кўриб чиқиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Муҳтожликни аниқлаш ва бир марта бериладиган моддий ёрдамни белгилаш (рад этиш) тўғрисидаги қарор Комиссия томонидан қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарурият туғилганда, муҳтож оиладаги мураккаб ҳаётий вазият мавжудлиги фактини аниқлаштириш учун Комиссия томонидан муҳтож оиланинг қўшнилари жалб этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ариза топширилган кунидан бошлаб тўрт календарь куни мобайнида Комиссия томонидан кўриб чиқилади. Кўрсатилган муддат мобайнида Комиссия:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза берувчининг мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган тоифаларга мувофиқлигини кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза берувчининг яшаш жойига борган ҳолда муҳтож оилада бир марта бериладиган моддий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи мураккаб ҳаётий вазиятнинг мавжудлигини аниқлаш учун текшириш ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Муҳтож оиланинг бирга яшовчи аъзоларининг таркиби Комиссия томонидан аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва муҳтож оилада мураккаб ҳаётий вазият мавжудлигини текшириш натижаларига кўра Комиссия ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ муҳтож оилада мураккаб ҳаётий вазият мавжудлигини тасдиқловчи далолатнома тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Далолатномада қуйидагилар кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу бандда назарда тутилмаган ҳолатларда муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Муҳтож оилада мураккаб ҳаётий вазият мавжудлигини текшириш натижаларига кўра Комиссия бир марта бериладиган моддий ёрдамга муҳтож оилалар рўйхатини шакллантиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ўзининг хулосаси асосида бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш, шунингдек унинг миқдорини белгилаш ёки муҳтож оилага бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлашни рад этиш бўйича қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор Комиссия томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар Комиссиянинг кўпчилик аъзолари унинг учун овоз берса қарор қабул қилинган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Комиссия қарори ҳар бир ариза берувчи бўйича, ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари иштирокида қабул қилинади. Агар ариза берувчи ёки муҳтож оила бошқа оила аъзоларининг соғлиғи ҳолатига кўра қатнаша олиш имкони бўлмаса, Комиссия ариза берувчининг ёки муҳтож оила бошқа аъзоларининг иштирокисиз қарор қабул қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Қарор Комиссия мажлиси протоколи билан, қуйидагиларни кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
очиқ овоз бериш натижалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муҳтож оилага тайинланган бир марта бериладиган моддий ёрдамнинг миқдори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўлов ойи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарор қабул қилинган сана.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш рад этилган тақдирда ёзма хабарномада рад этишнинг сабаблари кўрсатилган ҳолда ариза берувчига бу ҳақда маълум қилинади ва у тўғрида протоколга ёзиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Протокол Комиссия раиси томонидан имзоланади ва ариза берувчига икки кун муддатда маълум қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам Комиссия мажлисининг қарори протоколи асосида тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи масъул котиби ҳар ойда ойнинг охирги кунидан кечикмасдан, Комиссиянинг мажлиси қарори протоколлари асосида олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти рақами, шунингдек тўланиши керак бўлган суммани кўрсатган ҳолда бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаш учун уч нусхада ведомостлар тузади. Ведомостлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисининг имзоси ва муҳри, шунингдек ушбу орган ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) ҳокимликларининг молия бўлими (кейинги ўринларда молия бўлими деб аталади) ходимининг имзоси билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Белгиланган тартибда тўлдирилган ва тасдиқланган ведомостлар бир марта бериладиган моддий ёрдам тайинланган ойнинг 5-кунигача бўлган муддатда молия бўлимларига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тақдим этилган ведомостлар, барча уч нусханинг ҳар бир варағига тасдиқловчи имзолар ва тегишли штамп қўйилган ҳолда, молия бўлимининг масъул ходими томонидан арифметик хатолар ва бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлашга бюджет маблағларининг мавжудлиги юзасидан текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Бир марта бериладиган моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида Комиссиянинг қарорига таъсир кўрсатган нотўғри ва ишончсиз маълумотлар аниқланганда, шунингдек қонун нормаларини бузган ҳолда муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш қайд этилган ҳолатларда асоссиз тўланган маблағлар айбдор шахс томонидан ўзини ўзи бошқариш органининг тегишли махсус банк ҳисоб рақамига қайтарилади, кейинчалик улар Ягона ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Туманлар ва шаҳарлар бюджети маблағларидан бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаш харажатларини молиялаштириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаш харажатларини молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетида ва Хоразм вилоятининг вилоят бюджетида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам пулларини тўлаш учун назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида, шунингдек ушбу Низомнинг 5-бандида санаб ўтилган бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни молиялаштириш молия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида очиладиган тегишли бюджетнинг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамидан муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни молиялаштириш учун Халқ банки