Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 7 июнь,
262-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич) учун Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармасининг имтиёзли кредитига хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 6 июлдаги 331-сон қарорининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. Белгилансинки, Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси имтиёзли кредитига хизмат кўрсатиш ва уни узиш ҳамда ундан фойдаланганлик учун фоизлар билан боғлиқ 1-иловага мувофиқ сарф-харажатлар, шунингдек Кредит битими бўйича бериладиган қарз ҳажмидан ошадиган ҳар қандай молиявий харажатлар:
«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг телекоммуникациялар корхоналари томонидан уларнинг ўз маблағлари ҳисобига;
Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази томонидан ўз маблағлари ҳисобига, шу жумладан «Ўзтелерадио» компаниясига ажратиладиган мақсадли бюджет маблағлари ҳисобига, кўрсатиб ўтилган харажатлар «Ўзтелерадио» компанияси учун алоқа хизматлари тарифларига киритилмасдан амалга оширилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент телеминорасининг узатувчи радиотелевизион комплексини замонавийлаштириш ва ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 6 ноябрдаги 440-сон қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Белгилансинки, асосий қарзни, фоизларни, воситачилик ҳақини ва жалб этилаётган кредитга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа харажатларни қайтариш иловага мувофиқ Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази томонидан унинг ўз маблағлари ҳисобига, шу жумладан «Ўзтелерадио» компаниясига ажратиладиган мақсадли бюджет маблағлари ҳисобига, кўрсатиб ўтилган харажатлар «Ўзтелерадио» компанияси учун алоқа хизматлари тарифларига киритилмасдан, амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 22-23-сон, 263-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)