Ҳужжат кучини йўқотган 19.02.2018 24.11.2016 йилдаги 393-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.11.2016 йилдаги 393-сон
Дата вступления в силу
28.11.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 19.02.2018
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчи — уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сонли «Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш кўламларини кенгайтириш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ариза берувчи — уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2016 йил 24 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
393-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 ноябрдаги 393-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчи — уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарори билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш учун фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан аниқланадиган потенциал уй қурувчиларнинг Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойларга бўлган ижтимоий эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уй қурувчиларни танлаб олиш ва уларнинг иштирок этиши тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш учун жалб этилган хорижий кредитлар ва грантларни бериш шартларида ушбу Низомда назарда тутилган қоидалардан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро ва хорижий молиявий ташкилотларнинг тегишли амал қилувчи ҳужжатларида белгиланган қоидалар қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оила — бошқа оила ёхуд бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) биргаликда яшовчи оила; кўп болали оилалар; тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган оналар (оталар); таркибида биринчи гуруҳ ногирони бўлган ёхуд сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида хонада яшашга эҳтиёж сезувчи шахс бўлган оила; кам таъминланган оилалар, шунингдек уй-жой майдони қонун ҳужжатларида назарда тутилган уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ бўлмаган оилалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза берувчи — қишлоқ жойларда доимий яшовчи ва уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Дастурда иштирок этиш учун ёзма тавсия олиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ариза берган уй-жойга муҳтож бўлган Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқароси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор — уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Дастурда иштирок этиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ёзма тавсиясини олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уй-жой қурувчи — қишлоқ жойларда доимий яшовчи, Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда буюртмани расмийлаштирган, унга нисбатан иштирок этувчи тижорат банкининг Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш учун ипотека кредити бериш тўғрисида ижобий қарори қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инжиниринг компанияси — Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш учун уй қурувчи билан тузилган шартнома бўйича буюртмачи функциясини бажарувчи «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иштирок этувчи тижорат банклари — Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуришни молиялаштиришда иштирок этувчи тижорат банклари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер массиви — тегишли аҳоли пункти учун ишлаб чиқилган бош режа асосида Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар ҳамда ижтимоий, муҳандислик ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари қуриш учун инжиниринг компаниясига бериладиган ер участкалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар — ҳовлидаги иморатлар ва обод ҳовлилар билан биргаликда икки, уч қаватли кўп квартирали (2-3 хонали) уйлар ва 0,02 га ўлчамли ер участкаларида аҳоли зич туманларда жойлаштириладиган ҳовлисида иморатлари бўлган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёзма тавсия — уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Дастурда иштирок этиш учун ариза берувчига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган ёзма тавсия.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тавсиялари асосида уй-жой қурувчиларнинг Дастурдаги иштироки ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Талабгорларни танлаб олиш ва ижтимоий устуворлик асосида уларга ёзма тавсиялар бериш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуришда талабгорларни танлаб олиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларни дастлабки танлаш бўйича тизимнинг шаффофлиги ва ишончлилиги тамойилидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ариза берувчи ёзма тавсияни олиш учун доимий яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига раиснинг (оқсоқолнинг) номига ариза берувчининг ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ариза берувчи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ҳужжатлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ваколатли шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда тилхат билан ариза берувчига топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Аризалар ҳисоби алоҳида рўйхатдан ўтказиш журналида (кейинги ўринларда журнал деб аталади) юритилади. Журнал рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг муҳри билан муҳрланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир аризага журналда такрорланмайдиган рўйхатдан ўтказиш рақами берилади. Аризалар журналга кетма-кетликда, улар олинишига қараб киритилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризани журналда дастлаб рўйхатдан ўтказмасдан кўриб чиқиш тақиқланади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи аризаларни уларнинг тушиши ва журналда рўйхатдан ўтказилиши (қайд этилиши) навбатлилигига кўра кўриб чиқиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ариза қабул қилинган ва журналда рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Аризани кўриб чиқишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қуйидаги ижтимоий мезонлар ҳисобга олинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ариза берувчида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг йўқлиги ва турар жойда ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) кўп болали;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) оиланинг кам таъминланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) бир ёки ундан кўп бола ота-оналардан бири (тўлиқ бўлмаган оила) томонидан тарбияланиши ва боқилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) уй-жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ариза берувчининг уй-жой шароитларини, шу жумладан ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганади, ўрганиш якунлари бўйича ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида текшириш далолатномаси тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Текшириш далолатномаси икки нусхада тузилади, унинг бир нусхаси имзо қўядиган ҳолда ариза берувчига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитларини ўрганиш натижалари бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бир иш куни мобайнида ариза берувчига кейинчалик инжиниринг компаниясининг ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалларига тақдим этиш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ёзма тавсия беради ёки ариза берувчини рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма тавсия берилиши рад этилишидан ёзма шаклда хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ёзма тавсия фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ариза берувчига икки нусхада берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир нусхаси талабгор томонидан унинг дастлабки шартномани тузиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун инжиниринг компаниясининг филиалига тақдим этилади, иккинчи нусха эса талабгор томонидан доимий яшаш жойи бўйича иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига бериладиган ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризага илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёзма тавсиянинг тўғрилиги ва ўз вақтида берилиши, шунингдек уни беришнинг асоссиз равишда рад этилиши учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қуйидаги ҳолларда ёзма тавсия бериш ариза берувчига рад этилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ариза берувчининг уй-жой шароитларини, шу жумладан унинг ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш якунлари бўйича тузилган текшириш далолатномасида ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж йўқлиги ҳолатининг асосли кўрсатилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Дастур ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш дастурлари доирасида илгари қишлоқ жойларда арзон уй ёки якка тартибдаги уй олган уй қурувчининг такрорий мурожаати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича ёзма тавсия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи рад этишнинг аниқ сабабларини ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ариза берувчига ёзма билдиришнома юборади (топширади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчи ёзма тавсия бериш рад этилишининг сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган ариза кўриб чиқилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ёзма тавсия бериш рад этилган ва аризалари ушбу Низомнинг 20-банди асосида кўриб чиқилмаган ариза берувчилар ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ ёзма тавсия бериш тўғрисидаги такрорий аризани кейинги йилда беришга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Талабгорларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Туман (шаҳар) ҳокимининг Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш учун ер участкасини инжиниринг компаниясига бериш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин танлаб олинган ер массивлари тўғрисидаги маълумотлар инжиниринг компанияси томонидан оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали маҳаллий аҳоли эътиборига етказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Инжиниринг компаниясининг филиали Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш хоҳишини билдирган талабгорларнинг аризаларини қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган талаблар ва муддатлар асосида улар билан дастлабки шартномаларни тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Инжиниринг компаниясининг филиали билан дастлабки шартномаларни тузган талабгорлар ипотека кредити бериш тўғрисидаги ариза билан доимий яшаш жойи бўйича иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига мурожаат қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризада талабгор қурилиш учун ипотека кредити олишни мўлжаллаётган Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойларнинг тури кўрсатилиши керак. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ёзма тавсия;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) кредит олишнинг мақсади, таъминланганлиги, кредит муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда ипотека кредити олишга буюртманома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) талабгор (биргаликда қарз олувчи)нинг паспорти нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) яшаш жойидан оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) талабгор (биргаликда қарз олувчи)нинг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) дастлабки бадал жамғарма омонат ҳисоб рақамига жойлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотнома ва инжиниринг компаниясининг филиали билан тузилган дастлабки шартноманинг нусхаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Иштирок этувчи тижорат банкининг филиаллари Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомда ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган талабларга ва муддатларга мувофиқ талабгорларнинг ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Талабгорларни танлашда иштирок этувчи тижорат банкининг филиали ёзма тавсияни эътиборга олган ҳолда талабгорларнинг кредитга лаёқатини баҳолайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Талабгорларнинг кредитга лаёқатини баҳолаш натижалари асосида иштирок этувчи тижорат банкининг филиали банкнинг унга ипотека кредити беришни маъқуллаши ёки рад этиши тўғрисидаги қарори ҳақида талабгорга ёзма равишда хабар қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Талабгор (биргаликда қарз олувчи)нинг кредитга лаёқати етарли бўлмаганда ипотека кредитини олиш ҳуқуқига навбат тартибида ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризани берган талабгор эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Ипотека кредити бериш рад этилган талабгорлар кейинги йилда ипотека кредити бериш тўғрисида такроран ариза беришга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчи — уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Уй қурувчиларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчи — уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалларига тақдим этиш учун ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж мавжудлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЁЗМА ТАВСИЯСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎№ _______________

