20.09.2012 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Дата вступления в силу
09.01.2013
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битим

Туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати (кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар),
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки мамлакат ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни истаб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишида туризмнинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътиборга олиб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг икки мамлакат халқлари ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлашдаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда
Мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Томонлар туризм орқали тенглик ва ўзаро манфаат асосида икки мамлакатнинг иқтисодиёти, маданияти, табиатининг диққатга сазовор жойлари, тарихий ёдгорликлари ва миллий анъаналари борасида ўз халқлари ўртасидаги ҳамжиҳатликни қўллаб-қувватлаш учун туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг ривожланишига ёрдам кўрсатадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Томонлар сайёҳлар алмашинувини ошириш мақсадида ўз мамлакатларининг туризм соҳасидаги муассаса ва ташкилотлари, шу жумладан туризм соҳасидаги давлат органлари, сайёҳлик агентликлари ва туризм билан боғлиқ бошқа ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик ва дўстона муносабатларни ҳам қўллаб-қувватлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур Битим доирасидаги барча тадбирлар Томонларнинг миллий қонунчилигига ва икки давлат иштирокчилари бўлган халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда
Ҳамкорлик соҳалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томонлар туризм соҳасига инвестициялар киритиш, меҳмонхоналар ва бошқа сайёҳлик инфратузилмаси объектларини яратиш, меҳмонхона бошқаруви ва тиббий туризм, кулинар туризм, маданий туризм, табиат туризми, барқарор туризм каби ва Томонлар ўртасида келишилган туризмга тааллуқли ҳар қандай бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришни қўллаб-қувватлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда
Маълумот алмашиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томонлар туризм билан боғлиқ тажриба, статистика, материаллар ва тадқиқотлар тўғрисида маълумотлар билан алмашишга ёрдам кўрсатадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда
Халқаро тадбирлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир Томон бошқа Томон вакилларининг ўз ҳудудида ўтказиладиган халқаро туристик кўргазмалар, семинарлар ва конференцияларда иштирок этишига, шунингдек халқаро туристик ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларда биргаликда иштирок этишига ёрдам кўрсатади ва уларни рағбатлантиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда
Халқаро ташкилотлардаги ҳамкорлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томонлар халқаро туризм соҳасида икки томонлама ҳамкорликни, шу жумладан туризм бўйича халқаро ташкилотларда иштирок этиш ва ҳамкорлик қилишни ривожлантирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда
Ўқув машғулотлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томонлар туризмнинг турли соҳаларида мутахассислар тайёрлашда маълумот ва тажриба алмашишни қўллаб-қувватлайдилар, шунингдек туризм йўналишидаги талабалар ва экспертлар алмашинувига ва туризм соҳасидаги кадрларнинг қобилияти ва малакасини оширишга қаратилган семинарларни ташкил этишга ёрдам кўрсатадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда
Туризмни илгари суриш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томонлар бошқа мамлакатлардан сайёҳларни жалб қилиш учун икки давлатнинг туризм соҳасидаги ваколатли органлари ўртасида ҳамкорликни қўллаб-қувватлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда
Қўшма қўмита
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Битимни амалга оширишни енгиллаштириш ҳамда Томонлар, икки мамлакатнинг туризм соҳасидаги ваколатли органлари ва бошқа тегишли ташкилотлари ўртасида фикр алмашиш мақсадида Томонлар ваколатли органлар ва тегишли давлат ташкилотларининг тенг сондаги вакилларидан иборат Қўшма қўмита (кейинги ўринларда «Қўмита») тузишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қўмита Томонлар ўртасида ўзаро келишилган муддатларда вақти-вақти билан мажлислар ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қўмита Томонларнинг тегишли миллий қонунчилигига мувофиқ ўзининг иш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Томонлар Қўмита мажлисларида иштирок этиш учун туризм соҳасидаги давлат органлари ва хусусий ташкилотлар вакилларини таклиф этиш юзасидан ўзаро келишиб олишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда
Маълумотларни ҳимоя қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир Томон бошқа Томондан махфий сифатида олинган маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлайди ва бундай маълумотларни ушбу бошқа Томоннинг ёзма розилигисиз учинчи томонга тақдим этмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда
Масъул органлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томонлар мазкур Битимни амалга ошириш учун қуйидаги органларни масъул этиб белгилайдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбек томонидан — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Корейс томонидан — Корея Республикаси Маданият, спорт ва туризм вазирлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда
Низоларни ҳал этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битимни талқин қилиш ёки амалга оширишда юзага келадиган ҳар қандай низолар маслаҳатлашувлар ва музокаралар воситасида ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда
Тузатишлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро келишуви асосида ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Ҳар қандай шундай тузатишлар мазкур Битимнинг 14-моддасида назарда тутилган тартибда кучга кириб, мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланувчи протоколлар билан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда
Бошқа шартномалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битим икки мамлакатнинг улар иштирокчиси бўлган халқаро шартномалардан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда
Кучга кириши, амал қилиш муддати ва тўхтатилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Томонлар мазкур Битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларининг бажарилгани тўғрисида бир-бирларини ёзма шаклда дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар. Мазкур Битим охирги хабарнома санасидан бошлаб кучга киради ва Томонлардан бири ўзининг мазкур Битимнинг амал қилишини тўхтатиш мақсади тўғрисида бошқа Томонни ёзма шаклда хабардор қилгунига қадар ўз кучида қолади. Мазкур Битимнинг амал қилиши шундай хабарнома санасидан бошлаб тўқсон (90) кундан кейин тугатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Битим кучга кирган санадан бошлаб 1995 йил 16 февралда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида сайёҳлик соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Ўзаро тушуниш Меморандумининг амал қилиши тугатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Агар Томонлар ўртасида бошқача тарзда келишилган бўлмаса, мазкур Битим амал қилишининг тугатилиши амалдаги қўшма тадбирларнинг ҳақиқийлиги ёки давом этишига таъсир кўрсатмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Барчасини тасдиқлаган ҳолда, қуйида имзо чекувчилар ўзларининг тегишли ҳукуматлари томонидан белгиланган тартибда берилган ваколатлари доирасида мазкур Битимни имзоладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сеул шаҳрида 2012 йил 20 сентябрда ҳар бири ўзбек, корейс ва инглиз тилларида бўлган икки нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда ихтилофлар юзага келганда инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)