Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруғи

Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 28 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2864]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 7-мҳ-сонли «Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш ҳамда биринчи марта юридик хизмат ходими лавозимига тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3444, 05.07.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 50-мҳ-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходими лавозимига тавсия этиладиган номзодларни адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2562, 2014 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 9-сон, 100-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси (А. Очилов) мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазир М. ИКРАМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 28 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 42-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини мажбурий тартибда тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда адлия органлари деб юритилади) билан келишиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом мақсадлари учун давлат органлари ва ташкилотлари деганда, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари (бундан буён матнда давлат органлари ва ташкилотлари деб юритилади) тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими лавозимига тайинлаш ва ундан озод этишга тақдим этилган номзодларни (бундан буён матнда номзод деб юритилади) адлия органлари билан келишиш уларнинг тавсия этилган лавозимга лаёқатини ва касбига муносиблигини аниқлаш, шунингдек юридик хизмат ходимларини ноқонуний таъсир кўрсатишдан ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари юридик хизмати ходимлари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, шунингдек ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари лавозимга тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари билан келишилган ҳолда тайинланади ва озод қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими лавозимига адлия органлари билан келишилиб лавозимга тайинланган ходимлар келгусида ушбу ташкилотнинг юридик хизматидаги лавозими ўзгарса адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди, юридик хизмат раҳбари ва унинг ўринбосари лавозими бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2861, 2017 йил 28 февраль) асосан давлат органлари ва ташкилотлари ўн кун муддатда тегишли маълумотни адлия органига юбориши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари адлия органлари билан лавозимига тайинланиши келишилган кундан бошлаб бир йил давомида бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига ишга ўтганда адлия органлари билан суҳбатдан ўтказилмасдан келишилишига йўл қўйилади, юридик хизмат раҳбари ва унинг ўринбосари лавозимлари бундан мустасно.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 6 апрелдаги 9-мҳ-сон бўйруғига (рўйхат рақами 2864-4, 07.04.2022 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган— Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 10/22/2864-4/0287-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизмат ходимлари ҳамда улар билан келишиб лавозимга тайинланган юридик хизмат ходимлари адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 26 февралдаги 77-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2864-3, 26.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2019 й., 10/19/2864-3/2679-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш масалаларини келишиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан юридик хизмат ходими лавозимига тайинлаш масаласини келишиш учун бир ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Давлат органлари ва ташкилотлари номзодни лавозимга тайинлаш масаласини келишиш учун тегишли адлия органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг номзодни лавозимга тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номзоднинг ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги маълумотномаси ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумот.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик хизмат ходими лавозимига келишиш учун бир ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилганда, мазкур ҳужжатлар ҳар бир номзод учун алоҳида тақдим этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 6 апрелдаги 9-мҳ-сон бўйруғи (рўйхат рақами 2864-4, 07.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 10/22/2864-4/0287-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлашни келишиш масаласини кўриб чиқишда номзод билан суҳбат ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Суҳбат адлия органларида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан ўтказилади. Комиссиялар таркиби тегишли адлия органи раҳбари томонидан камида беш кишидан, яъни раис, унинг ўринбосари ва аъзоларидан иборат таркибда тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирнинг соҳа бўйича масъул ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида эса, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ва адлия бошқармаси бошлиғи комиссия раиси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Комиссиялар фаолиятини ташкил қилиш бўйича ташкилий масалалар ишчи органлар томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш бошқармаси ва унинг бўлимлари тегишли комиссияларнинг ишчи органи ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Келишиш ҳужжатлар тегишли адлия органига келиб тушган санадан бошлаб бир ой ичида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ишчи орган томонидан ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида камчиликлар аниқланмаса, номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига суҳбат ўтказилишидан камида уч кун олдин суҳбат ўтказиладиган кун, вақт ва жой ҳақида хабар берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ҳужжатларда камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, улар тегишли адлия органига келиб тушган санадан бошлаб беш иш куни ичида ишчи орган томонидан камчиликлар кўрсатилган ҳолда номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига хабар юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ҳужжатларни кўрсатилган камчиликларни бартараф қилган ҳолда такроран юборишда ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар такроран тақдим қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Комиссия ишида аъзоларнинг камида ярми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Комиссиянинг аъзоси иш жойида бўлмаган тақдирда унинг ўрнига унинг вазифасини бажарувчи шахс иштирок этишига йўл қўйилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 8 сентябрдаги 457-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2864-2, 08.