11.09.2001 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси билан Португалия Республикаси ўртасида Конвенция
Дата вступления в силу
11.09.2001
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси билан Португалия Республикаси ўртасида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Конвенция
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иккиёқлама солиқ солишни олдини олиш ва даромад солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси билан Португалия Республикаси,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш ва даромад солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция тузишни истаб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда
Татбиқ этиладиган шахслар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда
Татбиқ этиладиган солиқлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимиятлари номидан ундирилаётган даромад солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Умумий даромаддан ёки даромад ёхуд даромаднинг бир қисмидан, шу жумладан кўчар ва кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадлардан, ҳамда корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки мукофотларнинг умумий миқдоридан, шунингдек капитал қийматининг ўсишидан олинадиган барча солиқлар даромад солиғи деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Конвенция қўлланиладиган амалдаги солиқлар, жумладан қуйидагилардир:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) фуқароларнинг даромадларидан олинадиган солиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(бундан кейин, «Ўзбекистон солиқлари» деб аталади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) Португалия Республикасига нисбатан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ (Imposto sobre о Rendimento das Pessoas Singulares — IRS);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) корпоратив даромадлардан олинадиган солиқ (Imposto sobre o Rendimento das Pessoas Colectivas — IRC); ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) корпаратив даромадлардан олинадиган солиқдан олинадиган қўшимча маҳаллий солиқ (Derrama);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(бундан кейин «Португалия солиқлари» деб аталади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу Конвенция имзоланган санадан сўнг ундириладиган солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай бир хил ёки моҳияти бўйича ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам ушбу Конвенция қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли идоралари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигига киритилган барча муҳим ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда
Умумий таърифлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун, агар матн мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a) «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикаси ва географик нуқтаи назардан қўлланилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўз ичига қамраб олишини, шунингдек, ҳудудий сувлари, ҳамда тупроқ ости ва табиий ресурсларни тадқиқот қилиш ва қазиб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ўз миллий қонунчилиги ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга ошириши мумкин бўлган ҳар қандай ҳудудни англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) «Португалия» атамаси Европа минтақасида жойлашган Португалия Республикасини, Азор ва Мадейра архипелагини, Португалия Республикасининг халқаро ҳуқуққа ва Португалия қонунчилигига мувофиқ, денгиз ости табиий ресурсларини ва тупроқ ости ва туташ сувларини ишлаб чиқишга нисбатан ўз юрисдикция ва суверен ҳуқуқларни амалга оширишга эга бўлган ҳудудий денгизни ва ҳудудий денгиздан ташқари бўлган ҳар қандай ҳудудни англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c) «Аҳдлашувчи Давлат» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат» атамалари матнга боғлиқ равишда Ўзбекистон ва Португалияни англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
d) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, компания ва шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашмасини ўз ичига олади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
e) «компания» атамаси солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай корпоратив бирлашмани ёки бошқа ҳар қандай ташкилотни англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
f) «Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси» атамаси тегишлича бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
g) «халқаро ташиш» атамаси бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган корхона томонидан фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемаларида ёки йўл транспорти воситаларида ҳар қандай ташишни англатади, қачонки, денгиз, ҳаво кемалари ёки йўл транспорти воситаларининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат пунктлари ўртасида алоҳида фойдаланилиши бундан мустаснодир;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
h) «ваколатли идора» атамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Ўзбекистон Республикасига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитасининг Раиси ёки унинг ваколатли вакилини англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) Португалияга нисбатан — Молия вазирини, Солиққа тортиш Бош директори ёки унинг ваколатли вакилини англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
i) «миллий шахс» атамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Аҳдлашувчи Давлатнинг фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунлари бўйича ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахсни, ширкат, ассоциацияни ёки бошқа бирлашмани англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлат томонидан ҳар қандай вақтда қўлланилганда, унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матн мазмунидан бошқа маъно келиб чиқмаса, у ушбу Давлат қонунчилиги бўйича, ўша пайтда ушбу Конвенция татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан шундай маънога эга бўлади, бунда ўша Давлатнинг татбиқ этиладиган солиқ қонунларига мувофиқ ҳар қандай маъно ўша Давлатнинг бошқа қонунларига мувофиқ ушбу атаманинг маъносидан устунлик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда
Резидент
