1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.04 Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга оид давлат контракти;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.05 Контрактация (шунингдек, 09.14.17.01га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмасини шакллантириш ва бажаришнинг самарали механизмини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, «Ўзшаробсаноат» АЖ, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси ички ва ташқи бозорлар конъюнктурасининг чуқур маркетинг тадқиқотлари натижаларини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили 1 августгача бўлган муддатда келгуси йил учун давлат буюртмасига биноан асосий турлари бўйича янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилишга эҳтиёжнинг прогноз ҳажмлари ишлаб чиқилишини таъминласинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, «Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ўн кун муддатда — давлат буюртмаси доирасида янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилишга доир намунавий контрактация шартномалари, уларда харид қилинадиган маҳсулотлар ҳажмларини ва турларини, етказиб бериш жадвалларини, нархларни шакллантиришнинг бозор шартларини, ҳисоб-китоблар тизимини, томонларнинг жавобгарлиги чораларини ва низоларни ҳал қилиш тартибини назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси тугаган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда — янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси балансини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган барча материалларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар йили Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси тугаган кундан бошлаб 20 кундан кечикмай келгуси йил учун янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси балансини ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларини вилоятлар, туманлар ва фермер хўжаликлари бўйича жойлаштиришда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси баланси параметрларини ҳисобга олсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, «Ўзшаробсаноат» АЖ, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимлари зиммасига мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича давлат буюртмаси бажарилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2016 йил 15 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
206-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 июндаги 206-сон қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон қарорига мувофиқ янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка ва полиз маҳсулотлари ва узум (кейинги ўринларда мева-сабзавот маҳсулотлари деб аталади) харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмасини шакллантириш ҳамда бажариш тартиби ва механизмини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси (кейинги ўринларда давлат буюртмаси деб аталади) — кейинчалик саноат йўли билан қайта ишлаш, қиш-баҳор даврига ғамлаш, шунингдек экспорт қилиш учун фермер ва деҳқон хўжаликлари ўртасида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етказиб берувчилар — фермер ва деҳқон хўжаликлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртмачилар — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзшаробсаноат» АЖнинг қайта ишлаш корхоналари, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг тайёрлаш ва сақлаш учун ғамлаш бўйича корхоналари, «Ўзагроэкспорт» АЖнинг ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияларининг ташкилотлари — экспорт қилувчилар.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Давлат буюртмасининг мазмуни, таркиби, уни шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Давлат буюртмаси кейинчалик фойдаланиш мақсадларига қараб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қуввати давлат статистика ҳисоботи маълумотлари асосида ҳисобга олинадиган ишлаб чиқаришнинг технологик цикли хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзшаробсаноат» АЖнинг қайта ишлаш корхоналари қувватларидан тўлиқ фойдаланишни назарда тутган ҳолда кейинчалик саноат йўли билан қайта ишлаш, шу жумладан қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун;
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) минтақалардаги аҳоли сонини ва сақлаш учун мавжуд сиғимларни ҳисобга олган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини қиш-баҳор даврига ғамлаш учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ички ва ташқи бозорлар конъюнктурасини, республика бўйича экспорт қилишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда экспорт қилиш учун эҳтиёж ҳажмларини ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат буюртмаси календарь йилга шакллантирилади ва етказиб берувчилар томонидан етиштириладиган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажмларининг бир қисмини ташкил этади ҳамда маҳсулотларни етиштириш ва давлат буюртмасидан ортиқча ички ва ташқи бозорларда сотишда уларни чекламайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш юзасидан давлат буюртмасини ўз вақтида шакллантириш ва бажариш учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кейинчалик саноат йўли билан қайта ишлаш юзасидан — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзшаробсаноат» АЖ;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспортга етказиб бериш юзасидан — «Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси масъул ҳисобланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Буюртмачилар давлат буюртмаси бўйича маҳсулотларга эҳтиёжнинг ҳисоблаб чиқилган ҳажмлари