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2018 й., 10/18/2864-2/1860-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Номзод билан унинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳалари, шу жумладан конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи ва меҳнат ҳуқуқи соҳалари, шартномавий-ҳуқуқий фаолият ва суд ишларини юритиш асослари бўйича суҳбат ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Суҳбат жараёнидаги номзодга бериладиган саволлар ва уларнинг жавоблари, комиссия аъзолари томонидан номзодга қўйилган баллар ҳамда суҳбатнинг умумий натижалари «Yurist-adliya» электрон тизимида қайд этиб борилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 6 апрелдаги 9-мҳ-сон бўйруғи (рўйхат рақами 2864-4, 07.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 10/22/2864-4/0287-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Комиссия аъзолари номзоднинг билими, шунингдек иш тажрибасини ҳисобга олиб, уни суҳбатдан ўтган ёки ўтмаган деб топиш ҳақида қарор қабул қилади. Мазкур қарор комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия аъзолари номзодни бошқа лавозимга тайинлаш ҳақида тавсия бериши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суҳбатга келмаган ва комиссия ишчи органини ёзма хабардор қилмаган номзодлар суҳбатдан ўтмаган деб топилади ва бу ҳақда ишчи орган томонидан номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига маълум қилинади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 8 сентябрдаги 457-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2864-2, 08.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2018 й., 10/18/2864-2/1860-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Суҳбат натижаларига кўра номзоднинг суҳбатдан ўтганлиги ёки ўтмаганлиги ҳолати бўйича ишчи орган уч иш куни ичида номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотини хабардор қилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 8 сентябрдаги 457-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2864-2, 08.09.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2018 й., 10/18/2864-2/1860-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Суҳбатдан ўта олмаган номзодлар бир ойдан сўнг, умумий асосларда тегишли лавозимга қайта тавсия этилиши мумкин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 8 сентябрдаги 457-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2864-2, 08.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2018 й., 10/18/2864-2/1860-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Юридик хизмат ходими лавозимига суҳбатдан уч маротаба ўта олмаган номзодлар уч ойдан сўнг умумий асосларда тегишли лавозимга қайта тавсия этилиши мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 8 сентябрдаги 457-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2864-2, 08.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2018 й., 10/18/2864-2/1860-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Юридик хизмат ходимларини лавозимдан озод этиш масалаларини келишиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Юридик хизмат ходимларини лавозимидан озод этишни келишиш учун давлат органи ва ташкилоти томонидан адлия органларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этиш ҳақидаги тақдимномаси, ушбу тақдимномада ходимни лавозимидан озод этиш сабаблари, мотивлари ва бошқа маълумотлар кўрсатилади;
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 6 апрелдаги 9-мҳ-сон бўйруғига (рўйхат рақами 2864-4, 07.04.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 10/22/2864-4/0287-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик хизмат ходимининг аризаси — меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилишда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этиш сабабларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Юридик хизмат ходимларини лавозимдан озод этиш масалаларини келишиш мазкур Низомда белгиланган юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш масаласини келишиш тартибида амалга оширилади. Бунда ходим билан суҳбат ишчи орган томонидан зарур деб топилган ҳоллардагина ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ходим ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётган бўлса, мазкур масаланинг комиссия томонидан кўриб чиқилиши талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этишнинг келишилганлиги ёки келишилмаганлиги (сабаблари кўрсатилган ҳолда) ҳақида тегишли адлия органи томонидан давлат органи ва ташкилоти ёзма равишда хабардор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Зарур ҳолларда, адлия органлари томонидан юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этиш масаласига доир қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши ҳамда юридик хизмат ходими билан суҳбат ўтказилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Қуйидагилар юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этишни келишишни рад этиш учун асос бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этиш учун сабаблар етарли эмас деб топилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик хизмат ходимининг зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиқмайдиган ишларни бажармаганлиги ёки уни ўзига юклатилган мажбуриятларини бажарганлиги учун таъқиб қилинганлиги ҳолати аниқланганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Мазкур Низомнинг 26-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, давлат органи ва ташкилотида тегишли адлия органи томонидан хизмат текшируви ўтказилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Хизмат текширувини ўтказиш учун асос бўлган ҳолат ўз исботини топганда, тегишли адлия органи давлат органи ва ташкилотининг айбдор мансабдор шахсларини белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
281. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 7-бандига мувофиқ юридик хизмат ходими лавозимидан озод этилганда ҳамда юридик хизмат штат бирлиги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тугатилганда юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этишни адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди.