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун «Аҳдлашувчи Давлат резиденти» атамаси, ушбу Давлатнинг қонунчилиги бўйича ўзининг турар жойи, доимий бўлиш жойи, юридик шахс сифатида ташкил этилган жойи, бошқарув жойи ёки бошқа ҳар қандай шунга ўхшаш мезонларга асосан ушбу Давлатда солиқ тўловчи ҳисобланган ҳар қандай шахсни, шунингдек шу Давлатни, унинг ҳар қандай бўлинмасини ёки маҳаллий ҳокимият идорасини қамраб олади. Бироқ атама ана шу Давлатдаги манбалардан даромад олаётгани учун солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни ўз ичига олмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар иккаласининг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a) у тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйи жойлашган Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар у ҳар иккала Давлатда тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйига эга бўлса, фақат шахсий ва иқтисодий алоқалари чуқурроқ бўлган (ҳаётий манфаатлар маркази) Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) агар шахснинг ҳаётий манфаатлар маркази жойлашган Давлатни аниқлаб бўлмаса, ёки Давлатлардан ҳеч бирида тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйи бўлмаса, у одатда яшайдиган Давлатининг резиденти ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c) агар шахс одатда ҳар иккала Давлатда яшаса ёки одатда уларнинг ҳеч бирида яшамаса, фақат у миллий шахси ҳисобланган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
d) агар у ҳар иккала Давлатнинг миллий шахси бўлса ёки ҳеч бириники бўлмаса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли идоралари бу масалани ўзаро келишув йўли билан ҳал қилишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс бўлмаган шахс Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар иккаласининг резиденти бўлса, унда у фақат унинг самарали бошқариш жойи жойлашган ўша Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда
Доимий муассаса
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун «доимий муассаса» атамаси корхона фаолиятини тўлиқ ёки қисман амалга оширадиган доимий фаолият жойини билдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Доимий муассаса» атамаси, жумладан қуйидагиларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a) бошқарув жойи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) бўлим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c) офис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
d) фабрика;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
e) устахона; ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
f) шахта, нефть ёки газ қудуғи, карьер ёки табиий ресурслар қазиб олинадиган ҳар қандай бошқа жой.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Доимий муассаса» атамаси, шунингдек қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a) қурилиш майдончаси, монтаж ёки йиғув объекти, фақат, агар улар 9 ойдан кўпроқ мавжуд бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) корхона томонидан ана шу мақсадларда ёллаб олинган, хизматчи ёки бошқа шахслар орқали корхонанинг хизмат кўрсатиши, жумладан маслаҳатли хизматлар кўрсатиши, фақат қачонки, шу турдаги фаолият (шундай ёки у билан боғлиқ бўлган объект) мамлакат ҳудудида 12 ойлик давр мобайнида жами 9 ойдан кўпроқни ташкил этувчи давр ёки даврлар мобайнида амалга оширилса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, «доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a) иншоатлардан шу корхонага тегишли товар ёки буюмларни фақат сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларида фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) шу корхонага тегишли товар ёки буюмлар захирасини фақат сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларида ушлаб турилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c) шу корхонага тегишли товар ёки буюмлар захирасини бошқа корхона томонидан фақат қайта ишлаш мақсадларида ушлаб турилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
d) доимий фаолият жойининг фақат товар ёки буюмлар сотиб олиш ёки ушбу корхона учун ахборот йиғиш мақсадлари учун ушлаб турилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
e) доимий фаолият жойининг ушбу корхона учун фақат бошқа ҳар қандай тайёргарлик ёки ёрдамчи тусдаги фаолиятни амалга ошириш мақсадлари йўлида ушлаб турилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
f) доимий фаолият жойининг (а)дан (е)гача бўлган кичик бандларида эслатиб ўтилган фаолият турларининг ҳар қандай уйғунлашуви учунгина бундай доимий фаолият жойининг фаолияти ана шу уйғунлашув натижаси, тайёргарлик ҳамда ёрдамчи тусда бўлган тақдирда сақлаб турилиши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 1 ва 2-бандларнинг қоидаларига қарамай, агар ушбу модданинг 7-банди татбиқ этиладиган мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс Аҳдлашувчи Давлатда корхонаси номидан иш юритса ва одатда корхона номидан шартномалар тузиш ваколатига эга бўлса ва одатда шу ваколатни амалга оширса, бунда бу корхона ушбу Давлатда ана шу корхона учун ушбу шахс томонидан кўрсатилган ҳар қандай фаолиятга нисбатан доимий муассасага эга деб ҳисобланади, агар, фақат ушбу шахснинг фаолияти 4-бандда эслатиб ўтилган фаолият турлари билан чекланиб қолмаса, агар фаолият доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса, шу банднинг қоидаларига мувофиқ, бу доимий фаолият жойидан доимий муассаса ҳосил қилмаса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатнинг суғурта корхонаси, қайта суғурта қилиш ҳолларидан ташқари, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга деб ҳисобланади, агар у ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида суғурта мукофотларини йиғса ёки у ерда 7-бандга тааллуқли бўлган мустақил мақомли агентдан фарқ қилувчи шахс орқали таваккалчиликларни суғурта қилса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Корхона Аҳдлашувчи Давлатда брокер, комиссионер ёки ҳар қандай бошқа мустақил мақомли агент орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, бу шахслар ўзининг одатдаги фаолияти доирасида иш юритиши шарти билан Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга деб қаралмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компанияни назорат қилса ёки назорат қилинса ёки ана шу бошқа Давлатда тижорат фаолиятини (доимий муассаса орқали ёки бошқа тарзда) амалга ошираётган бўлса, бу ҳол ўз-ўзидан бу компанияларнинг бирини бошқаси учун доимий муассасага айлантирмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда
Кўчмас мулкдан олинадиган даромад
