06.11.2015 йилдаги 322-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.11.2015 йилдаги 322-сон
Дата вступления в силу
16.11.2015
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Термиз давлат университети ҳузурида «Амударё» спорт-соғломлаштириш марказини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёшларда спортга бўлган ҳавас ва интилишни, жамиятимизда соғлом турмуш тарзи тамойилларини кучайтириш, талаба ёшларни спортга жалб этиш тизимини такомиллаштириш ҳамда уларга дарсдан бўш вақтларида спорт билан шуғулланишларига имконият яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Сурхон дарёси соҳили ҳудудида Термиз давлат университети ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклида «Амударё» спорт-соғломлаштириш марказини (кейинги ўринларда Спорт-соғломлаштириш маркази деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Спорт-соғломлаштириш марказини барпо этиш учун Сурхон дарёси соҳилига туташ ҳудуддан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ер майдонини белгиланган тартибда ажратсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудда тозалаш, мавжуд бино ва иншоотларни бузиш, вертикал режалаштириш, ҳар бир бино учун (биринчи қудуққа қадар) ташқи муҳандислик тармоқларини (ичимлик ва оқова сув тармоқлари), автомобиль йўллари ва автомобиллар тўхтаб туриш жойларини (инфратузилма ишлари билан) қуриш ишларини амалга оширсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Спорт-соғломлаштириш маркази объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш ишлари (шу жумладан лойиҳалаш ва пудрат ташкилотлари, молиялаштириш манбалари ва қурилиш муддатлари) билан боғлиқ чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида қурилиши белгиланган ёпиқ сузиш ҳавзасини Спорт-соғломлаштириш маркази ҳудудига кўчириш ва 2016 йил август ойигача фойдаланишга топшириш бўйича 2015 йилги манзилли дастурларга тегишли ўзгартиришлар киритсин ҳамда 2016 йилги манзилли дастурларни шакллантириш жараёнида Шўрчи туманида ёпиқ сузиш ҳавзаси қурилишига қўшимча маблағ ажратишни назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Спорт-соғломлаштириш маркази ҳудудида канал ўзанини ҳамда ўзан сув оқимини мувофиқлаштирувчи иншоотни (шу жумладан 3 та кўприк билан бирга) барпо этиш бўйича 2015-2016 йилларда сув хўжалиги объектларини қуриш манзилли дастурига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти Спорт-соғломлаштириш маркази объектларини электр энергияси билан таъминлаш учун юқори кучланишли кабел тармоқларини ва 2 та трансформатор пунктини ҳамда ҳар бир объект ва иншоотгача паст вольтли электр кабеллари ўтказишни лойиҳалаш ва қуриш ишларини Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 декабрдаги 294-сон қарори билан тасдиқланган 2011 — 2015 йиллар учун паст вольтли электр тармоқларини замонавийлаштириш ва янгилаш дастури доирасида амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси Спорт-соғломлаштириш марказидаги объектларни газ билан таъминлаш учун қурилиш-монтаж ишларини ва уни лойиҳалаш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан бажаришни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Спорт-соғломлаштириш маркази объектларини қуриш бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи этиб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» давлат унитар корхонаси — бош лойиҳалаш ташкилоти этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Сурхондарё вилояти ҳокимлигига Спорт-соғломлаштириш маркази объектларини қуриш лойиҳа-смета ҳужжатларини қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтда ишлаб чиқишга, 2015 йил 31 декабргача истисно тариқасида рухсат этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси, «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти, буюртмачи ва лойиҳалаш ташкилотининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида, тартибга солинадиган нархлар бўйича Спорт-соғломлаштириш маркази объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва унинг ҳудудларини ободонлаштириш учун цемент ва металл прокати ажратилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказишни ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини белгиланган тартибда таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур қарорнинг иловасида келтирилган объектлар (хусусий тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобига қурилган объектлардан ташқари) қурилиши якунлангандан сўнг уларнинг тезкор бошқарув ҳуқуқи билан Спорт-соғломлаштириш марказига берилиши белгилаб қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Термиз давлат университети Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишган ҳолда, бир ой муддатда Спорт-соғломлаштириш марказининг раҳбарини тайинласинлар ва ходимлари штат жадвалини ҳамда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартларини тасдиқласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Белгилаб қўйилсинки, Спорт-соғломлаштириш маркази таъминоти харажатлари тижорат фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишидан тушадиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва донор ташкилотлари грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Спорт-соғломлаштириш марказининг тасдиқланган бош режасига қатъий амал қилган ҳолда, унинг ҳудудида хусусий тадбиркорлик субъектларига ўз ҳисобларидан умумий овқатланиш шохобчалари, истеъмол моллари дўконлари, савдо шохобчалари ва бошқа бозор инфратузилмаси объектларини қуриш, улардан белгиланган тартибда фойдаланиш учун рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.Ю. Ходиев ва Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2015 йил 6 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
322-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 322-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Термиз давлат университети ҳузуридаги «Амударё» спорт-соғломлаштириш маркази объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш ишлари (шу жумладан қурилиш ташкилотлари, молиялаштириш манбалари ва қуриш муддатлари) билан боғлиқ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Қурилиши белгиланган объект номи

Молиялаштириш манбаи

Пудрат ташкилотлари номи*

Бажариш муддати

I. Ташкилий-тайёргарлик ва техник тадбирларни амалга ошириш

1.

