12.06.2015 йилдаги ПФ-4732-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг касб даражаси ва малакасини муттасил ошириб бориш, уларни замонавий талабларга мувофиқ мунтазам қайта тайёрлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари деб ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг педагогик ва касб даражасини мунтазам ошириш асосида уларнинг қонунчилик нормалари, назария, илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ва ўқитилаётган фанлар бўйича инновациялар, шунингдек ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари соҳасидаги сўнгги ютуқларни чуқур ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юқори самарали замонавий таълим ва инновация технологиялари, илғор хорижий тажрибани кенг жорий этган ҳолда, олий ўқув юртларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, дастур ва услубларини тубдан янгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг глобал Интернет тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда, замонавий инновацион педагогика, ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаши ва уларни ўқув жараёнига фаол татбиқ этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий ўқув юртлари педагог кадрларининг чет тилини амалий ўзлаштириш даражасини ошириш ва ундан ўз касб маҳорати, педагогик ва илмий фаолиятини муттасил ошириб бориши учун кенг фойдаланиши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, ўз тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш борасида мамлакатимизнинг ушбу йўналишларда Докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш илмий кенгашлари, зарур услубий, ўқув-лаборатория ва ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган замонавий моддий-техник базага эга 18 та етакчи олий ўқув юрти ҳамда давлат муассасасини олий таълим муассасалари раҳбар ва педагогик кадрларини қайта тайёрлашни ташкил этиш бўйича Таянч олий ўқув юртлари сифатида белгилашга доир таклифи 1-иловага мувофиқ қабул қилинсин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар Таянч олий ўқув юртларининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тайёрлашнинг тегишли йўналишлари бўйича доимий фаолият кўрсатадиган олий ўқув юртларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу курсларда машғулотларни сифат жиҳатидан юқори ташкилий ва профессионал даражада ўтказиш учун зарур ўқув-услубий ва моддий-техник базани шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий ўқув юртининг етакчи ўқитувчиларини ва Докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича илмий кенгаш аъзоларини, шунингдек, мамлакатимиздаги бошқа олий ўқув юртларининг юқори малакали ўқитувчилари, хорижий мутахассислар, ўқув-услубий ходимлар ва амалиётчи мутахассисларни шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув машғулотларини олиб бориш учун кенг жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича зарур ахборот-маълумот базасини шакллантириш, замонавий инновацион педагогика, мультимедиа ва ахборот- коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш ва қайта тайёрлаш жараёнига татбиқ этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиётган тингловчилар учун уларнинг очиқ маърузалар ва амалий машғулотлар ўтказиши, ўтилган дарсларнинг муҳокама қилиниши ва танқидий таҳлил этилишига асосланган педагогик амалиётни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
курсларнинг вилоятлардан келган тингловчиларига қайта тайёрлаш ва малака ошириш даврида олий ўқув юртлари турар жойларидан жой ажратиш бўйича чоралар кўриш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича Таянч олий ўқув юртлари сифатида белгиланган олий ўқув юртлари ректорлари зиммасига қайта тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан юксак савияда ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий мансублигидан қатъи назар, мамлакатимиз таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари уч йилда камида бир марта доимий асосда 1-иловага мувофиқ Таянч ўқув юртларининг доимий фаолият кўрсатадиган курсларида қайта тайёрлашнинг тегишли йўналишлари бўйича қайта тайёрланиши ва малакасини ошириши шарт;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 ноябрдаги ПФ-232-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 06/25/232/1102-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш 2-иловага мувофиқ Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курси ўқув режасининг намунавий тузилмаси асосида ишлаб чиқилган 288 соатлик махсус дастурларнинг 144 соат ҳажми ишдан ажралмаган ҳолда мустақил малака ошириш усуллари асосида, 144 соати тўғридан-тўғри (бевосита) малака ошириш шаклида ишдан ажраган ҳолда амалга оширилади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 августдаги ПФ-5789-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2019 й., 06/19/5789/3659-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
курслар якунида тингловчилар ҳар бир Таянч олий ўқув юртида ташкил этиладиган олий ўқув юрти ректори ёки Фан доктори илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгаш раиси раҳбарлигидаги илмий кенгаш аъзолари, ўқув-услубий ишлар соҳасидаги йирик мутахассислардан ташкил топган камида 7 кишидан иборат Аттестация комиссиялари томонидан ўтказиладиган аттестациядан ўтади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аттестациядан муваффақиятли ўтган курс тингловчиларига 3-иловага мувофиқ давлат намунасидаги қатъий ҳисобдорлик ҳужжати ҳисобланган малакавий аттестат берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш якунлари бўйича аттестациядан ўтолмаган олий ўқув юртларининг раҳбар ва педагог кадрлари белгиланган муддатда такрорий қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтиши шарт;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий ўқув юртларининг раҳбар ва педагог кадрлари такрорий аттестациядан ўтолмаган тақдирда, олий таълим муассасаларида ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини йўқотади ва улар билан асосий иш жойи бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш якунларига кўра, аттестациядан муваффақиятли ўтган педагог кадрлар тегишли йўналиш бўйича бўш педагог лавозимини эгаллаш танловидан ўтишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таянч олий ўқув юртларида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиётган тингловчиларнинг асосий иш жойида эгаллаб турган лавозими ва ўртача иш ҳақи ўқиш даврида сақлаб қолинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий ўқув юртларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича доимий фаолият кўрсатадиган курслар фаолияти 2015 йилнинг 1 сентябридан ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2015 йилнинг 1 августига қадар олий ўқув юртларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш курси ўқув режасининг тасдиқланган Намунали таркибини инобатга олган ҳолда, олий ўқув юртлари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича янгиланган малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларининг ишлаб чиқилиши ва ўрнатилган тартибда тасдиқланишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий ўқув юртлари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш бўйича Таянч олий ўқув юртлари Аттестация комиссиялари раислари лавозим маошига 30 фоиз миқдорида устама ҳақ белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Аттестация комиссиялари раислари қайта тайёрлашдан ўтган ва малака оширган раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказишнинг сифат даражасига, қарорлар қабул қилишда холислик, ошкоралик ва принципиаллик учун шахсан жавоб бериши белгилаб қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур Фармон ижросини таъминлаш бўйича қарор қабул қилсин ва унда қуйидагилар кўзда тутилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий ўқув юртлари раҳбар ва ўқитувчи кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро комиссиянинг шахсий таркибини тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таянч олий ўқув юртларининг ўқув-услубий ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ахборот-коммуникация техникаси ва ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозлаш чоралари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2015 йил 12 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-4732-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича ўқув юртлари раҳбар ва ўқитувчи кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш бўйича таянч ўқув юртлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 ноябрдаги ПФ-232-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 06/25/232/1102-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Таянч олий ўқув юрти номи

