Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИНИНГ УЧИНЧИ ШАХСЛАР ОЛДИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 222-сонли «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 17 июндан ўз кучини йўқотади.
Қўшни давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтувчи автотранспорт воситалари кириб келишининг ягона шартларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Белгилансинки, Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси транспорт воситалари, бошқа ўзиюрар машина ва механизмларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келишига қонун ҳужжатларига мувофиқ суғуртанинг мазкур турини амалга оширувчи суғурталовчининг полиси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси автотранспорт воситалари учун суғурта мукофотлари ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
3. Белгилаб қўйилсинки, суғурта мукофотлари миллий валюта «сўм»да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида нақд пул шаклида амалга оширилади, маблағлар кейинчалик шартнома асосида суғурта ташкилотларининг ҳисоб рақамларига ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 09/18/202/0904-сон)
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.Й. Отаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 18 февраль,
59-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 18 февралдаги 59-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситалари эгаларининг учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 1 ойгача муддатга кириб келаётган бир автотранспорт воситасидан ундириладиган суғурта мукофотлари
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
СТАВКАЛАРИ
|
Транспорт турлари |
Суғурта жавобгарлиги ҳажмига нисбатан суғурта мукофотлари ставкалари (фоизлари) | |
|
ЭКОИҲнинг 162 баравари (Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси) | ||
|
1. |
Юк автомобили |
2,5 |
|
2. |
Автобуслар |
2,0 |
|
3. |
Микроавтобуслар |
1,8 |
|
4. |
Микроавтобуслар |
1,5 |
|
5. |
Тракторлар, комбайнлар ва бошқа ўзиюрар машиналар ва механизмлар |
1,0 |
|
6. |
Мототранспорт |
0,7 |
Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси автотранспорти учун суғурта суммалари миқдорлари:
ЭКОИҲнинг 54 баравари — мол-мулкка етказилган зарарни қоплаш учун;
ЭКОИҲнинг 108 баравари — ўлимга олиб келган зарарни қоплаш учун.
Изоҳ. Йиғим миқдорини ҳисоблаш учун тўлов кунида белгиланган ЭКОИҲ (энг кам ойлик иш ҳақи)нинг баравари қўлланилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 180-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095-сон, 16.03.2018 й., 09/18/202/0904-сон)