Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 19 май,
193-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 193-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 361-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 132-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 декабрдаги 459-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг 7-банди учинчи хатбоши «шахслардан» сўзидан сўнг «(кичик ва ўрта корхоналар, микрофирмалар бундан мустасно), шунингдек, тегишли органлардан» сўзлари билан тўлдирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси тўғрисидаги Низомнинг 9-банди ўн биринчи хатбоши «хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари» сўзларидан сўнг «(кичик ва ўрта корхоналар, микрофирмалар бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 5-сон, 24-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 132-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)