(281-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик хизмат ходимини юридик хизмат билан боғлиқ бўлмаган бошқа лавозимга ўтказиш мазкур Низомнинг 23 —27 бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(281-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 8 сентябрдаги 457-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2864-2, 08.09.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2018 й., 10/18/2864-2/1860-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини келишиш билан боғлиқ барча ҳужжатлар тегишли адлия органида сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳнат вазири А. АБДУХАКИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 28 февраль

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Қ. РАФИКОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 28 февраль
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНА

МАЪЛУМОТНОМА
3х4 см ўлчамли фотосурат учун жой
Азизов Азиз Азизович
2021 йил 14 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бош юрисконсульти
Туғилган йили: 22.10.1982
Туғилган жойи: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри
Миллати: ўзбек
Партиявийлиги: йўқ
Паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти:
Тамомлаган: 2015 й. Ўзбекистон Миллий университети (кундузги) 2017 й. Тошкент давлат юридик университети (магистратура)
Олий маълумот тўғрисида диплом ҳақидаги маълумотлар (диплом серияси, рақами, берилган вақти ва олий таълим муассасасининг номи:
Б № 050898, 11.06.2015, Ўзбекистон Миллий университети
Илмий даражаси: йўқ
Илмий унвони: йўқ
Қайси чет тилларини билади: рус ва инглиз тиллари
Ҳарбий (махсус) унвони: 2-даражали юрист
Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа): йўқ
Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим): йўқ
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2011-2015 йй.
-
Ўзбекистон Миллий университетининг талабаси
2015-2017 йй.
04.09.2015 й 22.05.2017 й
-
Тошкент давлат юридик университетининг магистранти
Тошкент давлат юридик университетининг котиб иш юритувчиси
22.05.2017 й 29.03.2018 й
-
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ишлар бошқармаси бош мутахассиси
29.03.2018 й 14.04.2018 й
-
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Юридик департаменти катта юрисконсульти
14.04.2018 й 10.07.2020 й
-
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бош юрисконсульти
10.07.2020 й 05.10.2021 й
-
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси Юридик бюро бошлиғи
05.10.2021 — ҳ.в.
-
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бош юрисконсульти
(1-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 6 апрелдаги 9-мҳ-сон бўйруғи (рўйхат рақами 2864-4, 07.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 10/22/2864-4/0287-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия органларига келишиш учун тавсия этилган номзоднинг яқин қариндошлари ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪЛУМОТ

Т/р
Ф.И.О.
Қариндошлиги
Туғилган йили ва жойи
Иш жойи ва лавозими
Яшаш жойи
Яқин қариндошларимнинг рўйхатини тўлиқ ва тўғрилигини тасдиқлайман:
(3-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 6 апрелдаги 9-мҳ-сон бўйруғига (рўйхат рақами 2864-4, 07.04.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 10/22/2864-4/0287-сон)