Ҳужжат кучини йўқотган 05.07.2018 30.09.2016 йилдаги ПҚ-2620-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 05.07.2018
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иммунология соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3838-сонли «Иммунология ва инсон геномикаси соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион ишларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иммунология соҳасидаги илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятининг ўқув жараёни билан ўзаро боғлиқлигини кучайтириш, тиббиёт олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини, катта илмий ходим-изланувчиларини ва талабаларини иммунология соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни олиб боришга кенг кўламда жалб этиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Иммунология институтини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика иммунология илмий маркази этиб қайта ташкил қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Республика иммунология илмий маркази фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инсон организмининг иммунологик ва генетик асослари, иммун танқислиги ва иммун қарамлиги касалликлари ривожининг умумжаҳон ва минтақавий биомедицина ютуқлари билан чамбарчас боғлиқ ҳолдаги фундаментал тадқиқотларини олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иммун тизимининг қайта қурилишини баҳолашга ёндашувларни такомиллаштириш ҳамда касалликларнинг кечиши қай даражада оғирлигини аниқлаш ва аллергик, аутоиммун ва иммун танқислиги касалликлари билан оғриган беморларда, шу жумладан бемор болаларда иммун модуллаштириш терапиясини ўтказиш учун прогностика мезонларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инсоннинг генетик хилма-хиллиги масалаларини ҳар томонлама ва чуқур тадқиқ этиш, функционал ва қиёсий геномика, ген-муҳандислик ва ҳужайра технологиялари соҳасида тадқиқотлар олиб бориш, тиббиётда геном-ҳужайра технологияларини қўлланишнинг назарий ва методологик жиҳатларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фармокология соҳасида янги йўналишларни ривожлантиришга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, маҳаллий хом ашё ва мамлакатимиз иммуногеномикаси ютуқлари асосида янги самарали маҳаллий фармацевтика технологиялари ҳамда иммунотроп дори-дармон воситаларини ишлаб чиқиш ва яратиш, ватанимизнинг самарали дори-дармон воситаларини апробация қилиш ва соғлиқни сақлаш амалиёти тизимига жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фундаментал ва амалий тадқиқотлар босқичидан бошлаб то мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими амалиётига жорий этишга қадар иммуногеном технологиялари соҳасида идоралараро комплекс дастурларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инновацион тиббий хизматлар ва технологияларни топшириш тизимини ривожлантириш, иммун қарамлигига чалинган ижтимоий аҳамиятга молик касалликлар ҳамда иммунопатологик ҳолатлар диагностикаси ва даволаниши самарадорлигини оширишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар ва ишланмалар натижаларини татбиқ қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, иммуногеномика соҳасига грантлар ва инвестицияларни жалб этиш, тажриба алмашиш мақсадида чет эллардаги етакчи илмий марказлар ва университетлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, шунингдек иммунология ва геном-ҳужайра технологияларини ривожлантириш масалаларига бағишланган конференциялар, анжуманлар ва семинарлар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биомедицина технологиялари ва улар билан боғлиқ йўналишлар соҳасида юқори малакали ёш мутахассислар ва олий малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш мақсадида илм-фанни таълим билан уйғунлаштириш шаклларини такомиллаштириш, инновацион илмий тадқиқотларни ривожлантирувчи янги дастурлар ва методларни ишлаб чиқиш, ўқув жараёнини услубий жиҳатдан тўлдириш, шунингдек Марказ илмий ходимларининг ихтисослашган олий таълим муассасалари ўқув жараёнида фаол иштирок этишларини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика иммунология илмий маркази ходимларининг чекланган сони 48 нафардан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирига, зарур ҳолларда, Марказнинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий сони доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилаб қўйилсинки, Республика иммунология илмий маркази:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазначилик ҳисобварақларига эга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тугатилаётган Иммунология институтининг амалдаги шартномалари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан ҳуқуқий вориси ҳисобланади, меҳнат шартномалари бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказиладиган илмий лойиҳалар танловларининг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, шунингдек хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар, халқаро молия институтлари ва бошқа институтларнинг, хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Республика иммунология илмий маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;
(5-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари Марказ ходимларига жорий этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тугатилаётган Иммунология институти ходимларини, шу жумладан илмий ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича 2-иловага* мувофиқ таркибда аттестация комиссияси тузилсин, малакали мутахассислар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика иммунология марказига ишга қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика иммунология илмий маркази уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Яҳё Ғуломов кўчаси, 74-уйда жойлашган Иммунология институти биноси унда Республика иммунология илмий марказини жойлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига оператив бошқариш ҳуқуқи билан топширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорнинг қоидаларидан келиб чиққан ҳолда 2016 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлар параметрларига зарур ўзгартиришлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икрамов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2016 йил 30 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-2620-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 40-сон, 468-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)