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан оладиган даромади (жумладан қишлоқ ёки ўрмон хўжалигидан олинадиган даромадлар) ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Кўчмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мулк жойлашган ўша Аҳдлашувчи Давлатнинг солиқ қонунчилигига мувофиқ маънога эгадир. Ҳар қандай ҳолда ҳам ушбу атама ер устидаги мулкчиликка тааллуқли умумий қонунчиликнинг қоидалари билан ҳуқуқи белгиланган кўчмас мулкка тегишли бўлган мулкни, чорва, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигида ишлатиладиган воситаларни, кўчмас мулк узуфруктини ва минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурсларнинг қатламларини қазиш учун товон сифатида тўланадиган ўзгарувчан ёки қайд этилган тўловлар ҳуқуқини ёки минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурслар қатламларини қазиш ҳуқуқини ўз ичига олади; денгиз кемалари, ҳаво кемалари ва йўл транспорти воситалари кўчмас мулк сифатида қаралмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки ҳар қандай бошқа шаклда фойдаланишдан олинган даромадга, шунингдек кўчар мулкдан олинган даромадга ёки кўчмас мулкдан олинган даромадга ўхшаган кўриб чиқилаётган мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлатнинг солиқ қонунчилиги бўйича кўчмас мулкдан фойдаланиш ёки фойдаланиш ҳуқуқидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хизматлардан олинган даромадга нисбатан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 1 ва 3-банд қоидалари корхонанинг кўчмас мулкдан олган даромадига ва мустақил шахсий хизматларни амалга оширишда ишлатиладиган кўчмас мулкдан олган даромадларига ҳам қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг фойдаси фақат шу Давлатда солиққа тортилади, агар, фақат корхона ўз тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда, у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширмаётган бўлса. Агар корхона ўз фаолиятини юқорида айтилганидек амалга ошираётган бўлса, корхонанинг фойдаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда, фақатгина:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a) доимий муассаса фаолиятига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) ана шу бошқа Давлатда доимий муассаса орқали моллар ёки шунга ўхшаган маҳсулотларнинг сотилишига тааллуқли бўлиши мумкин бўлган қисмигина солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 3-банд қоидаларига мувофиқ, агар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда бундай доимий муассаса алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида амалга ошириб, доимий муассаса ҳисобланган корхонадан мутлақо мустақил равишда иш кўриб олиши мумкин бўлган фойда каби шу доимий муассасага ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Доимий муассаса даромадини аниқлашда, ушбу доимий муассаса фаолияти мақсадлари учун сарфланган, жумладан доимий муассаса жойлашган Давлатда ёки ҳар қандай бошқа ердаги фаолият мақсадлари учун сарфланган бошқарув ва умумий маъмурий харажатларни чегириб ташлашга йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага тегишли бўлган фойдани корхона оладиган умумий фойда миқдорини унинг турли бўлинмаларига пропорционал тақсимлаш асосида аниқлаш одатдаги амалиёт эканлигига қарамай, ушбу модданинг 2-бандидаги ҳеч бир нарса, амалиётда таъкидланганидек, Аҳдлашувчи Давлатга шундай тақсимлаш асосида солиқ солинадиган фойдани аниқлашга халақит бермайди, бироқ тақсимлашнинг танланган усули шундай бўлиши лозимки, натижа ушбу моддада мавжуд бўлган тамойилларга мувофиқ келиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Доимий муассаса томонидан корхона эҳтиёжи учун товар ёки буюмларнинг харид қилишигагина асосланиб доимий муассасага бирон-бир фойда ҳисобланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Аввалги бандлар мақсадлари учун доимий муассасага тааллуқли бўлган фойда, агар бошқаси учун салмоқли ва етарли сабаблар бўлмаса, ҳар йили бир хил услубда аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Агар фойда, ушбу Конвенциянинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтилган даромад турларини қамраб оладиган бўлса, унда бу моддаларнинг қоидаларига ушбу модда қоидалари таъсир этмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда
Денгиз кемалари ва ҳаво транспортидан олинадиган даромадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган корхонанинг халқаро ташишларда денгиз кемалари, ҳаво кемалари ёки йўл транспорти воситаларидан фойдаланишдан олган фойдалари, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар ташишни амалга оширувчи ташкилотнинг раҳбар идораси денгиз кемасининг саҳнида жойлаган бўлса, бунда у денгиз кемасининг ҳисобда турган порти жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган деб ҳисобланади, ёки, агар ўша Аҳдлашувчи Давлатда бундай ҳисобда турадиган порт бўлмаса, кеманинг капитани резиденти бўлган Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 1-банд қоидалари, шунингдек транспорт воситаларидан фойдаланиш асосида йўлда, қўшма фаолият ёки халқаро ташкилотда иштирок этишдан олинадиган фойдага ҳам татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда
Бирлашган корхоналар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Агар,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a) Аҳдлашувчи Давлат корхонаси, бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг капиталида бевосита ёки билвосита қатнашса, ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) айни шахслар бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасини ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг капиталида бевосита ёки билвосита қатнашса, ва ҳар қандай ҳолатда корхона ўртасида уларнинг тижорат ва молиявий муносабатларида мутлақо мустақил бўлган корхоналар ўртасида бўладигандан фарқли шароитлар вужудга келтирилса ёки белгиланса, лекин бу шароитлар мавжудлиги туфайли корхоналарнинг бирида шундай муносабатлар натижасида тўпланган, лекин шундай муносабатлар туфайли зарур ҳажмда бўлмаган фойда ушбу корхона фойдасига тегишли тарзда қўшилиши ва тегишли тарзда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қачонки, Аҳдлашувчи Давлат шу Давлат корхонаси фойдасига бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бўйича ана шу бошқа Давлатда солиққа тортиладиган фойдани - шунингдек солиқларни киритса, ва шу тариқа киритилган фойда, биринчи эслатилган Давлат корхонасига ҳисобланадиган фойда бўлса, агар иккала корхона ўртасида вужудга келтирилган шароит, икки мустақил корхона ўртасидаги каби бўлса, у ҳолда ана шу бошқа Давлат шу Давлатга тегишли фойдадан олинадиган солиқ миқдорига зарур тузатишлар киритади, қачонки, ана шу бошқа Давлат ана шу тузатишни тўғри деб қараса. Бундай тузатишни белгилашда ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларига тегишлича эътиборни қаратиши керак ва Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли идоралари, зарур бўлса, ўзаро маслаҳатлашувларни бошлашлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда
Дивидендлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланган дивидендлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бироқ бундай дивидендлар, шунингдек уларни тўлаётган компания резиденти бўлган Аҳдлашувчи Давлатда шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, бироқ, агар дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унда бундай тарзда олинадиган солиқ миқдори, дивидендлар умумий миқдорининг 15 фоизидан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу банд дивидендлар тўлайдиган компания фойдасини солиққа тортишга тааллуқли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 2-банд қоидаларига қарамай, агар амалдаги эгаси дивидендлар тўлангунга қадар 2 йиллик давр мобайнида дивидендларни тўлаётган компания ҳиссадорлик капиталининг (умумий капиталининг) энг камида 30 фоизига бевосита эгалик қилаётган компания бўлса, бундай тарзда олинадиган солиқ миқдори, шундай дивидендларнинг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Дивидендлар» атамаси ушбу моддада қўлланилганида, акциялардан ёки фойдада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи, қарз талаблари ҳисобланмаган бошқа ҳуқуқлардан олинадиган фойдани, шунингдек фойдани тақсимловчи компания резиденти бўлган Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ, акциялардан олинадиган даромад каби худди шундай солиқ бошқарувига тааллуқли бўлган бошқа корпоратив ҳуқуқлардан олинадиган даромадларни англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Агар дивидендларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлгани холда, дивидендлар тўлаётган компания резиденти бўлган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда унда жойлашган доимий муассаса орқали фаолиятини амалга оширса ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий базадан мустақил шахсий хизматлар кўрсатса ва дивидендлар тўланадиган холдинг аслида шу доимий муассаса ёки доимий база билан самарали равишда боғлиқ бўлса, 1, 2 ва 3-бандлари қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда шароитга қараб, 7 ёки 14-моддаларнинг қоидалари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фойда ёки даромад олаётган бўлса, ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлат компания тўлаётган дивидендларни солиққа тортмаслиги мумкин, қачонки дивидендлар ана шу бошқа Давлат резидентига тўланадиган ёки қачонки дивидендлар тўланадиган холдинг шу бошқа Давлатда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек компаниянинг тақсимланмаган фойдаси ҳатто тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойда ана шу бошқа Давлатда тўла ёки қисман ҳосил бўлган фойда ёки даромаддан ташкил топган бўлса ҳам компаниянинг тақсимланмаган фойдаси солиққа тортилишга дучор қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда
Фоизлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган фоизлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бироқ бундай фоизлар улар ҳосил бўладиган Аҳдлашувчи Давлатда, шу Давлатнинг қонунларига мувофиқ ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо, агар фоизларнинг амалдаги эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, бундай тарзда олинадиган солиқ фоизлар ялпи миқдорининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 2-банд қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келадиган фоизлар, ана шу Аҳдлашувчи Давлатда солиқдан озод қилинади, агар фоизлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a) Ўзбекистонда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) Португалияда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Португалия Республикаси Ҳукумати, бўлинма ёки маҳаллий ҳокимият идораси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) Бош депозит банки (Caixa Geral de Depositos — CGD);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) Инвестиция, савдо ва туризм бўйича Португалия ташкилоти (ICEP — lnvestimentos, Comercio е Turismo de Portugal).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Фоизлар» атамаси ушбу моддада қўлланилганда ипотека таъминотидан, ва дебиторлик фойдасида иштирок этишдан қатъи назар, ва хусусан, ҳукумат қимматбаҳо қоғозларидан олинадиган даромад ва облигация ёки қарз мажбуриятларидан олинадиган даромад, шу жумладан ушбу қимматбаҳо қоғозлар, облигациялар ва қарз мажбуриятлари бўйича олинадиган мукофот ва ютуқларда қатнашиш ҳуқуқидан қатъи назар, ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинадиган даромадни билдиради. Тўлов муддати чўзиб юборилганлиги учун жарималар (жарима) ушбу модда мақсадлари учун фоизлар сифатида қаралмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Агар фоизларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўла туриб, у ерда жойлашган доимий муассаса орқали фоизлар ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фаолият олиб бораётган бўлса, ёки ушбу бошқа Давлатда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ва фоизлар тўланаётган қарз талабномалари шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатан ҳам боғлиқ бўлса, 1 ва 2-банд қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда вазиятга қараб, ушбу Конвенциянинг 7 ёки 14-моддаси қоидалари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Фоизлар Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади, қачонки тўловчи ана шу Давлатнинг резиденти бўлса. Бироқ, қачонки, фоизларни тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўладими ёки йўқми, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассаса ёки доимий базага эга бўлиб, шу туфайли фоизларни тўлашга нисбатан қарз вужудга келган бўлса ва шундай қарзлар шундай доимий муассаса ёки доимий базага тўланаётган бўлса, бундай ҳолда фоизлар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Агар тўловчи билан амалда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасидаги, ёки улар иккаласи ва қандайдир бошқа шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида фоизлар миқдори тўловчи билан амалда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ортиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда тўловнинг ортиқча қисми ушбу Конвенциянинг бошқа қоидалари инобатга олинган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ аввалгидек солиқ олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда
Роялти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган роялтилар ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бироқ, бундай роялтилар, шунингдек улар ҳосил бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда ва шу Давлат қонунларига мувофиқ солиққа тортилиши мумкин, аммо агар роялтининг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлса, солиқ роялтилар ялпи миқдорининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Роялти» атамасидан ушбу моддада фойдаланилганда, адабиёт, санъат ёки фан асарларига, шу жумладан кинофильм ва фильмларга ёки радиоалоқа ва телевидение учун ёзувларга ҳар қандай патент, товар белгиси, чизма ёки моделлар, схема, компьютер дастурлари, махфий формула ёки жараёнга, ёки саноат, тижорат ёки илмий ускуна ёки тажрибага нисбатан ахборотга бўлган ҳар қандай муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланиши ёки фойдаланиш ҳуқуқи учун олинадиган ҳар қандай турдаги тўловларни билдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Агар роялтининг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, роялти ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса ёки ундаги база орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий база орқали шахсий хизматларни амалга оширса ва роялти тўланаётган ҳуқуқ ёки мулк амалда шундай доимий муассаса ёки доимий базага боғлиқ бўлса, 1 ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда, 7-модда ёки 14-моддаларнинг қоидалари вазиятга қараб қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Агар, роялти тўловчи Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, роялти шу Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Бироқ, агар, роялтини тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, ҳар қандай Давлатда роялтини тўлаш мажбурияти зиммасига тушган доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса ва бу доимий муассаса ёки база тўлов харажатларини тўласа, бундай роялтилар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган шу Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Агар тўловчи билан амалда эга шахс ўртасидаги, ёки уларнинг иккаласи ва бошқа бирон бир шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида роялтидан фойдаланишга, фойдаланиш ҳуқуқига ёки ахборот учун тўланадиган роялтининг миқдори тўловчи ва амалда шу даромадлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирдагидек, ушбу модданинг қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда тўловнинг ортиқча қисмига ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларини инобатга олиб, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ аввалгидек солиқ солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда
Капиталнинг ўсишидан олинадиган даромадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг 6-моддада эслатиб ўтилган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадларига, ана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мулкни бегоналаштиришдан ёки кўчар мулкдан олган ёки Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширишида бемалол фойдаланиши мумкин бўлган доимий базага тааллуқли кўчар мулкни бегоналаштиришдан олган даромадларига, бунга шу доимий муассасани (алоҳида ёки корхона билан биргаликда) ёки шундай доимий базани бегоналаштиришдан олган даромадини ҳам қўшиб, ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган корхонанинг, шундай корхона томонидан халқаро ташишларда фойдаланадиган денгиз кемаси, ҳаво кемаси ёки йўл транспорти воситаларини бегоналаштиришдан оладиган даромадлари, ёки шу транспорт воситаларини эксплуатация қилиш учун фойдаланиладиган кўчар мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадлари, фақат ана шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган, асосан бевосита ёки билвосита кўчмас мулкдан ташкил топган ёки компаниянинг акцияларини, ҳиссадорлик капиталини бегоналаштиришдан олган даромадлари ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 1, 2, 3 ва 4-бандларда санаб ўтилмаган ҳар қандай бошқа мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадларга фақат мулкни бегоналаштирувчи шахс резидент бўлган ўша Давлатда солиқ солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда
Мустақил шахсий хизматлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг касб хизматларини кўрсатиш ёки бошқа мустақил турдаги фаолиятлардан олган даромадига фақат ана шу Давлатда солиқ солинади, қуйидаги ҳоллар бундан мустаснодир, қачонки, даромад, шунингдек бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ҳам солиққа тортилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a) агар у ўз фаолиятини амалга ошириш мақсадлари учун бошқа Давлатда унинг учун мунтазам қулай бўлган доимий базага эга бўлса, бундай ҳолда унинг даромади ана шу бошқа Давлатда фақатгина ана шу доимий базага тааллуқли бўлган қисмигина солиққа тортилиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) агар унинг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда бўлиб туриши тегишли молия йилида бошланаётган ёки тугаётган. ҳар қандай ўн икки ойлик даврда мобайнида жами 183 кундан ошадиган давр ёки даврларни ташкил этса; бундай ҳолда унинг даромади унинг фаолияти ушбу бошқа Давлатда амалга оширилган қисмигагина солиқ солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Касб хизматлари» ибораси, асосан мустақил илмий, адабий, артистлик, маърифий ёки ўқитувчилик фаолиятларини, шунингдек, шифокорлар, юристлар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар ва бухгалтерларнинг мустақил фаолиятини ҳам қамраб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда
Ёлланма шахсий хизматлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Конвенциянинг 16, 18, 19, 20 ва 21-моддалари қоидаларига мувофиқ, Давлат резидентининг ёлланма иш бўйича оладиган маоши, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақларига, агар ёлланма иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, фақат мана шу Давлатда солиқ солинади. Агар ёлланма иш шу тариқа бажариладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган тақдирлаш ҳақларига ана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 1-банд қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма иш бўйича оладиган тақдирлаш ҳақларига фақат биринчи эслатилган Давлатда солиқ солинади, агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a) олувчи, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда кўриб чиқилаётган тақвимий йилда бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай 12 ойлик давр доирасида, жами 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида бўлиб турса; ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) тақдирлаш ҳақлари бошқа Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи томонидан ёки ёлловчи номидан тўланса, ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c) тақдирлаш ҳақлари бўйича харажатларни ёлловчи бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган муассаса ёки доимий база ўз зиммасига олмаса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу модданинг аввалги бандлари қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган корхона томонидан халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемалари бортида ёки йўл транспорти воситаларида амалга ошириладиган ёллаш бўйича ишга нисбатан оладиган тақдирлаш ҳақлари, ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда
Директорларнинг гонорарлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир Давлат резиденти томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компаниянинг директорлар Кенгаши ёки кузатувчи Кенгаш ёки компаниянинг шунга ўхшаш идорасининг аъзоси сифатида оладиган директорлар гонорарлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда
