Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА» 1998 ЙИЛ 10 АПРЕЛДАГИ 153-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 12 июлдаги 249-сонли «Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида 1998 йил 3 декабрдаги ПФ-2151-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 14 январь,
20-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида» 1998 йил 10 апрелдаги 153-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг 3-банди чиқариб ташлансин.
2. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи даромадга солинадиган солиқ бўйича бюджет билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби (қарорга илова)нинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари даромад (фойда) солиғи, қўшилган қиймат солиғи, экология солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, бошқа Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўлаш ўрнига (мулк солиғидан ташқари) бюджетга ялпи даромад солиғи тўлайдилар.
Мазкур қоида юқорида айтиб ўтилган корхоналар томонидан олинадиган барча даромадларга татбиқ этилади, ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган даромадлар бундан мустасно.
Агар савдо ва умумий овқатланиш корхоналари савдо фаолияти билан биргаликда маҳсулот ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланса, у ҳолда улар алоҳида ҳисобни юритишлари керак ҳамда ишлаб чиқариш фаолияти бўйича қонун ҳужжатлари билан корхоналарнинг мазкур тоифаси учун назарда тутилган солиқлар ва йиғимларни тўловчилар ҳисобланади.
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари мулк солиғи, бож тўловлари, давлат божлари, лицензия йиғимлари, бюджетдан ташқари фондларга ажратмаларни умумий белгиланган тартибда тўлайдилар».
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 1-сон, 5-модда)