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари

1.

Тошкент давлат техника университети

Энергетика

Металлургия

Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси

Электроника ва асбобсозлик

Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти

Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш

Кончилик иши

Геология, фойдали қазилма конларини излаш ва разведка қилиш

Нефть ва газ конларини излаб топиш ва фойдаланишга топшириш

Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш

Технологик машиналар ва жиҳозлар

Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси

Ташувларни ташкил этиш ва транспорт логистикаси

Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш

2.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети

Ахборот тизимларини математик ва дастурий таъминлаш

Информатика ва ахборот технологиялари

Ахборот хавфсизлиги

Компьютер графикаси ва дизайн

Телекоммуникация технологиялари

Телевизион технологиялар

Махсус ёритиш технологиялари

Почта алоқаси технологияси

Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик

Радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар

Компьютер технологиялари ва информатика

3.

Ўзбекистон миллий университети

Математика

Табиий фанлар

Психология

Социология

Фалсафа

Журналистика

Тарих

Филология

4.

Тошкент давлат аграр университети

Агрономия

Агрокимё ва агротупроқшунослик

Ўсимликлар ҳимояси ва карантин

Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлов бериш технологияси

Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси
Зоотехния

Ипакчилик

Ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш

Мева-сабзавотчилик ва узумчилик
Ветенария

Қишлоқ хўжалигида менежмент

5.

Тошкент кимё-технология институти

Кимё технологияси

Биотехнология

Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги

Озиқ-овқат технологияси

6.

Тошкент давлат педагогика университети

Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси

Тасвирий санъат ва ?уҳандислик графикаси

Педагогика ва психология

Мусиқа таълими

Она тили ва адабиёти (тиллар бўйича)

Чақириққача ҳарбий таълим

Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими

Бошланғич таълим

Мактабгача таълим

Дефектология

Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат

7.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

Филология ва тилларни ўқитиш

Таржима назарияси ва амалиёти

8.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

Енгил саноат буюмлари конструкцияси ва технологияси

Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси

Технологик машиналар ва жиҳозлар

Енгил саноат буюмлари конструкцияси технологияси ва уни қайта ишлаш

Матбаа ва қадоқлаш жараёнлари технологияси

9.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Иқтисодиёт

Менежмент

Маркетинг

Молия

Банк иши

Солиқлар ва солиққа тортиш

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар

Суғурта иши

Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси

Туризм

10.