бўлинмаларида (филиалларида) очилган махсус ҳисоб рақамларига тўлов амалга ошириладиган ойнинг 5-кунидан бошлаб, бироқ тўлов ойининг 25-кунидан кечикмаган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ банки бўлинмалари (филиаллари) ҳар ойда жорий ойнинг охирига қадар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ва молия бўлимларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тегишли махсус банк ҳисоб рақамларидаги қолдиқлар, шу жумладан, жорий ой учун ва йил бошидан буён тушган тушумлар ва амалга оширилган харажатлар тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тегишли бюджетдан молиялаштириш учун молия бўлимлари томонидан ғазначилик бўлинмаларига бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаб бериш учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни ўтказиш бўйича ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада буюртманомалар (кейинги ўринларда буюртманома деб аталади) ва тўлов топшириқномалари тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Ғазначилик бўлинмалари буюртманомаларни рўйхатдан ўтказади ва тўлов топшириқномаларига асосан ягона ғазначилик ҳисоб рақамидаги маблағларни тегишли ғазначилик ҳисоб рақамида операцияларни акс эттирган ҳолда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус банк ҳисоб рақамларига ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маблағлар ўтказилгандан сўнг буюртманоманинг бир нусхаси ғазначилик бўлинмалари томонидан молия бўлимларига қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам бўйича ведомостнинг бир нусхаси молия бўлимида қолади. Маблағлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказилгандан кейин тасдиқланган ведомостларнинг иккинчи ва учинчи нусхалари молия органи томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тегишли органига тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маблағлар уларнинг ҳисоб рақамларига тушгандан кейин ведомостларнинг иккинчи ва учинчи нусхаларини тўлов топшириқномалари билан бирга, муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаш учун Халқ банкининг хизмат кўрсатувчи бўлинмаларига (филиалларига) тақдим этишади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ведомостлар ойнинг охирги иш кунида ёпилади, тайинланган, аммо ўз вақтида талаб қилиб олинмаган моддий ёрдам муҳтож оиланинг номига очилган махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказилади ва унинг биринчи талабига биноан тўланади. Ёпилган ведомостнинг учинчи нусхаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади. Тўлов бир марта бериладиган моддий ёрдам олувчи муҳтож оиланинг доимий яшаш жойидаги Халқ банки бўлинмалари (филиаллари) томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам учун назарда тутилган бюджет маблағларини туманлар (шаҳарлар) ўртасида тақсимлаш Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси томонидан ҳар бир туман (шаҳар) ҳудудида яшовчи оилаларнинг муҳтожлигидан, ушбу муҳтож оилаларнинг таркиби ва олдинги даврларда ажратилган маблағларнинг ўзлаштириш (фойдаланиш) даражасини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Назарда тутилган бюджет маблағларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида тақсимлаш туман (шаҳар) молия бўлими томонидан эҳтиёжманд оилалар сонини ҳисобга олган ҳолда, молиялаштиришга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ҳар ойда ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича, муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тўғрисида ҳисобот тузилади ҳамда у ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача бўлган муддатда молия бўлимларига тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Молия бўлимлари ҳисобот ойидан кейинги жорий ойнинг 15-кунигача ҳисоботларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, Хоразм вилояти ҳокимлигининг молия бошқармасига тақдим этадилар, улар ойнинг 20-кунигача ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Бир йил мобайнида олувчилар томонидан талаб қилиб олинмаган бир марта бериладиган моддий ёрдам маблағлари кейинчалик Ягона ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳисоб рақамларида тикланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Ажратиладиган бюджет маблағларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус ҳисоб рақамларига тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилишини ҳамда улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини режали текширувлари давомида амалга оширилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлашнинг асосланганлигини назорат қилиш молия бўлими ходими томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Шахсий жавобгарлик:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаш учун бюджет маблағларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус банк ҳисоб рақамларига тўлиқ ва ўз вақтида ажратилиши юзасидан — туман (шаҳар) молия бўлими раҳбари зиммасига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тартиби бажарилишини таъминлаш ва молиявий ҳисоботларнинг ишончлилиги юзасидан — Комиссия раиси зиммасига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартибига риоя этилиши назоратини таъминлаш юзасидан — туман (шаҳар) молия бўлими ходими зиммасига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи махсус ҳисоб рақамларидан маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлаш юзасидан — Халқ банкининг туман (шаҳар) бўлинмаси (филиали) раҳбари зиммасига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

* Бир марталик моддий ёрдамни олган муҳтож оилалар уларга моддий ёрдам тўлангандан кейин бир йил ўтгандан сўнг бир марталик моддий ёрдамни олиш учун такроран мурожаат қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия раисига _____________________________________________ (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи номи) _____________________________ туман _____________________________ вилоят __________________________________ __________________________________ ____________________манзилда яшовчи _________________________________дан (аризачининг Ф.И.О.)
Бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш тўғрисида АРИЗА
Сиздан оиламга (менга) бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишингизни сўрайман. Менинг оилам (мен) бир марта бериладиган моддий ёрдамга қуйидаги сабабга кўра муҳтож(ман):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
____________________________________________________________________таркибидаги Комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил «___» ____________даги ____-сон қарори билан тасдиқланган амалдаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом»га (кейинги ўринларда Низом деб аталади) асосан _______________________________________________________ манзилда яшовчи ___________________ оила(фуқаро)_________________________________________________________нинг
(аризачининг Ф.И.О.)
мураккаб ҳаётий вазиятининг мавжудлиги юзасидан текширув ўтказилди ва қуйидагилар аниқланди:
1. Фуқаро _________________________ нинг оиласи ____нафардан иборат, шундан: 14 ёшгача бўлган болалар — ____ нафар, улардан ____ нафари ногиронлиги бўлган шахс; 14 ёшдан катта болалар — ____ нафар, улардан ____ нафари ногиронлиги бўлган шахс; оиланинг меҳнатга лаёқатли, балоғатга етган аъзолари — ____ нафар, улардан: ____ нафари иш билан банд; доимий иш жойига эга бўлмаганлар ____ нафар; ишсиз деб рўйхатга олинганлар ____ нафар; пенсионерлар — ____ нафар, улардан ___ нафари I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс. Оила (фуқаро) қуйидаги тоифага киради:
Оила (фуқаро)нинг моддий таъминланганлик даражасини баҳолашнинг сабабини ҳамда оила(фуқаро)да юзага келган мураккаб ҳаётий вазиятни мустақил ҳал эта олиш имкони бор(ёки йўқ)лигини кўрсатиш: ___________________________________________________________________________________________, ___________________________________________________________________________________________,
Текширув ўтказилган сана: 20____ йил «____» ___________
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаш учун бюджетдан ажратилган маблағларни ўтказиш бўйича ___________-сон БУЮРТМАНОМА 20____ йил «______» ______________
Бўлинманинг номи
____________________________________
Бўлим ва кичик бўлим
____________________________________
Бошлиқ
____________________________________
Ғазначилик шахсий ҳисоб-рақами
____________________________________
Олувчининг номи
Ғазначилик ҳисоб рақами
Мақсадли маблағларнинг номланиши
Мақсадли маблағнинг ажратилиши учун асос
Миқдори (сўм)
Бўлинма бошлиғи
_________________
____________________________________
(имзо)
Ф.И.О.
Бўлим бошлиғи
_________________
____________________________________
(имзо)
Ф.И.О.
20___ йил «___» ________да соат «___» дан «___» дақиқа ўтганда ғазначилик бўлимининг масъул ходими қабул қилиб олди.
_________________
____________________________________
(имзо)
Ф.И.О.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тўғрисида ҲИСОБОТ
20___ йилнинг _________________ ойи учун
туман (шаҳар)
раиснинг Ф.И.О.
(фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи номи)
(туман (шаҳар)номи)
Т/р
Кўрсаткичларнинг номи
Ўлчов бирлиги
Ҳисобот ойи учун
Йил бошидан
1.
Молия органлари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари миқдори
сўм
2.
Ведомост бўйича тайинланган бир марта бериладиган моддий ёрдам миқдори
сўм
3.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ушбу органи ҳудудида яшовчи оила(фуқаро)лар сони
та
х
4.
Кўриб чиқилган аризалар рўйхати
та
4.1
шундан: бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш бўйича рад этилган аризалар сони
та
5.
Бир марта бериладиган моддий ёрдам тайинланган аризалар сони
та
6.
Ведомост бўйича бир марта бериладиган моддий ёрдам олаётган оила(фуқаро)лар сони