06.06.2011 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида Битим
Дата вступления в силу
24.01.2014
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битим
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати, кейинги ўринларда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Савдо, иқтисод, инвестициялар, техника, маданият, спорт ва ёшлар ишлари соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битимга асосланиб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни истаб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир давлат инвесторларининг бошқа давлат ҳудудида амалга оширган инвестициялари учун қулай шароитлар яратишга интилиб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш хусусий тадбиркорлик ташаббусининг унумли бўлишига ва Аҳдлашувчи Томонларнинг фаровонлигини оширишга ёрдам беришини эътироф этиб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда
Таърифлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим мақсадлари учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Инвестиция» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунчилиги ва қоидаларига мувофиқ инвестициялар шаклида амалга оширилган активларининг ҳар қандай турини ва, хусусан, қуйидагиларни ўз ичига олади, лекин мустасно қилмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) кўчар ва кўчмас мулк, шунингдек уларга нисбатан қўлланиладиган гаров, лизинг, ушлаб қолиш ҳуқуқи, узфрукт каби ҳар қандай бошқа мулкий ҳуқуқлар ва бошқа ҳуқуқлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) компанияларнинг акциялари, облигациялари ва қарз мажбуриятлари ҳамда уларнинг мулкида иштирок этишнинг ҳар қандай бошқа ҳуқуқлари ва шакллари, шунингдек, Аҳдлашувчи Томонларнинг ёки уларнинг инвесторларининг ҳар бирининг суғурта тўловлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) гаровлар ёки инвестициялар билан боғлиқ иқтисодий қийматга эга бошқа талаблар каби пул талаблари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) интеллектуал мулк ҳуқуқи, хусусан, лекин мустасносиз муаллифлик ҳуқуқи, товар белгилари, патентлар, фойдали моделлар, ноу-хау, товар белгиси, савдо ва саноат сирлари, фирма номлари, гудвилл;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) Аҳдлашувчи Томонларнинг мулкий қонунчилигига мувофиқ табиат бойликларини қидириб топиш, қазиб олиш ёки эксплуатация қилиш учун қонунга асосан ёки контракт бўйича тақдим этилган ҳар қандай ҳуқуқ ёки лицензиялар, рухсатлар ёки концессиялар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бойликларнинг инвестиция ёки реинвестиция қилинган шаклининг ҳар қандай ўзгариши, агар бундай ўзгариш ҳудудида инвестициялар амалга ошириладиган Аҳдлашувчи Томоннинг мулкий қонунчилигига зид бўлмаса, бу бойликларнинг инвестициялар деб таърифланишини ўзгартирмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Даромадлар» атамаси инвестициялар натижасида олинган суммаларни ва нафақат уларни балки, фойда, дивидендлар, роялти, капитал кўпайишидан олинган даромад, ёки ҳар қандай бошқа гонорар ёки тўловларни ўз ичига оладиган суммаларни англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Инвестор» атамаси қуйидагиларни англатади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
i) Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестицияларни амалга ошириш учун қонуний ваколатга эга бўлган жисмоний шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ii) Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигига мувофиқ ташкил бўлган ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестицияларни амалга ошириш учун қонуний ваколатга эга бўлган юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
iii) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва унинг ваколатли органи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Саудия Арабистони Подшоҳлигига нисбатан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
i) Саудия Арабистони Подшоҳлигининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ Саудия Арабистони фуқаролигига эга бўлган жисмоний шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ii) Саудия Арабистони Подшоҳлигининг қонунчилигига мувофиқ ташкил бўлган ва унинг ҳудудида ўзининг корпорациялар, корхоналар, кооперативлар, компаниялар, ширкатлар, офислар, муассасалар, жамғармалар, ташкилотлар, тадбиркорлар уюшмалари каби бош офисига эга бўлган юридик шахслар ва масъулияти чекланган ёки чекланмаганидан қатъий назар бошқа юридик шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
