Ҳужжат кучини йўқотган 18.02.2011 07.06.2004 йилдаги 263-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.06.2004 йилдаги 263-сон
Дата вступления в силу
07.06.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 18.02.2011
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ МАКТАБ ТАЪЛИМИ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 42-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармани ташкил этиш тўғрисида» 2010 йил 10 ноябрдаги ПҚ-1432-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан ташқари таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 10 декабрдаги 291-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маблағлар жамланишини таъминлаш, мактабларни тиклаш, уларни замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мактаб парталари ва мебеллар билан жиҳозлаш ишларини ўз вақтида молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида» 2004 йил 21 майдаги ПФ-3431-сон Фармони билан бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мактаб таълимини ривожлантириш учун мажбурий ажратмалар тўловидан тушадиган маблағларни бюджет маблағларини ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағларини, хорижий кредитлар ва грантларни уларни кейинчалик улардан 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини рўёбга чиқаришда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида белгиланган бошқа тадбирларни амалга оширишда мақсадли фойдаланиш учун жамлаш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мактаб таълимини ривожлантириш дастурида назарда тутилган бузиб ташланадиган мактаблар ўрнига янги мактаблар қуриш, мактабларни мукаммал реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мактаб парталари ва мебеллар, спорт анжомлари билан жиҳозлаш ҳажмларини молиялаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма маблағларидан Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун қатъий мақсадли фойдаланилиши устидан мониторинг олиб борилишини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасини бошқариш кенгаши таркиби 1-иловага* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1-илова берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати ходимлари сонини қўшимча кўпайтириш ҳисобига, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг бошқарув ходимлари чекланган сони 10 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мактаб таълимини ривожлантириш учун мажбурий ажратмалар тўловидан тушадиган маблағларни;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори асосида иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бюджетида алоҳида сатрда назарда тутилган бюджет маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий бюджетларнинг солиқлар ва йиғимлар бўйича прогноздан ортиқча тушумларни жалб этишдан олинган маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро молия ташкилотлари ва институтларининг грантлари ва кредитлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари, ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ёрдами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма маблағлари Жамғарманинг ғазначилик ҳисоб рақамида жамланади;
(3-банднинг унинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан фоизлар сифатида олинадиган даромадларга даромад (фойда) солиғи солинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Жамғармани бошқариш кенгаши:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий инвестициялар, грантлар ва ҳомийлик маблағларини жалб этишда Жамғармага кўмаклашсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этишга манфаатдор давлат ташкилотларини, нодавлат ташкилотларни ва жамоат ташкилотларини жалб этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрларини тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижро этувчи дирекция фаолияти, айниқса даромадлар манбаларини шакллантириш, ўз вақтида молиялаштириш ва Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланишга доир фаолияти устидан назоратни амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидагилар Жамғарма Ижро этувчи дирекциясининг асосий вазифалари ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини ва унинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молия органлари, халқ таълими органларининг, шунингдек бошқа ташкилотларнинг Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга оширишга йўналтирилган биргаликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастурда ҳар йили асосий бўлимлар (бузиб ташланадиган мактаблар ўрнига янгиларини қуриш, мактабларни мукаммал реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мактаб парталари ва мебеллар, спорт анжомлари билан жиҳозлаш) бўйича назарда тутилган тадбирларга Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишларини даромадлар манбалари билан боғлиқ ҳолда белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма маблағларидан қатъий мақсадли (йўналишлар бўйича) ва самарали фойдаланилишини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ижтимоий масалаларга мутасадди ўринбосари зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ижтимоий