Санъат ходимлари ва спортчилар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 14 ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай бир Давлат резиденти томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатда театр, кино, радио ёки телевидения артисти, ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида, ёки спортчи сифатида унинг шахсий фаолиятидан олинадиган даромад ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Санъат ходими ёки спортчи амалга оширган шахсий фаолиятидан олинадиган даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, балки бошқа шахсга ёзилса, 7, 14 ва 15-моддалар қоидаларига қарамай, ушбу даромадга санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатаётган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 1 ва 2-банд қоидалари, агар Давлатга бўлган ташриф тўлалигича Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг жамоат жамғармалари ёки уларнинг маҳаллий ҳокимият идоралари томонидан маблағ билан таъминланса, санъат ходимлари ёки спортчилар томонидан ушбу Давлатда амалга ошириладиган фаолиятидан олинадиган даромадга тааллуқли бўлмайди. Бундай ҳолатда даромад ушбу санъат ходими ёки спортчи резиденти бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда
Пенсиялар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модданинг 2-банди қоидаларига мувофиқ Давлатнинг резидентига ёллаш бўйича аввалги иш муносабати билан тўланадиган пенсия ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари фақат ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда
Ҳукумат хизмати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. а) Бир Аҳдлашувчи Давлат ёки маҳаллий ҳокимият идораси томонидан ана шу Давлатга ёки бўлинма ёки маҳаллий ҳокимият идорасига кўрсатган хизматига нисбатан ҳар қандай жисмоний шахсга тўланадиган пенсиядан бошқа, иш ҳақи, маош ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) Бироқ бундай маош, иш ҳақи ва бошқа шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин, агар хизматлар ана шу Давлатда кўрсатилаётган бўлса ва жисмоний шахс шу Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) ана шу Давлатнинг фуқароси бўлса, ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) фақат шу хизматни амалга ошириш мақсадида шу Давлат резиденти бўлмаган бўлмаса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. а) Давлат ёки унинг бўлинмаси ёки маҳаллий ҳокимият идораси ёки улар томонидан ташкил этилган фондлар томонидан ёки ундан ташқари ҳар қандай жисмоний шахсга ана шу Давлатга ёки ва унинг сиёсий ёки маъмурий-ҳудудий ёхуд маҳаллий ҳокимият идораларига кўрсатган хизматларига нисбатан тўланадиган ҳар қандай пенсия фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) бироқ, бундай пенсия фақат ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади агар жисмоний шахс ана шу Давлатнинг резиденти ва фуқароси бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 15, 16, 17 ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг бўлинмаси, ёхуд маҳаллий ҳокимият идораси томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти муносабати билан кўрсатиладиган хизматларга нисбатан тўланадиган маош, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақларига нисбатан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда
Студентлар ва амалиётчилар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳдлашувчи Давлатлардан бирига келгунга қадар бевосита бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланиб турган ёки бўлган ва биринчи эслатилган Давлатда фақат ўқиш ёки маълумот олиш мақсадларидагина яшаб турган студент ёки амалиётчининг яшаш, ўқиш ва маълумот олиш учун мўлжалланиб оладиган тўловларига мана шу Давлатда, агарда бундай тўловлар шу Давлат ҳудудидан ташқаридаги манбалардан пайдо бўлса, солиқ солинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-модда
Профессорлар, ўқитувчилар ва тадқиқотчилар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Давлатга Давлатнинг ўзи томонидан, унинг бўлинмаси ёки маҳаллий ҳокимияти томонидан тан олинган университет, колледж, мактаб, илмий тадқиқот институтида ёки шунга ўхшаш муассасаларда, бўлинмаларда ёки маҳаллий ҳокимият идораларида ўқитиш ёки илмий тадқиқот мақсадлари учун вақтинчалик ташриф билан келган, ва шундай ташрифдан олдин бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган ёки бўлиб турган профессор, ўқитувчи ёки илмий ходим биринчи эслатиб ўтилган Давлатда икки йилдан ошмайдиган даврда шундай ўқитиш ёки илмий тадқиқот фаолияти учун оладиган тақдирлаш ҳақлари юзасидан, агар бу даромад четдан олинган бўлса, солиқдан озод қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу модда тадқиқот фаолиятидан олинадиган даромадга татбиқ этилмайди, агар ана шундай фаолият жамоат манфаати йўлида эмас, балки биринчи навбатда муъайян шахс ёки шахсларнинг хусусий фойдаси учун олиб борилаётган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-модда
Бошқа даромадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ушбу Конвенциянинг олдинги моддаларида айтиб ўтилмаган даромад турларига, даромадларнинг қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар, фақат ана шу Давлатда солиқ солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 1-банд қоидалари 6-модданинг 2-бандида аниқланган кўчмас мулкдан олинган даромад деб ҳисобланмайдиган даромадга нисбатан, агарда бундай даромадни олувчи Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўла туриб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали фаолиятини амалга ошираётган бўлса ёки у ерда жойлашган доимий базадан мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса, қўлланилмайди. Бу ҳолатда, вазиятга қараб ушбу Конвенциянинг 7 ёки 14-моддалари қоидалари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-модда
Иккиёқлама солиқ солишни бартараф этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қачонки, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти ушбу Конвенция қоидаларига мувофиқ даромад олаётган бўлиб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлса, биринчи эслатиб ўтилган Давлат ушбу резидентнинг даромад солиғидан ана шу бошқа Давлатда тўланган даромад солиғига тенг миқдорни чегириб ташлаши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай чегирмалар, бироқ, бундай ҳолатда ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромадга тааллуқли бўлган чегирмани ҳисоблаб чиқилган даромад солиғи қисмидан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қачонки, ушбу Конвенциянинг қандайдир қоидасига мувофиқ, Давлат резиденти томонидан олинган даромад ана шу Давлатда солиқдан озод этилса, бу Давлат шу резидентнинг даромади миқдорини ҳисоблашда даромадга солиқ солишдан чиқариб ташланган миқдорни ҳисобга олиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 1-бандда эслатиб ўтилган ва Аҳдлашувчи Давлатда тўланган солиқ, чегараланган вақт даври мобайнида ана шу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ иқтисодий ҳамкорликка кўмак бериш мақсадида берилган солиқ чегирмалари, озод этиш ёки бошқа солиқ имтиёзлари бўлмаган тақдирда тўланиши лозим бўлган солиқ ушбу Конвенцияга мувофиқ тўланадиган солиқ деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу банднинг қоидалари фақат ушбу Конвенциянинг амал қилиш вақтининг, биринчи етти йиллик даврда, 7 ва 10-моддаларда кўрсатилган даромадларга нисбатан қўлланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-модда
