Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 7 июнь,
262-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич) учун Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармасининг имтиёзли кредитига хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 6 июлдаги 331-сон қарорининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. Белгилансинки, Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси имтиёзли кредитига хизмат кўрсатиш ва уни узиш ҳамда ундан фойдаланганлик учун фоизлар билан боғлиқ 1-иловага мувофиқ сарф-харажатлар, шунингдек Кредит битими бўйича бериладиган қарз ҳажмидан ошадиган ҳар қандай молиявий харажатлар:
«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг телекоммуникациялар корхоналари томонидан уларнинг ўз маблағлари ҳисобига;
Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази томонидан ўз маблағлари ҳисобига, шу жумладан «Ўзтелерадио» компаниясига ажратиладиган мақсадли бюджет маблағлари ҳисобига, кўрсатиб ўтилган харажатлар «Ўзтелерадио» компанияси учун алоқа хизматлари тарифларига киритилмасдан амалга оширилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 22-23-сон, 263-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)