соҳани молиялаштириш бош бошқармаси тузилмасида ходимлар сони 4 нафар бўлган Мактаб таълими, Мактаб таълимини ривожлантириш дастурининг амалга оширилиши мониторинги ва назорати бўлими ташкил этилсин, Молия вазирлиги марказий аппарати ходимларининг тасдиқланган сони тегишли равишда кўпайтирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари тузилмасида ходимларининг белгиланган сони доирасида Мактаб таълими шуъбалари ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Умумтаълим мактаблари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) мувофиқ ташкил этилган бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармалари маблағларидан Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун фойдаланишга рухсат этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумтаълим мактаблари учун Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2015 йил 1 январгача узайтирилсин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумтаълим мактабларининг бюджетдан ташқари даромадлари давлат мақсадли жамғармаларига — бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Республика йўл жамғармасига, шунингдек бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий тўловлардан 2015 йил 1 январгача озод қилинсин.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги 2005 йилдан бошлаб Инвестиция дастурида Мактаб таълимини ривожлантириш дастурида назарда тутилган ҳажмларда умумтаълим мактабларини қуриш ва мукаммал реконструкция қилиш учун Жамғарма маблағлари ҳисобига марказлаштирилган ресурсларни назарда тутсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2005 йилдан бошлаб ва кейинги йилларда Давлат бюджети параметрларида Мактаб таълимини ривожлантириш дастурига мувофиқ тадбирларни бажаришга зарур маблағларни, ушбу мақсадлар учун жалб қилинаётган хорижий инвестициялар, грантлар ва ҳомийлик маблағларини ҳисобга олган ҳолда, алоҳида сатрда назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, компаниялар, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари Жамғарма ресурсларини шакллантиришда кенг кўламда кўмак ва ҳар томонлама ёрдам берсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳомийларнинг Дастурни рўёбга чиқаришдаги иштироки Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ ҳам пул шаклида, ҳам товарлар, ишлар ва хизматлар тарзида амалга оширилиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига, Ўзбекистон Телерадиокомпаниясига, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига, бошқа оммавий ахборот воситаларига Жамғарма фаолиятини кенг ёритиш, мамлакатимизда умумтаълим мактабларининг моддий базасини ривожлантиришдаги ижобий иш тажрибасини тарғиб қилиш, шунингдек Жамғарманинг фаол ҳомийларининг ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватланишини, шу жумладан реклама қилинишини таъминлаш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2004 йил 7 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
263-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 7 июндаги 263-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг тузилмаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 7 июндаги 263-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) фаолиятининг мақсади ва асосий вазифаларини, Жамғармани бошқариш тартибини, унинг маблағларини шакллантириш манбаларини ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 21 майдаги ПФ–3431-сон Фармонига мувофиқ 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма маблағларни Жамғарманинг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар молия органларининг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамларида жамлаш учун ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахслар, шу жумладан корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, жамоат жамғармалари, вазирликлар, идоралар, хорижий молия ташкилотлари, шунингдек жисмоний шахслар Жамғарма маблағларини шакллантиришда ихтиёрийлик асосида қатнашишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Жамғарманинг мақсади ва асосий вазифалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга ошириш, шунингдек умумтаълим мактабларига уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича маблағлар жалб этиш юзасидан қўшимча имкониятлар бериш учун молиявий ва моддий ресурсларни, мактаб таълимини ривожлантириш учун мажбурий ажратмалар тўловидан тушадиган маблағларни, Давлат бюджети, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик ва жисмоний шахслар, халқаро ташкилотлар ва институтлар маблағларини жамлаш Жамғармани ташкил этишнинг мақсади ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мактаб таълимини ривожлантириш учун мажбурий ажратмалар тўловидан тушадиган маблағларни бюджет маблағларини ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағларини, хорижий кредитлар ва грантларни уларни кейинчалик улардан 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини рўёбга чиқаришга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида белгиланган бошқа тадбирларни амалга оширишда мақсадли фойдаланиш