Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
буйруғи
Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 25 апрелда 2593-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 20 майдаги 2-сон буйруғи (рўйхат рақами 2593, 2014 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 24-сон, 298-модда) билан тасдиқланган Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ТЕШАЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 18 апрель,
25-сон
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 18 апрелдаги 25-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2 ва 3-бандлардаги «Ўзпахтасаноат» уюшмаси» деган сўзлар «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 5-банддаги «Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга» деган сўзлар «Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 20-бандда:
учинчи хатбошидаги «Ўзпахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига» деган сўзлар «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиалларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Ўзпахтасаноат» уюшмасига» деган сўзлар «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан келишилган.
Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раиси С. ТУРДИЕВ
2016 йил 15 апрель
«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти бош директори Я. ХИДИРОВ
2016 йил 15 апрель
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси раиси Э. ҚУДРАТОВ
2016 йил 15 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 17-сон, 180-модда)