07.01.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2387-2
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 07.01.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2387-2
Дата вступления в силу
11.01.2016
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сон «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
1. Буйруқ муқаддимасидаги «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 355-модда)» деган сўзлар «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низом муқаддимасидаги «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 355-модда)» деган сўзлар «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.