Ҳужжат кучини йўқотган 11.03.2021 17.02.2016 йилдаги ПФ-4779-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 11.03.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 10 мартдаги ПФ-6185-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига оид масалаларни кўриб чиқишнинг янгиланган тартибини белгилаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонунига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 20 ноябрдаги ПФ-500-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиш киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б. Коканбаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2016 йил 17 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-4779-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 февралдаги ПФ-4779-сонли фармонига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«IV. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш асослари ва уни расмийлаштириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш қуйидаги ҳолларда фуқаролик тўғрисидаги Қонун асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан расмийлаштирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлат армиясида ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизматига, шунингдек чет давлатда полицияга, адлия органларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг ўзга органларига ишга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, ёхуд бошқа ишончли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Консуллик муассасалари материалларни Ташқи ишлар вазирлигига юборадилар, бу вазирлик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий хавфсизлик хизматидан хулосаларни олиб, ўз хулосаси билан материалларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича комиссияга тақдим этади. Комиссия Ўзбекистон Республикасининг Президенти қарор қабул қилиши учун таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) агарда, чет элда доимий яшовчи шахс 5 йил мобайнида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобидан ўтмаган тақдирда консуллик муассасалари материалларни Ташқи ишлар вазирлигига юборадилар. Ташқи ишлар вазирлиги ўз хулосаси билан материалларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича комиссияга юборади. Комиссия тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикасининг Президенти қарор қабул қилиши учун таклиф киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5 йиллик муддат тўғрисидаги қоида 16 ёшга етмаган шахсларга тааллуқли бўлмайди. Консуллик муассасасининг раҳбари Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ўз вақтида консуллик ҳисобидан ўтмаганлиги сабаблари узрли ёки узрли эмаслигини вазиятга қараб мустақил баҳолайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ёлғонлиги шак-шубҳасиз маълумотлар ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги олинганлиги аниқланган тақдирда, бу тўғрисида маълумотлар ёки аризалар тушган чоғда ички ишлар органлари мазкур шахс ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқароси эканлиги юзасидан зарур текширишлар ўтказадилар. Ёлғонлиги шак-шубҳасиз ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олиш факти тасдиқланган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Ташқи ишлар вазирлиги материалларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича комиссияга тақдим этадилар. Комиссия материалларни кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор қабул қилиши учун таклифлар киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар шахс чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги йўқотилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чет давлат фойдасига фаолият юритиш натижасида жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказилганлигини, ёки суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан ўрнатилган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисми иккинчи бўлимида назарда тутилган тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлардан бирининг фуқаро томонидан содир этилишини тасдиқловчи ҳужжатлар шахснинг фуқаролигини йўқотиш ҳақида ташаббус билан чиққан органнинг асослантирилган тақдимномаси билан бирга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар вазирлиги фуқароликни йўқотиш ташаббуси ҳақидаги материалларнинг нусхасини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматига тақдим этади, улар келиб тушган материаллар асосида ўзларининг асослантирилган хулосаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича комиссияга тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фуқароликни йўқотиш ҳақидаги асосли хулосани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича комиссияга тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича Комиссия тақдим этилган материалларни, шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг хулосаларини кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор қабул қилиши учун таклифлар киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш тўғрисидаги масалани Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш тўғрисида қарор қабул қилишга асос бўлувчи сабаблар ва вазиятлар ҳақида шахсга маълум қилингандан кейингина кўриб чиқиш мумкин. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони чиққан кундан бошлаб йўқотилган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш факти «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31, 32-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шахс доимий истиқомат қиладиган жойдаги ички ишлар органлари томонидан, чет давлатда доимий истиқомат қилувчилар учун эса консуллик муассасалари томонидан қайд этилади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 8-сон, 72-модда)