02.09.1993 йилдаги 927-XII-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 29.07.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Судлар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ судьяларнинг малака ҳайъатлари судьялар билан ишлашда демократик асосларни кучайтириш, судда ишлаш учун муносиб номзодлар танлаш ҳамда судьялар мустақиллиги кафолатларини таъминлаш мақсадида тузилади.
19. Судьяларнинг малака аттестацияси Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва судьялар таркибининг сифатини яхшилаш, уларнинг касб малакасига баҳо бериш, уларни рағбатлантириш, одил судловни амалга ошириш масъулиятини кўтариш мақсадида ўтказилади.
Тегишли судларнинг раҳбарлари Ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатилган асослар бўйича интизомий иш қўзғатишлари мумкин.
Адлия органлари раҳбарлари Ушбу Низом 29-бандининг 2-бандчасида кўрсатилган асослар бўйича интизомий иш қўзғатишлари мумкин.
ушбу Низомнинг 34-бандида назарда тутилган интизомий жавобгарликка тортиш муддатлари ўтказиб юборилган бўлса;
39. «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 71-моддасига биноан тегишли малака ҳайъатининг қарорига асосан судьянинг ваколатлари қуйидаги ҳолларда, агар:
40. Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 72-моддасига кўра судьянинг ваколатлари қуйидаги ҳолларда тегишли малака ҳайъатининг хулосаси асосида тугатилади, агар:
Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 72-моддасида кўрсатилган бошқа асослар бўйича судьянинг ваколатлари қуйидаги тартибда, чунончи:
1. Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси судьяларига малака даражаси жорий этиш ва бериш тартибини белгилайди.
1-даражали адлия маслаҳатчисиЎзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди бошқармалари бошлиқларига;
2-даражали адлия маслаҳатчисиЎзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига, бўлим бошлиқларига, Олий суд Раисининг ва Олий хўжалик суди Раисининг ёрдамчиларига;
3-даражали адлия маслаҳатчисиОлий суд Раёсати котибиятининг бошлиғига, Олий суднинг, Олий хўжалик судининг бош (катта) консультантларига, бош мутахассисларига;
1-даражали юристЎзбекистон Республикаси Олий судининг консультантларига, катта суд ижрочисига, Олий хўжалик судининг маслаҳатчиларига, катта суд ижросига, Корақалпоғистон Республикаси Олий судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг катта консультантларига, қабулхона бошлиқларига;
2-даражали юристЎзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг 1-тоифадаги мутахассисларига, суд ижрочиларига, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари раисларининг ёрдамчиларига, консультантларига, катта суд ижрочиларига;
3-даражали юристЎзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг 2-тоифадаги мутахассисларига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг маслаҳатчиларига, туман (шаҳар) судлари консультантларига, раисларининг ёрдамчиларига, суд ижрочиларига берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни тахририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
1. Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида одил судловни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъати, Қуролли Кучлар ҳарбий суди ва гарнизон ҳарбий судлари амалга оширадилар.
3. Ҳарбий судларнинг судьялари «Судлар тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда сайланадилар ва тайинланадилар.
Ушбу банднинг «а» бандчасида кўрсатиб ўтилган шахслар томонидан хизматни ўташ даврида содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар, агар улар иш судда кўрилиши пайтига келиб ҳарбий ёки унга тенглаштирилган хизматдан бўшаб кетган бўлсалар ҳам ҳарбий судлар томонидан кўрилади.
Ушбу банднинг «а» бандчасида кўрсатилган шахслар томонидан ҳарбий ёки унга тенглаштирилган хизматга чақирилгунга ёки киргунга қадар содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар, ўша шахслар ишни судда кўриш пайтида ҳарбий ёки унга тенглаштирилган хизматда бўлсалар ҳам ҳарбий судларга тааллуқли бўлмайди.
14. Ҳарбий судлар судьялари «Суд тўғрисида» ги Қонунга ва ҳарбий низомларга мувофиқ интизомий жавобгарликка тортиладилар.