учун жамлаш;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мактаб таълимини ривожлантириш дастурида назарда тутилган бузилган мактаблар ўрнига янги мактаблар қуриш, мактабларни мукаммал реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мактаб парталари ва мебеллар, спорт анжомлари билан жиҳозлаш ҳажмларини молиялаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма маблағларидан Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун қатъий мақсадли фойдаланилиши устидан мониторинг олиб борилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ таълими вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мактабларнинг моддий-техника базаси ҳолатини мунтазам асосда доимий ўрганишни ҳамда унинг мониторингини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма маблағлари тушиши ва сарфланишининг ҳар йиллик ва чораклик балансларини шакллантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий функциялари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастурда назарда тутилган бузилган мактаблар ўрнига янги мактаблар қуриш, мактабларни мукаммал реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мактаб парталари ва мебеллар, спорт анжомлари билан жиҳозлаш ҳажмларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида белгиланган бошқа тадбирларни молиялаштириш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манбалар бўйича даромадларнинг ягона ҳисобини ҳамда Жамғарма маблағларидан йўналишлар бўйича фойдаланиш ҳисоботини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини молиявий назорат қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Жамғармани бошқариш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Жамғармани бошқариш кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бошқарув кенгаши мажлислари заруриятга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Кенгаш қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади, овозлар тенг бўлиб қолганда эса — бошқарув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қуйидагилар Жамғарма бошқарув кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумтаълим мактабларини ривожлантиришга тизимли ёндошувни таъминлайдиган Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга оширишда давлат, нодавлат, жамоат ташкилотлари ва хорижий институтлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарманинг даромадлари (манбалар бўйича) ва харажатлари (йўналишлар бўйича) йиллик прогнозларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча манбалар ҳисобига Жамғарма даромадларини шакллантиришда Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга оширишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма, Ижро этувчи дирекция фаолиятини ва унинг маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Жамғармани жорий бошқариш Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар Ижро этувчи дирекциянинг асосий функциялари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Жамғарма маблағларидан уларни ҳар қайси йил бўйича тақсимлаган ҳолда бузилган мактаблар ўрнига янги мактаблар қуриш, мактабларни мукаммал реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мактаб парталари ва мебеллар, спорт анжомлари билан жиҳозлаш учун Мактаб таълимини ривожлантириш дастурига мувофиқ даромадлар манбалари ва ҳудудлар бўйича фойдаланишнинг асосий йўналишларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнози лойиҳасини ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма даромадлари ва харажатларининг минтақалар бўйича тақсимланишини тартибга солиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма маблағларидан фойдаланилишини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланишини назорат қилиш, шунингдек молия органлари, халқ таълими органлари, шунингдек бошқа вазирликлар ва идораларнинг Дастурни амалга оширишга йўналтирилган биргаликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва жамлаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мактаб таълимини ривожлантириш учун мажбурий ажратмалар тўлашдан тушадиган маблағлар;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 январдаги 16-сонли қарори асосида иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 5-сон, 19-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджетида алоҳида сатрда назарда тутилган бюджет маблағлари (шу жумладан Давлат бюджетини ишлаб чиқишда ҳар йили назарда тутиладиган ставка бўйича мажбурий ажратмалар тарзидаги тушумлар);
(10-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий бюджетларнинг солиқлар ва йиғимлар бўйича прогноздан ортиқча тушумларни жалб қилишдан олинадиган маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари ва кредитлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари, ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ёрдами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Жамғарма маблағлари Жамғарманинг ғазначилик ҳисоб рақамида жамланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва маҳаллий молия органлари Ижро этувчи дирекция томонидан берилган ваколатлар доирасида Жамғарма ҳисоб рақамларини бошқаришни амалга оширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш «Бюджет тизими тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ижро этувчи дирекция ҳар йили навбатдаги йил учун:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Жамғармага ҳар йили Давлат бюджетини ишлаб чиқишда назарда тутиладиган ставка бўйича мажбурий ажратмалар тарзидаги тушумлар, шунингдек бошқа бюджет манбалари прогнозини амалга оширади;
(14-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда бюджетдан ташқари манбалардан, шу жумладан халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари ва кредитларини, Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари, ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг беғараз ёрдамини жалб этишдан тушумлар прогнозларини тайёрлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ижро этувчи дирекция Жамғарманинг бюджет ва бюджетдан ташқари даромадлари прогнози асосида 1 июнгача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ва Халқ таълими вазирлигига Жамғарма харажатлари лимитларини кейинги йил учун бюджет ва бюджетдан ташқари манбаларга тақсимлаган ҳолда етказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда 1 июлгача Ижро этувчи дирекцияга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича харажатларнинг барча асосий йўналишлари бўйича кейинги йил учун Жамғарма харажатлари прогнозини тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Жамғарманинг кейинги йил учун даромадлари ва харажатлари прогнозлари Ижро этувчи дирекция томонидан Жамғармани бошқариш кенгашига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиллик прогнозлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари тасдиқланган вақтдан бошлаб 5 кундан ошмайдиган муддатда Жамғармани бошқариш кенгаши томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиллик параметрлари тасдиқлангандан кейин Ижро этувчи дирекция 5 кун мобайнида харажатларнинг йил чораги бўйича тақсимотини Жамғарма маблағларини олувчиларга (Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига ва жойлардаги ягона буюртмачи хизматига) етказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиллик прогнозлари Жамғармани бошқариш кенгаши томонидан тасдиқлангандан кейин 30 кун мобайнида Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларга бўлган ҳолда харажатлар сметасини (қурилиш ва мукаммал реконструкция қилиш харажатларидан ташқари) ишлаб чиқадилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва жойлардаги тегишли молия органларига рўйхатдан ўтказиш учун киритадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Агар маблағлар ҳомийлар ёки грант берувчи томонидан Жамғармага улардан фойланишнинг жамғарма мақсади ва вазифаларига зид бўлмаган мақсадлари ва шартлари кўрсатилган ҳолда тақдим этилса, у ҳолда ушбу маблағлардан ҳомийлар ёки грант берувчилар кўрсатмаларига мувофиқ фойдаланилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ижро этувчи дирекция Жамғарманинг бўш маблағларини:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат қисқа муддатли пул мажбуриятларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай жойлаштириш натижасида олинган даромадлар Жамғарманинг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Жамғарма маблағларини сарфлаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Жамғарма маблағлари Жамғарманинг ғазначилик ҳисоб рақамидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ғазначилигида очиладиган ғазначилик ҳисоб рақамлари орқали:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
намунавий лойиҳалардан фойдаланилган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда фақат тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ бузиб ташланадиган мактаблар ўрнига янги мактаблар қуришга, мактабларни мукаммал реконструкция қилишга, мукаммал ва жорий таъмирлашга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мактабларни замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозлашга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
парталар ва мактаб мебеллари сотиб олишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мактабларни спорт анжомлари билан жиҳозлашга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида белгиланган бошқа тадбирларга сарфланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Умумтаълим мактабларига Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармалари маблағларидан Дастурни амалга оширишда фойдаланишга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Жамғарма маблағларидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари томонидан — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари томонидан рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ягона буюртмачи хизматлари томонидан танлов савдолари (тендерлар) асосида ва капитал қурилиш соҳасидаги амалда бўлган қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ бузиб ташланадиган мактаблар ўрнига янги мактаблар қуриш, уларни мукаммал реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни молиялаштириш учун фойдаланилади.
