Для получения доступа к этой функции Вам необходимо авторизоваться!
Хотите зарегистрироваться? Либо войти под своим логином?

Авторизоваться Зарегистрироваться

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш ва тадбиркорлик тузилмаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш сифати ҳамда улардан фойдаланиш имкониятларини тубдан ошириш ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йил 1 январдан бошлаб 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича давлат хизматлари фақат Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2016 йилнинг 1 январидан бошлаб мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ фақат Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириладиган давлат хизматлари Рўйхатига киритилган давлат хизматларини кўрсатиш учун бевосита тадбиркорлик субъектларидан аризалар қабул қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
жорий йилнинг 6 ноябригача «ягона дарча» тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом ва «ягона дарча» тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар орқали давлат хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
 LexUZ шарҳи

Т/р

Бериладиган ҳужжат,

кўрсатиладиган хизмат номи

Ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият

Тадбиркорлик субъектига ҳужжат берувчи ваколатли орган

1.

Тадбиркорлик субъектларини муҳандислик-коммуникация тармоқларига «тайёр ҳолда топшириш» шартлари билан улаш.

Муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги Фойдаланаётган ташкилотлар

2.

Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишига ўзгаришларни тасдиқлаш.

Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартириш.

Қурилиш вазирлиги

3.

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш.

Муҳандислик таъминоти учун юклама ҳажмини ўзгартирмаган ҳолда объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишни амалга ошириш.

4.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат бериш.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.

5.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома.

Юридик шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш.

Давергеодезкадастр

6.

Бино, иншоотлар ва кўп йиллик экинларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлиги тўғрисида гувоҳнома.

Юридик шахсларнинг бино, иншоотлар ва кўп йиллик экинларга (шу жумладан ер ости иншоотлари) бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш.

7.

Юридик шахсларнинг бино ва иншоотлари ипотекасини ва ипотека шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва улар билан тузилган битимларнинг давлат реестрида ипотека тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ёзувни киритиш, шунингдек, ипотекани давлат рўйхатидан ўтказишни тасдиқлаш.

8.

Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдосини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси.

Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдосини амалга ошириш.

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдосини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаларини бериш бўйича махсус комиссиялар

9.

Умумий овқатланиш ташкилотлари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси.

Умумий овқатланиш ташкилотлари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш.

10.

Кўчма савдо учун рухсатнома бериш.

Стационар савдо шохобчаларидан ташқари товарлар чакана савдосини амалга ошириш.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

12.

Турар-жой биноларини нотурар-жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарор.

Бинолардан тижорат мақсадларида фойдаланиш.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

13.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланган пайтда бузилган ерларни рекультивациясини ўтказиш тўғрисидаги хулосаси.

Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга туширишда мавжудлиги тасдиқланмаган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш тўғрисидаги қарорни олиш.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

14.

Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзор ва бутазорларни кесиш учун рухсатнома бериш.

Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзор ва бутазорларни кесишни амалга ошириш.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

15.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги

16.

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома бериш.

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, туман (шаҳар) ҳокимликлари

17.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатини бериш.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатини бериш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси