«Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди юридик шахс ҳисобланади ва банклар билан тузилган ёзма битимлар асосида фаолият кўрсатади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондининг мол-мулки банкларнинг мажбурий бадаллари, маблағларни жойлаштиришдан олинган даромадлар, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди кузатув кенгашининг шахсий таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондининг кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар унинг таркибига киритилади.
3. Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ижро этувчи органининг тузилмаси штатдаги ходимларининг чекланган сони 5 нафардан иборат бўлган ҳолда (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.
4. Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди икки ой муддатда тижорат банклари билан тегишли ёзма битимлар тузилишини таъминласин.
Белгилансинки, янгидан ташкил этиладиган тижорат банклари Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди билан банк операциялари ўтказиш ҳуқуқини берувчи лицензия олинган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай ёзма битимлар тузишлари шарт.
5. Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондининг кузатув кенгаши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда бир ой муддатда:
тижорат банклари томонидан Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондига мажбурий бадаллар тўлаш ва маълумотлар тақдим этиш тартибини тасдиқласин;
Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ижро этувчи органини жойлаштириш, уни ўз функцияларини бажариш учун зарур техника ва алоқа воситалари билан жиҳозлаш чора-тадбирларини кўрсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
1. Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди (бундан буён матнда «Фонд» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг (бундан буён матнда «фуқаролар» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси банкларидаги омонатларини ҳимоялашни таъминлаш мақсадида «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ташкил этилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Фонд ўз фаолиятида «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
3. Фонд юридик шахс ҳисобланади, ўз балансига, ўз рамзи тасвири туширилган ва номи ёзилган муҳрга, штампларга, бланкаларга эгадир.
4. Фонднинг устав сармояси тижорат банкларининг бир йўла тўланадиган мажбурий бадаллари ҳисобига шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Фонднинг мол-мулки банкларнинг мажбурий бадаллари, маблағлар қўйишдан олинган даромадлар, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
7. Бир йўла тўланадиган ва календарь бадаллар банкларнинг Фондга тўлайдиган мажбурий бадаллари ҳисобланади.
Банкнинг Фондга бир йўла тўлайдиган бадали банкнинг амалда шаклланган устав сармояси миқдорининг 0,1 фоизини ташкил этади.
Календарь бадал банклар томонидан йилнинг ҳар чорагида Фондга ўтказиладиган пул маблағларидан иборат бўлади. Календарь бадалларнинг миқдори «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кафолатланиши лозим бўлган фуқаролар омонатларининг амалдаги қолдиғига қараб йил чораги учун Фонднинг кузатув кенгаши томонидан белгиланган миқдорда белгиланади, бироқ у омонатлар умумий суммасининг 0,5 фоизидан кўп бўлмаслиги керак.
8. Тўланган календарь бадаллар суммаси банкдаги омонатлар қолдиқлари умумий суммасининг 5 фоизига етганда банклар томонидан календарь бадалларни тўлаш тўхтатилади. Фуқароларнинг банкдаги омонатлари қолдиқлари умумий суммаси ўзгарганда, Фондга тўланган календарь бадалларининг суммаси қайта ҳисоблаб чиқилиши керак.
10. «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган шартларда ва ҳажмда банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи учун банк лицензияси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан чақириб олинган тақдирда фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича кафолатли ҳақ тўлаш Фонд фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
11. Фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича Фонд томонидан кафолатли ҳақ тўланиши банк қайта ташкил этилиши муносабати билан лицензия чақириб олинган тақдирда жорий этилмайди.
фуқароларнинг омонатлари бўйича ҳақ тўланишини таъминлаш учун банкларнинг мажбурий бадалларини жамлаш;
банклардан фуқароларнинг банклардаги кафолатланадиган омонатларининг сони ва миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни олиш;
14. Фонд маблағларини жойлаштириш бўйича барча операциялар Фонднинг кузатув кенгаши қарори бўйича, у ҳар йили тасдиқлайдиган Фонд бюджети доирасида амалга оширилади.