Камситмаслик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг миллий шахслари, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда, ана шу бошқа Давлат фуқароларини айни бир хил шароитларда, хусусан яшаш жойига нисбатан солинадиган ёки солиниши мумкин бўлгандан ортиқ ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор мажбуриятларга, солиқ солишдан кўра мушкулроқ ёки унга алоқадор ҳолатларга дучор қилинмайдилар. Бу қоида 1-модда қоидаларидан қатъи назар, шунингдек бир ёки ҳар иккала Давлатнинг резидентлари бўлмаган жисмоний шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасасига солиқ солиш ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда айнан шундай фаолиятни амалга оширувчи ана шу бошқа Давлат корхоналарига солиқ солишдан кўра ёмонроқ бўлмайди. Ушбу қоида бир Аҳдлашувчи Давлатни бошқа Давлат резидентига солиқ солиш мақсадларида ўз резидентларига уларнинг фуқаролик мавқеи ёки оилавий мажбуриятлари асосида берадиган ҳар қандай шахсий имтиёзлари, озод қилиш ва чегирмалар беришга мажбурловчи тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 9-модданинг 1-банди, 11-модданинг 7-банди ёки 12-модданинг 6-банди қўлланиладиган ҳоллардан ташқари, Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига бундай корхонанинг солиққа тортиладиган даромадини аниқлаш мақсадида тўлайдиган фоизлар, роялтилар ва бошқа тўловлари, агар бундай тўловлар биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланганида қўлланиладиган шундай шартлар каби чегириб ташланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг капитали тўлиқ ёки қисман бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг бир ёки бир неча резидентларига тегишли бўлса, ёки улар томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинса, биринчи эслатилган Давлатда, биринчи эслатилган Давлатнинг шундай корхоналарига солинаётган ёки солиниши мумкин бўлган ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор ҳолатлар, бошқа ёки солиқ солишдан кўра мушкулроқ ҳолатларга дучор қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ушбу модда қоидалари 2-модда қоидаларига қарамай, ҳар қандай турдаги солиқларга нисбатан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-модда
Ўзаро келишув процедуралари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Агар шахс Давлатлардан бири ёки ҳар иккаласининг ҳаракати унга ушбу Конвенция қоидаларига мувофиқ келмайдиган солиқ солишига олиб келади ёки олиб келиши мумкин деб ҳисобласа, у ушбу Давлатларнинг ички қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига, ёки агарда унинг ҳолати ушбу Конвенциянинг 24-моддаси 1-бандига мувофиқ келса, ўзи миллий шахси бўлган Аҳдлашувчи Давлатга тақдим этиши мумкин. Бу ариза ушбу Конвенция қоидаларига номувофиқ солиқ солинишига олиб келувчи ҳаракатлар тўғрисида биринчи бор билдирилган вақтдан бошлаб икки йил мобайнида берилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ваколатли орган унинг аризасини асосли деб топса ва унинг ўзи қониқтирадиган қарорга кела олмаса, масалани ушбу Конвенцияга мувофиқ келмайдиган солиқ солинишини олдини олиш мақсадларида бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал этишга ҳаракат қилади. Эришилган ҳар қандай келишув Аҳдлашувчи Давлатларнинг миллий қонунларида ҳар қандай вақт чеклашларига қарамай бажарилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Конвенцияни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ёки иккиланишларни ўзаро келишув асосида ҳал қилишга ҳаракат қиладилар. Улар Конвенцияда назарда тутилмаган ҳолатларда ҳам икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик мақсадларида бир-бирлари билан маслаҳатлашишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бир-бирлари билан бевосита алоқада бўлиб туришлари мумкин, жумладан аввалги бандларнинг маъноларида келишувга эришиш мақсадида уларнинг ўзларидан ёки уларнинг вакилларидан ташкил топган қўшма комиссия мажлиси доирасидаги алоқалардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26-модда
Ахборот алмашиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли идоралари ушбу Конвенция қоидаларининг қўлланиши учун ушбу Конвенция татбиқ этиладиган Аҳдлашувчи Давлатларнинг солиқларга тегишли ички қонунчилигини, ушбу қонунчиликдан ушбу Конвенцияга зид келмайдиган даражада фойдаланиш учун зарур ахборотларни алмашиб турадилар. Ахборот алмашиш 1-модда билан чекланмайди. Аҳдлашувчи Давлат томонидан олинаётган ҳар қандай ахборот, ушбу Давлатнинг ички қонунчилигига мувофиқ олинган ахборот каби махфий ҳисобланади ҳамда фақат аниқлаш, ундириш, мажбурий ундириш, суд орқали таъқиб этиш билан боғлиқ ёки Конвенция тааллуқли бўлган солиқларга нисбатан аппеляцияларни кўриб чиқувчи шахслар ва идораларгагина, (судлар ва маъмурий идораларга ҳам) очилади. Бу шахслар ёки идоралар ахборотдан фақат шундай мақсадларда фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарорлар қабул қилиш чоғида очишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳеч қандай ҳолатда ҳам ушбу модданинг 1-банд қоидалари Аҳдлашувчи Давлатлар зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юкловчи қоидалар сифатида талқин қилинмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлатлар қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига зид маъмурий чоралар кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига кўра ёки одатдаги маъмурий амалиётга мувофиқ олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c) савдо, тадбиркорлик, саноат, тижорат ёки касб сири ёки савдо жараёнини ошкор қиладиган ахборотни ёки давлат сиёсатига зид (жамоат тартибига) келувчи ахборотни тақдим этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27-модда
Дипломатик ваколатхона ходимлари ва консуллик муассасалари хизматчилари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Конвенциянинг ҳеч бир қоидаси дипломатик ваколатхона ходимлари ва консуллик муассасалари хизматчиларининг халқаро ҳуқуқнинг умумий нормаларига ёки махсус битим қоидаларига мувофиқ белгилаб қўйилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28-модда