(23-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Маблағларни (шу жумладан товарлар етказиб берувчилар ва хизматлар кўрсатувчилар томонидан шартномавий мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги учун жарима санкциялари қўллашдан олинган маблағларни) тасдиқланмаган сметасиз, шунингдек Жамғарма харажатлари прогнозида назарда тутилмаган тадбирларга ёки ҳам умуман сметалар бўйича, ҳам харажатларнинг алоҳида турлари бўйича сметаларда белгиланганидан ортиқча сарфлаш тақиқланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Жамғарма ҳисоб рақамларидан маблағларни мазкур Низомда назарда тутилмаган мақсадлар учун ўтказиш ва вақтинча олиб қўйиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Мактаблар қурилишини, уларни мукаммал реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни молиялаштириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Бузиб ташланадиган мактаблар ўрнига янги мактаблар қуриш ва мукаммал реконструкция қилишни молиялаштириш ушбу мақсадлар учун назарда тутилган Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамларидан маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ягона буюртмачи хизматларига ажратиш йўли билан жойлардаги молия органлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Мактабларни мукаммал таъмирлаш Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамларидан тегишли халқ таълими бошқармаларига маблағ ажратиш воситасида молиялаштирилади, маблағлар кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ягона буюртмачи хизматларига йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Бузиб ташланадиган мактаблар ўрнига янги мактаблар қуриш ва уларни мукаммал реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни молиялаштириш буюртмачи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган манзилли рўйхатлар асосида қатъий равишда капитал қўйилмалар лимитлари ва бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида ва тузилган шартномаларга мувофиқ объектма-объект амалга оширилади, тузилган шартномаларда қуйидагилар ҳисобга олинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мактаблар қуриш, уларни мукаммал реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг дастлабки икки ойи мобайнида жорий йил учун ишлар қийматининг30 фоизи миқдорида аванс тўлови ажратиш;
(28-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жорий молиялаштиришни ҳар ойда ажратилган авансни мутаносиб тарзда ушлаб қолиш ҳисобга олинган ҳолда бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Қолган 5 фоизни пудратчига тўлаш шартномада қайд этилган кафолат муддати тамом бўлгандан кейин амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VIII. Жамғарма маблағларини ҳисобга олиш, улар бўйича ҳисоботлар ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Ижро этувчи дирекция Жамғарма фаолияти бўйича бухгалтерия ҳисоби юритилиши ва ҳисоботлар тузилиши учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Мактаб таълимини ривожлантириш дастурига киритилган умумтаълим мактаблари мазкур Дастурни амалга ошириш доирасида олинган пул маблағлари, товарлар, бажарилган ишлар ҳамда тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига кўрсатилган хизматлар тўғрисида умумлаштириш ҳамда кейинчалик туман (шаҳар) молия бўлимларига тақдим этиш учун ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай ҳисобот тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Туман (шаҳар) молия бўлимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 8-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шакл бўйича ҳисоботлар тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Жойлардаги ягона буюртмачи хизматлари томонидан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 8-кунидан кечикмай, бузиб ташланадиган мактаблар ўрнига янги мактаблар қуришга ва мукаммал реконструкция қилишга ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига, мукаммал таъмирлаш бўйича эса — халқ таълими ҳудудий бошқармаларига ҳисоботлар тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари амалга оширилган харажатлар факти бўйича ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ижтимоий соҳани молиялаштириш бош бошқармасининг мактаб таълими, мониторинг ва назорат бўлимига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шакл бўйича ҳисобот тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Жамғарма томонидан молиялаштириладиган тадбирларни бажариши назарда тутилган вазирликлар ва идоралар ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг мактаб таълими, мониторинг ва назорат бўлимига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шакл бўйича ҳисобот тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Жамғарма ҳисоб рақамига маблағларнинг тўлиқ тушиши устидан назорат Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Ҳар йили Давлат бюджетини ва бюджетдан ажратилган мақсадли маблағларни сарфлашни ишлаб чиқишда назарда тутиладиган ставка бўйича мажбурий ажратмалардан тушадиган маблағлар ҳисоби умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назорат Молия вазирлигининг Ижтимоий соҳани молиялаштириш бош бошқармасининг мактаб таълими, мониторинг ва назорат бўлими ва Назорат-тафтиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Жамғарма маблағларидан тасдиқланган харажатлар сметаларига қатъий мувофиқ равишда мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун жавобгарлик тасдиқланган сметаларга мувофиқ жойлардаги ягона буюртмачининг тегишли хизматлари ва маблағларни олувчи халқ таълими органлари раҳбарлари зиммасига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IX. Жамғармани тугатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Жамғарма тугатилган тақдирда унинг ҳисоб рақамларидаги маблағлар қолдиғи Ўзбекистон Республикасида таълимни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадларига йўналтирилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 22-23-сон, 264-модда, 52-сон, 523-модда; 2007 й., 52-сон, 534-модда; 2008 й., 5-сон, 19-модда; 2009 й., 52-сон, 560-модда; 2010 й., 6-7-сон, 52-модда)