15. Фонднинг молиявий ёрдам кўрсатиш ва хайрия фаолияти билан шуғулланиши, шунингдек юридик шахсларнинг муассиси бўлиши мумкин эмас.
17. Фондни бошқариш Фонднинг кузатув кенгаши ва Фонднинг ижро этувчи органи томонидан амалга оширилади.
Фонд кузатув кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
банкларнинг календарь бадаллари ставкаларини, уларни тўлаш ҳисоб-китоби тартиби ва муддатларини тасдиқлаш;
Фонд маблағларини давлат қимматбаҳо қоғозларига ва бошқа активларга жойлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш;
Фонд маблағларидан фойдаланиш тартибини, шу жумладан жорий фаолият учун харажатлар сметасини тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
20. Фонд кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси ёки кузатув кенгаши аъзоларининг камида учдан бир қисми томонидан заруратга қараб, лекин ҳар чоракда камида бир марта чақирилади.
21. Фонднинг кузатув кенгаши агар мажлисда аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса қарор қабул қилишга ҳақли. Фонд кузатув кенгаши қарорлари улар учун қатнашганларнинг камида учдан икки қисми ёқлаб овоз берган тақдирда қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлган тақдирда Фонд кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланди.
22. Фонд дирекцияси Фонднинг ижро этувчи органи ҳисобланади, у жорий раҳбарликни амалга оширади ва Фонд фаолияти учун жавоб беради. Фонд дирекцияси таркибига директор, директор ўринбосари ва бош бухгалтер киради.
жорий фаолият учун харажатлар сметаси тўғрисидаги таклифларни Фонд кузатув кенгашига тасдиқлаш учун киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Фонднинг жорий фаолиятини ташкил қилади ва унга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради;
давлат органларида,бошқа муассасаларда, шу жумладан хорижий давлатлар муассасаларида, шунингдек халқаро ташкилотларда Фонд номидан вакиллик қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
25. Банк Фонд билан ёзма битим тузиш учун фуқароларнинг банкдаги кафолатланиши лозим бўлган омонатларининг сони ва қолдиқлари миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хулосасини илова қилган ҳолда Фонднинг кузатув кенгашига мурожаат қилади.
27. Банк ёзма битим тузилгандан кейин уч календарь кундан кечикмай бир йўла тўланадиган бадални Фондга ўтказиши шарт.
28.Фонд Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини тузилган ёзма битимлар ва бир йўла тўланадиган бадаллар банклар томонидан Фондга тўлангани тўғрисида хабардор қилади.
29. Фонд билан ёзма битимлар тузган банклар реестри оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилади.
31. Фонд билан ёзма битим тузган банк номи ўзгарган тақдирда банкдан қайта рўйхатдан ўтказилганини ва лицензиянинг қайта расмийлаштирилганини тасдиқловчи ҳужжатлар олинган вақтдан бошлаб ўн иш куни мобайнида реестрга тегишли ўзгартиришлар киритилади.
32. Қайта ташкил этиш натижасида янги пайдо бўлган банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида рўйхатдан ўтказилган кунидан бошлаб уч иш куни мобайнида Фонд билан ёзма битим тузиши шарт.
33. Банк қайта ташкил этилганда ёки белгиланган тартибда тугатилганда Фонд олдидаги барча мажбуриятларини бажаргандан кейин Фонд билан ёзма битим тузган банклар реестридан чиқарилади.
34. Банкни Фонд билан ёзма битим тузган банклар реестридан чиқариш Фонднинг кузатув кенгаши қарори бўйича амалга оширилади.
35. Банкнинг Фонд билан ёзма битим тузган банклар реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги хабарнома у реестрдан чиқарилган вақтдан бошлаб уч кун мобайнида матбуотда эълон қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Фондни тугатиш ва қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)