Кучга кириши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар бири уларнинг қонунчилигига мувофиқ талаб этиладиган, ушбу Конвенциянинг кучга киритиш процедураларининг тугаганлиги тўғрисида дипломатик каналлар орқали бир-бирларини хабардор қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Конвенция 1-бандда эслатиб ўтилган охирги ана шундай хабарнома берилган кундан бошлаб кучга киради ва унинг қоидалари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a) Ўзбекистонда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) ушбу Конвенция кучга кирадиган йилдан кейин келадиган шундай тақвимий йилнинг биринчи январидан ва шу санадан кейин даромад манбаларидан олинадиган солиқларга нисбатан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) ушбу Конвенция кучга кирадиган йилдан кейин келадиган шундай тақвимий йилнинг биринчи январидан ва шу санадан кейин бутун солиқ даврлари мобайнида даромаддан олинган бошқа солиқларга нисбатан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) Португалияда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) ушбу Конвенция кучга кирадиган йилдан кейин келадиган шундай тақвимий йилнинг биринчи январидан ва шу санадан кейин уларнинг пайдо бўлишига амалда сабаб бўлган манбадан олинадиган солиқларга нисбатан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) ушбу Конвенция кучга кирадиган йилдан кейин келадиган шундай тақвимий йилнинг биринчи январидан ва шу санадан кейинги молия йилида пайдо бўлган даромадга тааллуқли бўлган бошқа солиқларга нисбатан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29-модда
Амал қилишини тўхтатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатлардан бири томонидан унинг амал қилишини тўхтатмагунча ўз кучида қолади. Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар бири дипломатик каналлар орқали амал қилишини тўхтатиш тўғрисида хабар бериш йўли билан Конвенция кучга кирган кундан кейин беш йил ўтгач бошланадиган ҳар қандай тақвимий йилнинг тугашидан олти ой олдин Конвенциянинг амал қилишини тўхтатиши мумкин. Бундай ҳолда Конвенциянинг амал қилиши:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a) Ўзбекистонда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) амал қилишини тўхтатиш тўғрисида хабарнома берилган йилдан кейин келадиган шундай тақвимий йилнинг биринчи январидан ва шу санадан кейин олинган даромад манбаларидан олинадиган солиқларга нисбатан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) амал қилишини тўхтатиш тўғрисида хабарнома берилган йилдан кейин келадиган шундай тақвимий йилнинг биринчи январидан ва шу санадан кейин бутун солиқ даврлари мобайнида даромаддан олинган бошқа солиқларга нисбатан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) Португалияда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) амал қилишини тўхтатиш тўғрисида хабарнома берилган йилдан кейин келадиган шундай тақвимий йилнинг биринчи январидан ва шу санадан кейин уларнинг пайдо бўлишига амалда сабаб бўлган манбадан олинадиган солиқларга нисбатан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) амал қилишини тўхтатиш тўғрисида хабарнома берилган йилдан кейин келадиган шундай тақвимий йилнинг биринчи январидан ва шу санадан кейинги молия йилида пайдо бўлган даромадга тааллуқли бўлган бошқа солиқларга нисбатан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тегишли тартибда ваколат берилган қуйида имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб, ушбу Конвенцияни имзоладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида 2001 йил 11 сентябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, португал ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Талқин қилишда ҳар қандай келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн асос учун қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(имзолар)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БАЁННОМА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бугун, Ўзбекистон Республикаси билан Португалия Республикаси ўртасида икки ёқлама солиққа тортишни олдини олиш ва даромад солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф этиш тўғрисидаги Конвенцияни имзолаш чоғида қуйида имзо чекувчилар мазкур қоидаларни Конвенциянинг таркибий қисми эканлигига аҳдлашиб олдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2-модданинг 1-банди, 4-модданинг 1-банди, 17-модданинг 3-банди, 19-модданинг 1 (а), 2 (а) ва 3-бандлари, 21-модданинг 1-бандига шарҳлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Португалияга нисбатан «бўлинма» атамаси сиёсий ёки маъмурий бўлинмаларни англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 7-модданинг 3-бандига шарҳлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Доимий муассаса фойдасини аниқлашда агар улар умуман олганда мавжуд бўлса, доимий муассаса томонидан корхонанинг бош офисига ёки унинг бошқа офисларига роялти, гонорарлар ёки патентлардан ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун, ёки кўрсатилган муайян хизматлар учун ёки менеджментлик учун комиссион тақдирлаш ҳақлари кўринишидаги шунга ўхшаш бошқа тўловларга, банк ташкилотлари бундан мустаснодир, доимий муассасага қарзга берилган пул суммалари учун фоизлар тарзидаги суммаларга нисбатан (ҳақиқий харажатларни қоплашдан ташқари) чегирмаларга йўл қўйилмайди. Шу тарзда, доимий муассаса фойдасини аниқлашда (ҳақиқий харажатларни қоплашдан ташқари) доимий муассаса томонидан ёки унинг бошқа ҳар қандай офисларидан ташкилотнинг бош офисига роялти, гонорарлар ёки патентлардан ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун, ёки кўрсатилган муайян хизматлар учун, ёки менеджментлик учун комиссион тақдирлаш ҳақлари кўринишидаги шунга ўхшаш бошқа тўловларга, банк ташкилотлари бундан мустаснодир, доимий муассасага ёки унинг ҳар қандай бошқа офисларига қарзга берилган пул суммалари учун фоизлар тарзидаги суммалар эътиборга олинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 10-модданинг 4-бандига шарҳлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Португалияга нисбатан «дивидендлар» атамаси фойдада иштирок этиш қоидаларига биноан кўчириладиган фойдаларни (associacao em participacao) ҳам ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 10, 11 ва 12-моддаларга шарҳлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар 10, 11 ва 12-моддалар даромад вужудга келадиган ҳар бир Давлатдаги солиққа тортишни назарда тутган бўлса, ҳар бир Давлат солиқ тўловчиларга, ана шу моддалар назарда тутган дов бўйича солиқлардан чегирма асосида даромад олиш имкониятини берувчи процедуралар ўрнатишга ҳаракат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тегишли тарзда ваколат берилган қуйида имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб, ушбу Баённомани имзоладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида 2001 йил 11 сентябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, португал ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Талқин қилишда келишмовчиликлар келиб чиққан ҳолда, асос учун инглиз тилидаги матн қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(имзолар)