ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ КЕНГАШИ ва
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
Қарори
«ХАЛҚ СЎЗИ» ВА «НАРОДНОЕ СЛОВО» ГАЗЕТАЛАРИ ТАҲРИРИЯТИНИНГ УСТАВИ ВА ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 29 ноябрдаги 674-I, 402–I ва 248-сонли «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти» давлат корхонасининг устави тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунини амалга оширишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгаши ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарор қиладилар:
1. «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририятининг янги таҳрирдаги Устави тасдиқлансин.
2. «Народное слово» газетаси бўйича Бош муҳаррир ўринбосари лавозимига Азат Раджапович Саидов, масъул котиб лавозимига Людмила Михайловна Кучеренко тайинлансин.
О. Қаипбергенов ва Г. Прохоренко газетанинг таҳрир ҳайъати аъзолигидан чиқарилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Раисининг ўринбосари Б. Бугров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Азизхўжаевга газета муассислари ҳамда таҳририятлар ўртасида шартнома тузиш топширилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 июндаги 649-I-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 24 декабрь,
585-II-сон
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2003 йил 24 декабрь,
564-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 11-12-сон, 199-модда)