юзасидан ишончли ва тўлақонли ахборот тақдим этилиши учун жавоб берадилар. Давлат буюртмаси ҳажмлари ҳисоб-китобларини тайёрлашда буюртмачилар давлат статистика органлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фойдаланиш мумкин бўлган барча маълумотларидан, ташқи бозорларнинг ҳолати тўғрисидаги таҳлилий ахборотдан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигидан олинган ахборотдан, шунингдек ички ва ташқи бозорлар конъюнктурасининг чуқур маркетинг тадқиқотларидан фойдаланадилар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Янги мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси балансини ишлаб чиқиш ва бажарилиши мониторингини олиб бориш иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Тасдиқланадиган балансга киритиш учун давлат буюртмаси кўрсаткичлари ҳар йили ўтказиладиган Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг натижаларига кўра аниқланади ва кейинчалик вилоятлар, туманлар ва фермер хўжаликлари бўйича давлат буюртмаси юзасидан қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат буюртмасини бажариш учун минтақада ва (ёки) туманда етиштириладиган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажми етарли бўлмаган тақдирда бошқа минтақалардан ва (ёки) туманлардан ортиқча етиштирилган ҳажмни жалб этишга йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Контрактация шартномалари тузиш ва маҳсулот ҳажмларини молиялаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Давлат буюртмаси доирасида мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш, шу жумладан Халқаро мева-сабзавот ярмаркасига тайёргарлик кўриш даврида, шунингдек ярмаркалар оралиғидаги даврда етказиб берувчилар билан тузиладиган контрактация шартномалари асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Контрактация шартномаларини рўйхатдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Давлат буюртмаси доирасида маҳсулотларни харид қилишга контрактация шартномаларини тузиш намунавий шакл бўйича амалга оширилади ҳамда харид қилинадиган маҳсулотларнинг ҳажмлари ва турларини, етказиб бериш жадвалларини, нарх белгилашнинг бозор шарт-шароитларини, ҳисоб-китоблар тизимини, тарафларнинг жавобгарлиги чораларини ва низоларни ҳал этиш тартибини мажбурий тартибда назарда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзаро келишувга кўра, контрактация шартномасининг ўзига хослигини ҳисобга олиб тарафлар унга намунавий контрактация шартномасида назарда тутилмаган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Давлат буюртмаси доирасида мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш бозор шароитларида кафолатланган контрактацияга эга бўлиши ва контрактация шартномаси қийматининг камида 40 фоизи миқдорида аванс тўлови билан таъминланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдиндан ҳақ тўлаш ва етказиб берувчилар билан буюртмачилар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар контрактация шартномасида ва қонунчиликда белгиланган тартибда, шаклда ва муддатларда амалга оширилади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Буюртмачилар тузилган контрактация шартномалари бўйича давлат буюртмасига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз айланма маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат банкларининг кредитлари;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 30-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 09/20/30/0061-сон — 2020 йил 18 апрелдан кучга киради)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси ҳар йили Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси тамом бўлган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси балансини ишлаб чиқишни таъминлаш учун барча зарур материалларни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этадилар, давлат буюртмаси баланси кейинчалик белгиланган тартибда тасдиқланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Давлат буюртмаси бажарилишини ташкил этиш ва унинг мониторингини олиб бориш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мева-сабзавот маҳсулотларини қабул қилиш, дастлабки қайта ишлаш, сақлаш ва ташиш бўйича зарур логистика инфратузилмасини ташкил этадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мева-сабзавот маҳсулотларини ўраб-жойлаш учун пластик, картон ўраш-жойлаш материаллари ишлаб чиқарилишини ташкил этадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мева-сабзавот маҳсулотларини қабул қиладилар, транспортда ташийдилар, навларга ажратадилар, калибрлайдилар, ўраб-жойлайдилар, сақлайдилар, қайта ишлайдилар ва ички ва ташқи бозорларга етказиб берадилар. Мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берувчилар томонидан ташилганда транспортда ташиш харажатлари буюртмачилар томонидан қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзшаробсаноат» АЖ, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси билан биргаликда контрактация шартномалари бажарилиши мониторингини олиб борадилар;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мониторинг натижалари бўйича ахборот киритадилар.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янги мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси балансини ишлаб чиқиш ва бажарилиши мониторингини олиб бориш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

қайта ишлаш корхоналари, тайёрловчилар, экспорт қилувчи корхоналар
Киш-баҳор даврига ғамлаш учун қайта ишлаш корхоналари, тайёрловчилар, шунингдек экспорт қилувчи корхоналар эҳтиёжларини ўрганиш. Эҳтиёжларни вилоят ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаларига тақдим этиш.
