Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашув даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 25 мартдаги ПҚ-2325-сон қарори)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашув даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 25 мартдаги ПҚ-2325-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 59-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки акциядорларининг умумий йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг янги таҳрирдаги устави тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки Уставни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида қайта рўйхатдан ўтказсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 21 май,
132-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21 майдаги 132-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
рўйхати
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сон қарори)» 2008 йил 25 ноябрдаги 256-сон қарорига 1-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 11-сон, 62-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 20-сон, 259-модда)