Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 4 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2490-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2018 йил 15 апрелдаги 01-125-сонли «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2490-3, 05.05.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2013 йил 24 июлдаги 01-268-сон буйруғи (рўйхат рақами 2490, 2013 йил 26 июль) билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Ж. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 3 август,
01-266-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2016 йил 3 августдаги 01-266-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 4-банддаги «3 — 10-саналари» деган сўзлар «3 — 15-саналари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 10-банднинг учинчи хатбошисидаги ҳамда 1-илованинг 2-шакли номидаги «(TOEFL ёки IELTS)» деган сўзлар «(CEFR, IELTS ёки TOEFL)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 56-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«56. Абитуриентлар иккита («Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёти асослари», «Мутахассислик фанлари») ёки учта («Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёти асослари», «Мутахассислик фанлари» ва «Чет тили») фан мажмуалари бўйича тест синовини топширади.
«Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёти асослари», «Чет тили» фанлари тест саволлари намунавий ўқув дастурлари асосида, «Мутахассислик фанлари» тест саволлари ТДЮУ томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган ўқув дастурларига мувофиқ Давлат тест маркази томонидан шакллантирилади.».
4. 57, 58 ва 65-бандлардаги «Мутахассислик фани» деган сўзлар «Мутахассислик фанлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Мазкур ўзгартиришлар Тошкент давлат юридик университети билан келишилган.
Тошкент давлат юридик университети ректори Е. КАНЬЯЗОВ
2016 йил 3 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 31-сон, 386-модда)