Тошкент архитектура-қурилиш университети

Архитектура

Бино ва иншоотлар қурилиши

Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш

Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси

Автомобиль йўллари ва аэродромлар

Қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш

Геодезия, картография ва кадастр

11.

Тошкент тиббиёт академияси

Даволаш иши

Педиатрия иши

Тиббий профилактика иши

Стоматология

Фармация (турлари бўйича)

Саноат фармацияси

Олий ҳамширалик иши

Ҳарбий тиббиёт

12.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият

Спорт фаолияти

13.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Бастакорлик санъати

Санъатшунослик

Актёрлик санъати

Режиссёрлик

Дирижёрлик

Вокал ва чолғу ижрочилиги

Хореография

Кино-телеоператорлик

Халқ ижодиёти

14.

«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети

Ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш

Сув хўжалиги ва мелиорация

Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаштириш

Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларини эксплуатация қилиш
Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш

Ер тузиш ва ер кадастри

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш

Қишлоқ хўжалигини электрификация қилиш ва автоматлаштириш

15.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти

Юриспруденция

Ҳуқуқшунослик

16.

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети

Ўзбек тили филологияси

Ўзбек тили ва адабиёти

Ўзбек-инглиз тили таржимаси назарияси ва амалиёти

17.

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети

Зооинженерия

Ветеринария тиббиёти

18.

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази

Тасвирий ва амалий санъат

Дизайн

Санъатшунослик: тасвирий ва амалий санъат

Музейшунослик (бадиий таълим йўналишларида)

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 ноябрдаги ПФ-232-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 06/25/232/1102-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш курси ўқув режасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ўқув модуллари

Ўқув юкламасини тақсимлаш

1.

Олий таълимнинг норматив-ҳуқуқий асослари

5%

2.

Таълимнинг илғор технологиялари ва педагогик маҳорат

15%

3.

Таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш

10%

4.

Хорижий тилнинг амалий курси

15%

5.

Тизимли таҳлил қилиш ва қарорлар қабул қилиш асослари

10%

6.

Махсус фанлар

30%

7.

Педагогик амалиёт

10%

8.

Малакавий аттестация

5%

Жами

100%

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қайта тайёрлаш курсининг давомийлиги: 288 соат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўқув режанинг намунавий тузилмасида модуллар бўйича ўқув юкламаларни ўртача тақсимлаш кўрсаткичлари жорий қилинган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қайта тайёрлашдаги аниқ йўналишларнинг ўқув режалари соҳанинг спецификасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади (5 фоиздан ортиқ оғишишга Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишган ҳолда йўл қўйилади).
(изоҳнинг 3-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қайта тайёрлашнинг ўқув режалари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга тасдиқланади.
(изоҳнинг 4-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎
‎ ‎Ўзбекистон Республикаси герби

‎ O’zbekiston Respublikasi

‎‎ Qayta tayyorlash



‎MALAKA ATTESTATI

‎MA №

‎‎_______________________________________________________________

‎‎(Pedagogning familiyasi, ismi, otasining ismi)

‎‎20___ yil ______________________________________ dan 20________________ gacha

‎ _____________________________________________________________________ da ‎

‎‎(Qayta tayyorlash ta’lim muassasasining nomi)

‎‎_______________________________________________________ soatga ‎‎mo’ljallangan
‎‎_______________________________________________________________

‎‎(Qayta tayyorlash kursining nomi)
‎‎

‎qayta tayyorlsh kursida ta’lim olib, ‎_____________________________________________
‎___________________________________________ mavzusida bitiruv ishini Attestatsiya
‎‎‎
‎‎komissiyasida ____________________________________________ bahoga himoya qildi.


‎‎‎
‎Muhr o’mi ‎

Rektor _____________‎

‎‎Attestatsiya komissiyasi
raisi
___________

‎‎Sana _______________ ‎‎Qayd raqami __________________
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат намунасидаги қайта тайёрлаш
МАЛАКА АТТЕСТАТИ
(тавсифи)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш тўғрисидаги малака аттестати А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч кул рангда босиб чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида “O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash MALAKA ATTESTATI” сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи — MА ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аттестат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нақшли растр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус қоғозлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олти карра ҳимояга эга.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 24-сон, 312-модда; 2016 й., 48-сон, 548-модда; 2017 й., 24-сон, 490-модда, 37-сон, 981-модда; 37-сон, 981-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2019 й., 06/19/5789/3659-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 27.11.2025 й., 06/25/232/1102-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)