Ҳар йили 1 июлгача
II босқич
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси,
«Ўзагроэкспорт» АЖ,
Давлат статистика қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
вилоят ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари
Қуйидагилардан:
қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб турган қувватларидан:
ҳудудлар аҳолиси сонини ҳисобга олган ҳолда ички истеъмол бозорида нархлар барқарорлигини сақлаб туриш учун зарур бўлган ғамлаш ҳажмлар»дан;
ташки сотиш бозорлари талаб ва таклифларидан, шунингдек тузилган экспорт контрактларидан келиб чиққан холда, тақдим этилган материаллар асосида мева-сабзавот маҳсулотларига эҳтиёжни биргаликда ишлаб чиқиш. келишиш ва шакллантириш.
Ҳар йили 20 июлгача
III босқич
Вилоят ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
«Ўзшаробсаноат» АЖ,
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси,
«Ўзагроэкспорт» АЖ
Мева-сабзавот маҳсулотларига давлат буюртмасининг дастлабки ҳажмларини турлари, миқдори ва етказиб бериш муддатлари бўйича Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиш.
Ҳар йили 1 августгача
IV босқич
Иқтисодиёт вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Таклифларни умумлаштириш хамда мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси дастлабки баланси кўрсаткичларини буюртмачиларга юбориш.
Ҳар йили 15 августгача
V босқич
Иқтисодиёт вазирлиги
Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси дастлабки балансини буюртмачиларга, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига. вилоятлар ҳокимликларига Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ўтказишга тайёргарлик кўриш учун юбориш.
Ҳар йили 15 августгача
VI босқич
Иқтисодиёт вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Давлат буюртмаси баланси ҳажмларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан мева-сабзавот тегишли турларини етиштириш имкониятлари юзасидан келишиш.
Ҳар йили 20 августгача
VII босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари
Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси дастлабки баланси ҳажмларини туман ҳокимликларига, фермер ва деҳқон хўжаликларига, агрофирмаларга ва мева-сабзавот маҳсулотларининг бошқа етиштирувчиларига етказиш.
Ҳар йили 20 августгача
VIII босқич
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
«Ўзшаробсаноат» АЖ,
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси,
«Ўзагроэкспорт» АЖ,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари
Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ўтказиш, Мева-сабзавот маҳсулотларини йўналишлар бўйича, шу жумладан қайта ишлаш, ғамлаш ва экспорт қилиш учун харид қилиш юзасидан контрактация шартномалари тузиш.
Ҳар йили ярмарка ўтказиш даврида
IX босқич
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
«Ўзагроэкспорт» АЖ,
«Ўзшаробсаноат» АЖ,
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси
Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси якунлари бўйича материалларни умумлаштириш хамда мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмасини ишлаб чиқиш учун Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиш.
Ҳар йили ярмарка тугаган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда
X босқич
Иқтисодиёт вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Келгуси календарь йил учун мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Хар йили ярмарка тугаган кундан бошлаб 20 кундан кечикмай
XI босқич
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари
Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан холда қишлоқ хўжалиги экинларини вилоятлар, туманлар ва фермер хўжаликлари бўйича жойлаштириш.
Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмасини бажариш бўйича тузилган контрактация шартномалари ва экспорт контрактларининг бажарилиши тўғрисида туман ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бўлимларига ахборот тақдим этиш.
Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-санасигача
XIII босқич
Туман ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бўлимлари
Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси параметрларининг бажарилиши тўғрисидаги материалларни умумлаштириш ва вилоят ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаларига тақдим этиш.
Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача
XIV босқич
Вилоят ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари
Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси параметрларининг бажарилиши тўғрисидаги материалларни умумлаштириш ва Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиш.
Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 6-санасигача
XV босқич
Иқтисодиёт вазирлиги
Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси параметрларининг бажарилиши тўғрисидаги материалларни умумлаштириш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.
Ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7-санасигача
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон)