Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 30.03.2004 йилдаги 150-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.03.2004 йилдаги 150-сон
Дата вступления в силу
30.03.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий ўқув юртлари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигида бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришга доир замонавий талабларга мувофиқ қишлоқ ва сув хўжалиги учун юқори малакали кадрлар тайёрлашни мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қишлоқ ва сув хўжалиги учун юқори ва малакали кадрлар тайёрлашни мақбуллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича иловага мувофиқ таркибда махсус комиссия тузилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Махсус комиссия ўз ишларида қуйидаги муаммоларни ҳал этиш зарурлигидан келиб чиқсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчидан, республикада тармоқлар ва ишлаб чиқаришлар комплекси сифатида қишлоқ хўжалигида ерларнинг, энг аввало, суғориладиган ерларнинг унумдорлигини сақлашдан тортиб маҳсулотларни етиштириш ва дастлабки қайта ишлаш, сақлаш ва сотишгача бўлган ўзаро боғлиқлик ва яхлитлик йўқотилган, бу борада уларни жаҳон ютуқлари даражасида қишлоқ хўжалиги экинларини ўстиришнинг замонавий технологиялари ва усулларига йўналтириш айниқса муҳимдир;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчидан, Ўзбекистон бугунги кунда жаҳон бозорида меҳнат тақсимотининг тўла ҳуқуқли субъектларидан бири бўлиб қолаётганлиги туфайли қишлоқ хўжалиги ва унинг тармоқларини ихтисослаштириш масаласи ҳал этилиши зарур бўлган ғоят муҳим муаммолардан биридир. Энг аввало, етиштирилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини таъминлаш ҳамда республиканинг жаҳонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда муносиб ўрин эгаллаши зарурияти устувор вазифа ҳисобланади. Бунда Ўзбекистоннинг географик жиҳатдан жойлашиши, унинг табиий-иқтисодий хусусиятлари, ерлар унумдорлигининг ҳолати ғоят муҳимдир. Сув ресурслари билан таъминлаш, улардан оқилона ва самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бизнинг шароитларимиз учун энг муҳим ва ҳал қилувчи омиллар ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчидан, бугунги кунда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, биринчи навбатда, ерлар унумдорлигини таъминлаш, селекция, уруғчилик, илғор технология ва агротехникани жорий этган ҳолда экинларни ўстириш билан боғлиқ масалалар билан қишлоқ хўжалиги йўналишидаги бир нечта олий ўқув юртлари, шу жумладан Тошкент давлат аграр университети ва унинг Қорақалпоғистон Республикасидаги филиали, Андижон ва Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтлари шуғулланмоқда. Вазифалар комплексини, шу жумладан қишлоқ хўжалигини механизациялаш билан боғлиқ вазифаларни ҳал этиш билан мамлакатнинг ихтисослашган қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртлари шуғулланиши лозимлиги қонуний ҳолдир;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчидан, маҳсулотларнинг 95 фоиздан кўпроғи суғориладиган ерлардан олинадиган Ўзбекистон шароитлари учун ҳамда экология ва ерларнинг ҳолати ёмонлашиб бораётганлигини ҳисобга олган ҳолда илмий изланишларни ва амалий тадқиқотларни чуқурлаштириш ва шу асосда, биринчи навбатда, ирригация ва ерларни мелиорациялаш каби ихтисослашган ҳаётий муҳим йўналишлар бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлашни ташкил этиш катта аҳамият касб этади, бунда қишлоқ хўжалигининг келажаги кўп жиҳатдан ушбу муаммоларнинг ҳал этилишига боғлиқлиги назарда тутилиши керак. Уларга қуйидагилар киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) сув ресурсларининг тақчиллиги тобора ортиб бораётган, давлатлараро сув оқимларини бошқаришда муаммолар мавжуд бўлган шароитларда сув хўжалиги асосий фондларининг замонавийлаштирилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув оқимларини тўплаш ва тартибга солиш, ерларнинг шўрланиши ва ботқоқланишини бартараф этиш, гидротехника иншоотларининг ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлаш, сувни тақсимлаш, унинг сарфланишини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) сув ресурслари чекланган шароитда фермер хўжаликлари сонининг жадал ўсиши сувдан оқилона ва тежамли фойдаланишни талаб қилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) республикада фойдаланиш учун илмий ва инновацион ёндашувни ҳамда уларни замонавийлаштириш учун юқори малакали кадрларни талаб қиладиган кўплаб гидротехника иншоотлари, сув омборлари, суғориш ва дренаж муҳандислик тизимларига эга бўлган мураккаб ва қудратли ирригация тизимларининг фаолият кўрсатиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) ерларнинг қониқарсиз мелиоратив ҳолатининг, коллекторлар, мавжуд ёпиқ ва вертикал дренаж тармоқлари техник ҳолатининг суғориладиган ерлар унумдорлигига салбий таъсирининг олдини олиш зарурияти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти негизида Тошкент ирригация ва мелиорация институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус комиссия 2004 йил 1 июнгача бўлган муддатда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини Тошкент ирригация ва мелиорация институтига айлантириш чора-тадбирлари комплексини амалга оширсин. Мазкур ишни амалга оширишда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг мутахассислар тайёрлашда тутган ўрни ва ролига, уларнинг қишлоқ хўжалиги етакчи тармоқлари — мелиорация ва сув хўжалигидаги фаолиятига холисона баҳо берилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
институтдаги таълим йўналишлари ва кадрлар тайёрлашнинг ихтисослашуви ўрганилсин, уларнинг ирригация ва мелиорация соҳасидаги замонавий талабларга ва долзарб вазифаларга нечоғлик мувофиқлиги таҳлил қилинсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарорнинг 2-бандида баён қилинган асосий йўналишлари ва вазифаларига жавоб берадиган институтнинг факультетлар йўналиши ва ўқув базасининг мазмунини, кафедраларнинг ихтисослашувини белгилаш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
институтнинг илмий изланишлари ва амалий тадқиқотларини қуйидаги устувор йўналишларга — сув ресурслари сифатини яхшилаш, улардан фойдаланишни мақбуллаштириш ва уларни тежашга, тупроқ унумдорлигини ошириш учун ерларни суғоришнинг илғор методларини ишлаб чиқишга ва кенг қўлланишга, гидротехника иншоотларининг ишончлилигини ва фойдаланиш учун хавфсизлигини таъминлашга қаратиш чора-тадбирлари амалга оширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Махсус комиссия, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент давлат аграр университети, Андижон ва Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтлари тузилмасини ва ўқув-моддий ҳамда методик базаси йўналишини, шунингдек уларга Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтидан тегишли мутахассисликлар олиб берилишини ҳисобга олган ҳолда тайёрланадиган кадрлар мутахассисликлари ихтисослашувини қайта кўриб чиқсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда, тегишли ихтисосдаги мутахассисларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, 2004/2005 ўқув йили ва кейинги ўқув йиллари учун Тошкент ирригация ва мелиорация институтига қабул қилиш квоталари бўйича белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ирригация ва мелиорация институти билан биргаликда 2004/2005 ўқув йили бошлангунгача республика таълим стандартларига мувофиқ Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2004 йил 30 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
150-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 мартдаги 150-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ ва сув хўжалиги учун юқори малакали кадрлар тайёрлашни мақбуллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича махсус комиссия
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Азимов Р.С.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Махсус комиссия раиси ‎
Юсупов М.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича) ‎
Бегалиев С. ‎ —‎‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ‎
Ғуломов С.С.‎ —‎‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазири ‎
Алихонов Б. ‎ —‎‎ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи ‎
Абдураҳмонов М.С. ‎ —‎‎ Молия вазирининг ўринбосари ‎
Алимуҳамедов Б.Б.‎ —‎‎ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари ‎
Қўзиев Р.Қ.‎ —‎‎ Ер ресурслари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари‎
Худойбердиев Т.С.‎ —‎‎ Тошкент ирригация и мелиорация институтининг ректори ‎
Бўриев Х.Ч.‎ —‎‎ Тошкент давлат аграр университетининг ректори‎
Маҳмудов Э.Ж.‎ —‎‎ Фанлар академиясининг Сув муаммолари институти директори ‎
Икромов Р.К.‎ —‎‎ САНИИРИ илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг директори‎
Абдуллаев У.В.‎ —‎‎ «Ўзгипромелиосувхўжалик» институтининг директори‎
Ҳусанов Р.Ҳ.‎ —‎‎ Бозор ислоҳотлари илмий-тадқиқот институтининг директори ‎
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 13-сон, 152-модда)