‎‎Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш учун «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ филиали билан дастлабки шартномани тузиш ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалида ипотека кредити олиш учун
‎‎____________________________________________________________________________________________

‎‎(доимий яшаш жойининг манзили кўрсатилади)

‎‎манзилида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (талабгор) _____________________________
‎‎__________________________________________________________________________________________га

‎‎(Ф.И.О.)

берилди.‎
‎‎Ушбу тавсия _________________________________________________________________________________

‎‎(фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи кўрсатилади)

‎‎томонидан тузилган 20____ йил «___»__________ даги _____-сон Ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида уй-жой шароитларини текшириш далолатномасига мувофиқ берилди. Бунда, ______________________________________________________________________

‎‎(талабгорнинг Ф.И.О.)

‎‎қуйидаги ижтимоий мезонларга мувофиқлиги инобатга олинган:
‎‎1) _________________________________________________________________________________________;
‎‎2) _________________________________________________________________________________________;
‎‎3) _________________________________________________________________________________________.

‎‎(Ариза берувчи — уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тавсиялари асосида 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ижтимоий мезонлар кўрсатилади)

‎‎Ушбу ёзма тавсия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» ПҚ-2639-сон қарорига ва Ариза берувчи — уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ берилди.
‎‎Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқол)
‎‎_____________________________________________ __________‎
‎‎Фуқаролар йиғинининг масъул котиби
‎‎_____________________________________________ __________‎

М.Ў.‎ ‎ ‎

‎‎20___ йил «____»____________________

‎‎(берилган сана)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 47-сон, 542-модда)