iii) Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати ва унинг молия институтлари ҳамда Саудия Арабистони Валюта Агентлиги, ижтимоий жамғармалар каби ваколатли органлар ва Саудия Арабистонида фаолият кўрсатаётган бошқа ҳукумат муассасалари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Ҳудуд» атамаси Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бирига нисбатан, Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудини англатади, бунга ер, самовий ҳудуд, ички сувлар, ҳудудий денгиз ва шунингдек Аҳдлашувчи Томоннинг миллий қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ давлат ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудий денгиз ортидаги ҳар қандай ҳудуд киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг миллий қонунчилигига мувофиқ ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари амалга оширган инвестицияларни рағбатлантириши ва уларга рухсат бериши лозим. Шу билан бирга ҳар қандай ҳолатда ҳам инвестициялар адолатли ва тенг ҳуқуқли режим билан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида тўла ҳимоя ва хавфсизлик билан таъминланади. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳеч бири ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларини бошқариш, эгалик қилиш, фойдаланиш, олиб бориш ёки жойлаштиришга нисбатан асоссиз ёки камситувчи чоралар қўлламаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда
Инвестициялар режими
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари амалга оширган инвестицияларга ва улардан олинган даромадларга ҳар қандай учинчи давлат инвесторларининг инвестициялари ва улардан олинган даромадларга яратиб берадиган қулай режимдан кам бўлмаган режим яратиб бериши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Миллий қонунчилигига мувофиқ, Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари амалга оширган инвестицияларга ва улардан олинган даромадларга ўз инвесторларининг инвестициялари ва улардан олинган даромадларга яратиб берадиган қулай режимдан кам бўлмаган режим яратиб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларига инвестицияларни бошқариш, эгалик қилиш, фойдаланиш, олиб бориш ёки жойлаштириш ёки ўтказиш ва компенсацияга ўхшаш инвестицияларни ҳуқуқ билан таъминлаш усуллари борасида, ва шунга ўхшаш режимлардан қайси бири қулайроқ эканлигидан келиб чиққан ҳолда ўзининг инвесторлари ёки учинчи давлат инвесторларининг инвестицияларига яратган режимдан кам бўлмаган режимни яратиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Бироқ ушбу модда қоидалари Аҳдлашувчи Томонлардан бирини бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларига ҳар қандай учинчи давлат инвесторларига берилган афзалликлар ва имтиёзларни татбиқ этишига мажбур қилади деб талқин қилинмаслиги керак, чунки бундай афзаллик ва имтиёзлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ҳар қандай божхона иттифоқи, иқтисодий иттифоқ, эркин савдо зонаси, валюта иттифоқи, умумий бозор ёки минтақавий иқтисодий ҳамкорликнинг бошқа шаклида ёки Аҳдлашувчи Томонлардан бири иштирок этган шу каби халқаро битимда иштирок этиши муносабат билан учинчи давлат инвесторларига берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ушбу модда қоидалари солиққа тортишга татбиқ қилинмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда
Экспроприация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширган инвестицияларига нисбатан экспроприация қилиш, давлат тасарруфига ўтказиш ёки моҳияти шундай экспроприация қилиш ёки давлат тасарруфига ўтказиш сингари бошқа чоралар қўлланилмайди, мазкур Аҳдлашувчи Томоннинг жамоат манфаатлари йўлида миллий қонунчиликка асосан камситмайдиган тарзда қўлланиладиган ва тезкор, етарли ҳамда самарали бўлган компенсацияларни кафолатлаш билан биргаликда амалга ошириладиган чоралар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай компенсация тўловлари инвестицияларни экспроприация қилиш, давлат тасарруфига ўтказиш ва шу каби чоралар тўғрисидаги қарор барчага маълум қилинган вақтгача бўлган қиймат билан бир хил бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Компенсация маблағи, унинг тўланишига қадар белгиланган бозор даромади нархларига мувофиқ бўлади ва инвесторга ҳеч қандай кечиктиришларсиз тўланиши ва эркин ўтказилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Компенсация тўлови экспроприация, давлат тасарруфига ўтказиш ёки шунга ўхшаш чораларни қўллаш вақтида ёки ундан олдин Аҳдлашувчи Томонларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай экспроприация, давлат тасарруфига ўтказиш ёки шунга ўхшаш чоралар ва компенсация қийматининг қонунийлигини белгилаш қонунчиликнинг тегишли тартиблари билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда
Зарарларни қоплаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида рўй берган уруш ёки бошқа қуролли тўқнашув, инқилоб, фавқулодда ҳолатлар, исён ва шу каби воқеалар оқибатида инвестициялари зарар кўрган инвесторлар учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ўз инвесторлари ёки ҳар қандай учинчи давлат инвестициялари учун яратилган режимдан кам бўлмаган қулай режимни яратади. Бунда тўловлар эркин ўтказилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда
Суброгация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар бир Аҳдлашувчи Томон ёки у тайинлаган орган иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестицияга тааллуқли кафолат шартлари бўйича тўловни амалга ошираётган бўлса, бунда иккинчи Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга нисбатан амалга оширилаётган инвесторларнинг ва уларнинг шуъба корхоналарининг ҳуқуқларини бошқа инвесторларга нисбатан биринчи Аҳдлашувчи Томон ёки унинг ваколатли органлари томонидан қўлланилган ҳажмда тан олиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда
Тўловларни ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томон инвесторларига, тегишли солиқлар ва тўловлар тўлангандан сўнг, ушбу Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги инвестициялар билан боғлиқ бўлган тўловларнинг эркин ўтказилишини таъминлайдилар ва улар, хусусан, қуйидагиларни ўз ичига олади, лекин мустасно қилмай:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) инвестицияни бошқариш, сақлаш ва кўпайтириш учун мўлжалланган асосий ва ҳар қандай қўшимча сармоя;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) қарзларни қоплашга оид бўлган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) инвестицияни тўла ёки қисман тугатилишидан ёки сотилишидан тушган тушумлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) ушбу Битимнинг моддаларидан келиб чиққан ҳолда тўланадиган тўловлар ва ушбу Битим доирасида вужудга келган ҳар қандай инвестициявий низоларга оид тўловлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестициялар муносабати билан рухсат берилган бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари оладиган иш ҳақи ва бошқа кўринишдаги мукофотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Битимда қайд этилган пул ўтказишлар пул ўтказиш учун инвестор тарафидан ариза берилган санада қўлланилаётган алмаштириш курси бўйича, кечиктиришларсиз амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Бозор курси мавжуд бўлмаганда, юқорида кўрсатилган курс ушбу курс — қарз олиш махсус ҳуқуқларига конвертация қилиш учун Халқаро Валюта Жамғармаси томонидан татбиқ этиладиган курсга мувофиқ бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда
Бошқа қоидаларни қўллаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар икки Аҳдлашувчи Томон аъзо ҳисобланган ёки келажакда ҳисобланадиган халқаро битимнинг қоидалари ёки ҳозирда мавжуд бўлган қонунчилик ёхуд келажакда Аҳдлашувчи Томонларнинг ушбу Битимга қўшимча тарзда белгиланадиган умумий ва махсус қоидалари, бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари амалга оширган инвестициялар учун ушбу Битимда кўрсатилган режимдан қулайроқ режимни яратиб бериш ҳуқуқини берса, шундай нормаларнинг қулайроғи қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда
Битимнинг қўлланиш доираси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битим унинг кучга киришидан олдин мавжуд бўлган бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида иккинчи Аҳдлашувчи Томон инвесторлари томонидан, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг миллий қонунчилигига мувофиқ ҳолда амалга оширилган инвестицияларига нисбатан қўлланилади, аммо у мазкур Битим кучга киришидан олдин юзага келган низоларга нисбатан қўлланилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги низоларни ҳал қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида мазкур Битимни талқин қилиш ёки қўллаш бўйича низолар имкон кадар дўстона йўл билан Аҳдлашувчи Томонларнинг дипломатик каналлари орқали ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар низо олти ой мобайнида ҳал этилмаса, у Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг талаби асосида арбитраж судига тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур арбитраж суди «Ad-hoc» тарзда қуйидагича ташкил этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан аъзо тайинлайди ва шу икки аъзолар, Аҳдлашувчи Томонлар арбитраж суди Раиси вазифасига тайинланадиган учинчи давлат вакили ҳақида келишиб олишлари керак. Бир Аҳдлашувчи Томон низони судга бериш мақсадини бошқа Аҳдлашувчи Томонга маълум қилган кундан бошлаб аъзолар икки ой ва Раис уч ой давомида тайинланишлари керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Агар 3-бандда кўрсатилган муддатларга амал қилинмаган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, бошқа келишув бўлмаса, зарур бўлган тайинловларни амалга ошириш учун Халқаро Суд Президентини таклиф қилиши мумкин. Агар Халқаро Суд Президенти Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса ёки шу вазифани бошқа сабабларга кўра бажара олмаса, зарур бўлган тайинловларни амалга ошириш учун Халқаро Суд Президентининг ўринбосари таклиф қилинади. Агар Халқаро Суд Президентининг ўринбосари Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса ёки у ҳам шу вазифани бошқа сабабларга кўра бажара олмаса, зарур бўлган тайинловларни амалга ошириш учун, ҳеч бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлмаган ва Халқаро Судда эгаллаб турган лавозимига кўра кейинги юқори ўринда турувчи аъзоси таклиф қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Арбитраж суди ўз қарорларини кўпчилик овоз билан қабул қилади. Бундай қарор ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонлар учун қатъий ва мажбурий бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз аъзоси ва арбитраж жараёнидаги иштироки билан боғлиқ харажатларни ўзи қоплайди. Арбитраж Судининг Раиси учун сарфланадиган ва бошқа харажатларни Аҳдлашувчи Томонлар тенг тарзда қоплайдилар. Арбитраж суди ўз ихтиёри билан суд харажатлари бўйича бошқача қарор қабул қилиши мумкин. Қолган барча ҳолларда, арбитраж суди иш фаолияти тартибини ўзи белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда
Аҳдлашувчи Томон ва инвестор ўртасида низоларни ҳал қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бир Аҳдлашувчи Томон билан мазкур Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвестори томонидан амалга оширилган инвестиция билан боғлиқ низолар имкон қадар дўстона йўл билан ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар низо мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган йўл билан ҳал этиш тўғрисида ёзма хабарнома юборилган санадан бошлаб олти ой мобайнида ҳал этилмаса, томонлардан бири низони кўриб чиқиш учун қуйидагиларга юбориши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ҳудудида инвестиция амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 1965 йил 18 мартдан Вашингтонда имзолаш учун очиқ бўлган «Давлатлар ва чет эллик шахслар ўртасидаги инвестициявий низоларни ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Конвенциянинг тегишли қоидаларига мувофиқ Инвестициявий низоларни ҳал этувчи халқаро марказга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссияси арбитражи (ЮНСИТРАЛ) қоидаларига риоя қилган ҳолда «аd hос» арбитраж трибуналига.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Агар низо арбитраж судига тақдим этилган бўлса, мазкур суднинг қарори мажбурий ҳисобланади ва бу қарор юзасидан томонлар апелляция бериш ёки юқоридаги конвенцияларда кўрсатилган суд ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар. Арбитраж суди қарори Аҳдлашувчи Томонларнинг миллий қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда мажбурий ижро этилади. Агар низо мазкур модданинг 2-бандга биноан Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига тақдим этилган бўлса, инвестор бир вақтнинг ўзида халқаро арбитражга низони тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда
Битимнинг амал қилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим қоидалари Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ўртасида дипломатик ёки консуллик муносабатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигидан қатъий назар амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда
Маслаҳатлашувлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг илтимосига кўра ушбу Битимни талқин қилиш ва уни қўллаш билан боғлиқ масалалар юзасидан, олдиндан дипломатик каналлар орқали жойи ва вақтини келишган ҳолда, маслаҳатлашувлар ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда
Ўзгартиш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битимга Аҳдлашувчи Томонларнинг ёзма розиликларига асосан Битимнинг 15-моддасида кўрсатилган қоидаларга мувофиқ кучга кирадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда
Битимнинг кучга кириши ва амал қилиш муддати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларининг бажарилгани тўғрисидаги сўнгги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган кундан бошлаб 30 (ўттизинчи) куни кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Битим дастлабки 10 (ўн) йил давомида амал қилади ва кейинги шундай муддатларга узайтирилади. Ҳар қандай Аҳдлашувчи Томон ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида дастлабки 10 (ўн) йиллик муддат тугашидан 12 (ўн икки) ой олдин ёзма хабарнома юбориб уни бекор қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур Битимни бекор қилиш ҳақидаги хабарнома кучга киришга қадар амалга оширилган инвестицияларга нисбатан ушбу Битим қоидалари Битим бекор қилингандан кейинги 10 (ўн) йил муддатга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқоридагиларни тасдиқлаб, тегишли ваколатга эга шахслар ушбу Битимни имзоладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим Тошкент шаҳрида 2011 йил 6 июнда, икки асл нусхада ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида имзоланди. Бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Талқин этишда келишмовчиликлар юзага келганда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(имзолар)