Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси кенгаши ва ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси
Қарори
«ХАЛҚ СЎЗИ» ВА «НАРОДНОЕ СЛОВО» ГАЗЕТАЛАРИ ТАҲРИРИЯТИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририятининг устави ва таҳрир ҳайъати тўғрисида»ги 2003 йил 24 декабрдаги 585 ва 564-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қиладилар:
1. «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририятининг Низоми тасдиқлансин (Низом илова қилинади).
2. А. Усмонов, Ў. Ҳошимов, С. Зинин, С. Муҳиддинов, Л. Пак, М. Егоров, А. Жабборов, М. Миралимов, М. Сафаров, Л. Спиридонов, Р. Фарҳодий, И. Худоёров, И. Шоғуломов «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳрир ҳайъатининг аъзолари этиб тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 16 июнь,
649-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 7-сон, 138-модда)