Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 15 сентябрда 1728-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 27 июндаги 15/9-сонли «Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3263, 27.06.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 8 сентябрдаги 23/1-сон қарори (рўйхат рақами 1728, 2007 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 426-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 5 сентябрь,
24/4-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/4-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 173-банднинг олтинчи хатбошиси «варақчалар ва муҳр изи» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 2-илованинг 3-банди учинчи хатбошиси «муҳр изи» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 16-иловадаги «(юридик шахслар учун)» деган сўзлар «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 37-сон, 494-модда)