1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши;
3.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.03.00.00 Нотариат / 18.03.06.00 Нотариал фаолият ва уни амалга ошириш қоидалари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар;
2.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нотариал идоралар фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2020 й., 09/20/195/0391-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштиришни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқага ўтказиш тақиқланганлиги ёки хатланганлиги бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиришни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нотариал ҳаракатларни амалга оширишда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан давлат хизматлари кўрсатишни назарда тутувчи «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимини амалга киритиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали қарздорликни аниқлаш электр ва газ таъминоти бўйича 2019 йил 1 январдан, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари бўйича 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 269-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 09/18/269/1041-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўзаро ҳисоб-китоблар, электр энергияси, табиий газ, совуқ ва иссиқ сув истеъмолчилари шахсий ҳисоб рақамларининг ҳисобга олиш маълумотлари, шу жумладан якка тартибда ҳисобга олиш асбоблари ҳолати тўғрисида 3-иловага мувофиқ батафсил маълумотларни шакллантириш тизими жорий этилишини ва идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизимига аниқ вақт режимида юборилишини:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳри бўйича — 2017 йил 1 июлдан бошлаб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари бўйича — 2018 йил 1 июлдан бошлаб таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятларида — идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали қарздорлик ҳақидаги маълумотлар электр ва газ таъминоти бўйича 2019 йил 1 январдан, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари бўйича 2021 йил 1 январдан бошлаб юборилиши таъминлансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 269-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 09/18/269/1041-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш ташкилотлари 2017 йил 1 июлгача бўлган муддатда идоралараро электрон ҳамкорлик воситасида алмашинадиган маълумотларни долзарблаштириш, олиш ва бериш юзасидан ахборот тизимларини ўзаро мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 1 апрелгача бўлган муддатда — нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган давлат божи ва бошқа тўловларни электрон тарзда амалга ошириш бўйича таклифлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 1 июлгача бўлган муддатда — ариза берувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шахсий кабинет орқали битимлар лойиҳаларини тайёрлаш, нотариал ҳаракатлар ҳақида тушунтиришлар олиш ва нотариус қабулига олдиндан ёзилиш учун мурожаат қилиш механизмини жорий қилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил мобайнида ушбу қарорнинг қўлланилиши юзасидан мониторинг олиб борсин ва таҳлил қилсин ҳамда, зарурият бўлганда, кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини нотариал тасдиқлаш тартибини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Тошкент шаҳри бўйича — 2017 йил 1 июлдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари бўйича — 2018 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов, Ғ.И. Ибрагимов, З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.М. Икрамов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 27 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
106-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом «Нотариат тўғрисида»ги ва «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини (бундан буён матнда битим деб аталади) идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза берувчи — битимни нотариал тасдиқлаш мақсадида нотариал идорага мурожаат этувчи кўчмас мулк мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон ариза — ариза берувчининг битимни нотариал тасдиқлаш ҳақида электрон ҳужжат шаклидаги мурожаати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
коммунал хизматлар — газ таъминоти, совуқ сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш, иссиқлик таъминоти (марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти) бўйича хизматлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда «Нотариус» ААТ деб аталади) — нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштириш учун мўлжалланган ахборот тизими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон аризанинг ноёб рақами — электрон ариза тўлдирилгандан кейин «Нотариус» ААТ томонидан шакллантириладиган рамзларнинг ноёб тўплами.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Битимларни идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш ушбу низомга 1-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Электрон аризани тўлдириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ариза берувчи битимни нотариал тасдиқлаш учун нотариал идорага:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шахсий кабинет орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги электрон аризани бевосита тўлдириш йўли билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон аризани тўлдириш учун кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди, паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат билан нотариал идорага ўзи келиб мурожаат қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Электрон ариза тўлдирилгандан кейин солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик, кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжудлиги Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ёки «Нотариус» ААТда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали автоматик тарзда текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ваколатларига кирадиган коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақидаги маълумотларни фақат Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали онлайн режимда текширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 апрелдаги 195-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2020 й., 09/20/195/0391-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик ёки кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжудлиги аниқланса, ариза берувчига қарздорлик бартараф этилганидан ёки тақиқ ва хатлаш олиб ташланганидан кейин битимни нотариал тасдиқлаш учун мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги ҳақида хабар берилади. Ариза берувчининг талабига кўра билдиришнома ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ариза берувчига солиқлар, коммунал хизматлар ёки электр энергияси бўйича аниқланган қарздорликни нотариал идорада, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали тўлаш имконияти берилади. Ариза берувчи томонидан амалга оширилган тўловлар тўғрисидаги маълумотлар тезкорлик билан «Нотариус» ААТда акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик ёки кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжуд бўлмаса, электрон аризага ноёб рақам берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчига битимни нотариал тасдиқлаш мумкинлиги, давлат божи миқдори, шунингдек битимни нотариал тасдиқлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар ҳақида хабар берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар мавжуд бўлса, ариза берувчи электрон аризага ноёб рақам берилган вақтдан бошлаб 24 соат ичида битимни нотариал тасдиқлашни амалга оширишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ариза берувчи битимни нотариал тасдиқлаш учун нотариал идорага келадиган кун ва қулай вақтни белгилаган ҳолда нотариус қабулига олдиндан ёзилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчининг хоҳишига кўра электрон аризанинг ноёб рақамини, нотариал идорага келинадиган кун ва вақтни, нотариал идоранинг нотариуси фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда нотариус қабулига олдиндан ёзилганлиги ҳақида унга ёзма шаклда билдиришнома берилади. Ариза берувчи билдиришномада кўрсатилган вақтда нотариал идорага келиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Электрон аризага ноёб рақам берилган кундан бошлаб 10 календарь кун ичида ариза берувчи нотариал идорага келиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрсатилган муддат ўтгандан кейин нотариал идорага мурожаат этилса, электрон аризани тўлдириш ушбу Низомнинг 4 — 7-бандларида назарда тутилган тартибда қайта амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ариза берувчининг хоҳишига кўра нотариал идоранинг ходимлари томонидан битимнинг дастлабки лойиҳаси тузилади. Бунда битим лойиҳаси нотариал тасдиқлаш учун нотариал идорага келинган куни тақдим этилади. Битим лойиҳаси тузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар кўчмас мулкнинг қурилиши тугалланмаган бўлса — ер участкасига ҳамда қурилиши тугалланмаган объектга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма;
(12-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар кўчмас мулк гаровга қўйилган бўлса — гаровга олувчининг розилиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) шартнома тузса — васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахслар учун — юридик шахс ваколатли органининг қарори (умумий мажлис баённомаси, кузатувчи кенгашнинг қарори, буйруқ ва ҳоказолар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар, солиқ тўловчининг идентификация рақами, шунингдек доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахсларнинг паспортига оид маълумотларни нотариуслар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали мустақил оладилар.
(12-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахсларнинг кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш тарафларнинг ўз хоҳишига кўра амалга оширилади ҳамда мажбурий тусга эга эмас.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарорига асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Битим нотариал тасдиқлангандан кейин кўчмас мулкнинг кадастр рақами тўғрисидаги маълумот ва сотиб олувчи ҳақидаги қуйидаги маълумотлар «Нотариус» АТТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига юборилади:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Идоралараро ахборот тизимларида маълумотлар мавжуд бўлса, электрон аризанинг тегишли бандлари автоматик тарзда тўлдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон ариза нотариал идоранинг ходимлари томонидан тўлдирилса, электрон ариза қоғозга чиқарилади ва ариза берувчи томонидан кўрсатилган маълумотлар тасдиқланган ҳолда имзоланади. Қоғозга чиқарилган ариза битим бўйича ҳужжатлар билан бирга қўшиб тикилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик ёки кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжуд эмаслиги электрон аризага ноёб рақам бериш учун асос бўлади. Бунда ариза берувчи электрон аризага ноёб рақам берилган кундан бошлаб 10 календарь кун ичида нотариал идорага келиши мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Турар жойда доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахсларнинг сони, доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган/рўйхатдан чиқарилган кун
Газ таъминоти ташкилотлари, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш ташкилотлари
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Кўчмас мулкнинг кадастр
рақами бўйича бир марталик сўровлар бўйича
2.
Турар жойда доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, Ф.И.О, паспорт серияси ва рақами, берган орган, берилган сана) ҳақидаги маълумотлар
Нотариал идоралар
Кўчмас мулкнинг кадастр
рақами бўйича бир марталик сўровлар бўйича
3.
Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, СТИР, сотиб олувчининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили, мобил телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), нотариал ҳаракат амалга оширилган кун ва қайд этилган рақам, кўчмас мулкнинг кадастр рақами
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси
Нотариал идоралар
Нотариал тасдиқлангандан кейин
4.
Кўчмас мулк олди-сотди шартномалари, мол-мулк ижараси шартномалари тасдиқланганлиги ва ижара ҳақи миқдори, шунингдек мерос қилиб олиш ёки ҳадя тарзида фуқароларнинг мулкига ўтаётган мол-мулк қиймати тўғрисидаги маълумотлар
Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси
Нотариал ҳаракатлар амалга оширилган кундан эътиборан ўн кундан кечикмай
5.
СТИР, солиқлар бўйича қарздорлик мавжудлиги ёки йўқлиги ҳақидаги маълумот
Нотариал идоралар
Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси
Кўчмас мулкнинг кадастр
рақами бўйича бир марталик сўровлар бўйича
6.
Бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги, кўчмас мулкни бошқага ўтказиш тақиқланганлиги ва хатланганлиги ҳақидаги маълумотлар
Нотариал идоралар
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси
Кўчмас мулкнинг кадастр
рақами бўйича бир марталик сўровлар бўйича
7.
Мулкдорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили, нотариал ҳаракат амалга оширилган сана ва қайд этилган рақам, кўчмас мулкнинг кадастр рақами ва умумий (турар жой) майдони, мулкдорнинг мобил телефон рақами (мавжуд бўлса), мулкдорнинг электрон почта манзили (мавжуд бўлса)
Давлат солиқ қўмитаси,
ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ таъминоти ташкилотлари, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш ташкилотлари
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси
Мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин, бир вақтда — амалдаги мулкдорнинг мулк ҳуқуқи пайдо бўлгандан кейин мулкдорга мулк ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тўлиқ бир-бирига мослаштириш
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига 3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аниқ вақт режимида идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизимида бериладиган ўзаро ҳисоб-китоблар, электр энергияси, табиий газ, иссиқ ва совуқ сув истеъмолчилари шахсий ҳисоб рақамларининг ҳисобга олиш маълумотлари, шунингдек якка тартибда ҳисобга олиш асбоблари ҳолати тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўчмас мулкнинг кадастр рақами
Истеъмолчи томонидан кўрсатилган якка тартибда ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичи
Якка тартибда ҳисобга олиш асбобининг аввалги кўрсаткичи билан фарқи
Ҳисоб-китобнинг бошқа мезони
Ўлчов бирлиги
Амалга оширилган тўлов (сўм)
Тўлов амалга оширилган сана
Якка тартибда ҳисобга олиш асбоби ҳолати текширилган сана
Якка тартибда ҳисобга олиш асбобини навбатдаги текшириш санаси
Инспектор томонидан кўрсатилган якка тартибда ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичи
Истеъмолчининг баланси (сўм)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу жадвалда охирги уч йил мобайнидаги маълумотлар кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ таъминоти ташкилотлари, иссиқ сув таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш ташкилотлари ўз хусусиятларидан келиб чиқиб ушбу жадвалда кўрсатилмаган қўшимча маълумотларни тақдим этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига 4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқининг ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«6. Хусусийлаштирилган уй-жойни бошқа шахсга ўтказиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисидаги маълумотнома берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида йиғим ундирилади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш шартномаларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш фақат электр энергияси, табиий газ, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун қарзлар тўлиқ тўланган тақдирда амалга оширилади».
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 апрелдаги 195-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2020 й., 09/20/195/0391-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1060/2405-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58-бандга «маълумотлар тақдим этилиши» сўзларидан кейин «, шунингдек зарур ҳолларда ёки Истеъмолчининг талабига кўра уй ичидаги иссиқлик таъминоти тизими ёки уй ичидаги асбоб-ускуналарни текшириши» сўзлари қўшилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«шахсий ҳисоб рақами ва якка тартибда ҳисобга олиш асбобларининг ҳолати ҳақида батафсил маълумотни шакллантиришга ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига аниқ вақт режимида юборишга»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«107. Шахсий ҳисоб рақами ва якка тартибда ҳисобга олиш асбобларининг ҳолати тўғрисидаги батафсил маълумотлар Етказиб берувчи томонидан шакллантирилади ва аниқ вақт режимида идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
108. Янги мулкдор кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 30 кун муддатда шартнома тузиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан Етказиб берувчига янги мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, янги доимий прописка қилинган манзили, нотариал ҳаракат амалга оширилган сана ва қайд этилган рақам, кўчмас мулкнинг кадастр рақами ва умумий (турар жой) майдони, мобил телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ҳақидаги маълумотни юборади. Бунда Етказиб берувчи маълумот тушгандан кейин бир ой муддатда мулкдор билан иссиқлик таъминоти шартномаси тузилишини таъминлаши шарт»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан ИСКХ ташкилотига янги мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий прописка қилинган манзили, нотариал ҳаракат амалга оширилган сана ва қайд этилган рақам, кўчмас мулкнинг кадастр рақами ва умумий (турар жой) майдони, мобил телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ҳақидаги маълумотни юборади. Бунда ИСКХ ташкилоти маълумот олингандан кейин бир ой муддатда мулкдор билан иссиқлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сувни чиқариш хизматларидан фойдаланишга шартнома тузилишини таъминлаши шарт»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«шахсий ҳисоб рақами ва якка тартибда ҳисобга олиш асбобларининг ҳолати ҳақида батафсил маълумотни шакллантириш ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига аниқ вақт режимида юбориш».