Ер майдони ажратиш, ҳудудни тозалаш, у ердаги мавжуд биноларни бузиш ва вертикал режалаштириш ишларини амалга ошириш.

Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

«Узундавсувмахсус-пудрат» ДУК

2015 йил

15 ноябрь

2.

Объектларнинг лойиҳа-қидирув ишларини бажариш,

жумладан:

топогеодезик тасвирга олиш;

геология-қидирув ишларини бажариш;

бош режа тайёрлаш;

лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бино, иншоот ва объектлар

эгалари маблағлари

Лойиҳа ташкилоти- «Ўзшаҳарсозлик-ЛИТИ» ДУК, «Ўзсувлойиҳа» АЖ

Қурилиш-монтаж ишлари билан параллел равишда

30 ноябргача

3.

Дарё сувини бир меъёрда тақсимлаш имконини берадиган (ён деворлари ва туби) бетонланган ўзан ва кўприкларни барпо этиш

Инвестиция дастури доирасида

«Узундавсувмахсус-пудрат» ДУК

2016 йил

1 июль

II. Ташқи муҳандислик коммуникацияларини қуриш

4.

Марказ ҳудудини электр энергияси билан таъминлаш (юқори кучланишли тизими ва трансформатор пунктини қуриш, паст кучланишли кабель тармоқларини ўтказиш).

«Ўзбекэнерго» АЖ маблағлари (Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 декабрдаги 294-сон қарори билан тасдиқланган дастур доирасида)

МК-6 корхонаси

2015 йил

25 декабрь

5.

Объектлар учун ташқи газ тармоқлари қуриш.

«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси ўз маблағлари

«Ўзтрансгаз» АК тизимидаги ташкилотлар

2015 йил

25 декабрь

6.

Ҳудудни ичимлик сув ва оқова сувлар (канализация) тизими билан таъминлаш ҳамда канализация насос станцияси қуриш.

Инвестиция дастури доирасида

«Ғаффор» хусусий корхонаси

2016 йил

10 март

III. Спорт-соғломлаштириш ҳамда маънавият ва маърифат объектларини қуриш

7.

25 х 12 ўлчамли ёпиқ сузиш ҳавзасини тегишли инфратузилма иншоотлари билан қуриш.

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

«Ғаффор» хусусий корхонаси

2016 йил

10 июнь

8.

200 ўринли болалар соғломлаштириш оромгоҳи ва соғломлаштириш маркази қуриш.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маблағлари

«Kasaba qurilish ta'mir» корхонаси

2016 йил

20 декабрь

9.

Қуйидаги очиқ спорт майдончаларини қуриш:

4 та кичик (мини) футбол майдони;

2 та волейбол майдони;

2 та баскетбол майдони;

2 та қум қопламали теннис корти;

2 та махсус «хард» қопламали теннис корти;

очиқ сузиш ҳавзалари.

Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Тадбиркорлар ёки «Ғаффор» хусусий корхонаси

2016 йил

20 май

11.

Инфратузилма биноларини қуриш (маҳалла фуқаролар йиғини биноси, милиция таянч пункти, тиббиёт пункти).

Республика «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари

«Ғаффор» хусусий корхонаси

2016 йил

20 май

IV. Бозор инфратузилмаси объектларини қуриш

12.

Умумий овқатланиш ва савдо шохобчалари (ресторан, кафе, чойхона, ёзги салқин ичимликлар, музқаймоқ дўконлари) ҳамда бошқа бозор инфратузилмаси объектларини қуриш.

Хусусий тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Тадбиркор ёки

«Ғаффор» хусусий корхонаси

2016 йил

25 июль

13.

Кичик нон тайёрлаш цехи (нон сотиш шохобчаси билан) қуриш.

«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси маблағлари

«Профгрупп» МЧЖ

2016 йил

20 июль

V. Ташқи қурилмалар объектларини қуриш ва ободонлаштириш ишларини бажариш

14.

Спорт-соғломлаштириш марказига кириш қисмларини қуриш ҳамда унинг ҳудудини металл панжаралар билан ўраш.

Термиз давлат университетининг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

«Ғаффор» хусусий корхонаси

2015 йил

30 декабрь

15.

Спорт-соғломлаштириш марказига кириш қисмлари ёнида автомобиль турар жойлари қуриш.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

«Ғаффор» хусусий корхонаси

2016 йил

10 август

16.

Ташқи қурилмалар ва кичик архитектура шакллари:

ёзги ахборот маркази;

ёзги айвончалар;

ҳожатхоналар;

фавворалар;

скамейкалар, урналар ва б.

Термиз давлат университетининг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

«Ғаффор» хусусий корхонаси

2016 йил

10 июль

17.

Ҳудудни ободонлаштириш:

асосий йўллар;

сайр йўлакчалари;

ташқи ёритиш тизимлари;

ёмғирлатиб суғориш тизимлари;

ҳудудни кўкаламзорлаштириш.

Термиз давлат университетининг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

«Ғаффор» хусусий корхонаси

2016 йил

20 июль

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Объектларга бириктирилган пудрат ташкилотлари томонидан ишлар суст ёки сифатсиз даражада олиб борилган тақдирда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда, мазкур объектларга пудрат ташкилотларини тендер савдолари ўтказмасдан, энг мақбул таклиф танлови орқали танлаб бириктиришлари мумкин.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 208-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 305-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 45-сон, 576-модда; 2016 й., 25-сон, 305-модда)