Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2021 10.01.2000 йилдаги 6-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.01.2000 йилдаги 6-сон
Дата вступления в силу
10.01.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАРГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАДАЛЛАРИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро шартномаларни ва уларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси халқаро ташкилотлар аъзоси ҳисобланадиган бошқа ҳужжатларни бир ой муддатда хатловдан ўтказсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, уюшмалари, компаниялари, концернлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларининг тўланишини солиштириб чиқсинлар ҳамда 2000 йилда уларни тўлашнинг мақсадга мувофиқлигини асосласинлар ва ҳисоб-китобларни тайёрласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2000 йилда йил чораклари бўйича халқаро ташкилотларга тўловлар ҳажми ва манбалари юзасидан умумлаштирилган рўйхатни 2000 йил 15 январгача Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Асослашлар ва ҳисоб-китоблар ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан шахсий масъулият вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, концернлар, уюшмалар ва компаниялар раҳбарлари зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2000 йил 10 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 6-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш халқаро шартномалар ва битимлар, шунингдек, халқаро ҳуқуқларда ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотларга кириши ёки қўшилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражаларда халқаро шартномаларга қўшилиш бўйича қарорлар қабул қилиш тартиби «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тартибга солинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 апрелдаги 331-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2019 й., 9/19/331/2970-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Низом Ўзбекистон аъзоси бўлган халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Бадалларни тўлаш давлат бюджети маблағлари ҳамда халқаро шартномалар (битимлар) қатнашчилари бўлган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг ўз маблағлари ҳисобига, шу жумладан, хорижий валютада амалга оширилади. Бадалларни тўлашга мўлжалланган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг ички валюта бозорида белгиланган тартибда конвертация қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. БАДАЛЛАРНИ ТЎЛАШГА БУЮРТМАНОМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Халқаро ташкилотларга бадаллар тўловчи вазирликлар ва идоралар келгуси молия йилида бадалларни тўлаш юзасидан буюртманомаларни аъзолик ҳақидаги ҳужжатлар нусхаларини, келгусида халқаро ташкилотда қатнашишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги асословчи материалларни илова қилган ҳолда, аъзоликдан олинадиган иқтисодий ва бошқа фойдаларни, тўловлар бўйича қарзни ва бошланадиган молия йилидаги тўловлар суммасини кўрсатиб, 1 сентябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ва Молия вазирлигига киритадилар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро ташкилотларга ўз маблағлари ҳисобидан бадал тўловчи вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ва Молия вазирлигига, тўловлар суммасини кўрсатган ҳолда, халқаро ташкилотларга бадал ўз вақтида тўланганлиги тўғрисида тасдиқнома тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Халқаро валюта жамғармасига, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкига, Осиё тараққиёт банкига, Европа тикланиш ва тараққиёт банкига ва бошқа халқаро молиявий ташкилотларга бадаллар тўлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Молия вазирлигига ва Ташқи ишлар вазирлигига хулосалар тақдим этадилар.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 296-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Буюртманомалар бериш муддатлари тамом бўлгандан кейин бадал тўлаш масалалари кўриб чиқилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. БАДАЛЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 15 сентябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига халқаро ташкилотларга аъзолик бадаллари тўловлари бўйича таклифлар юзасидан ахборотни тўловлар суммаси бўйича асослашлар билан, ташкилотда қатнашишнинг мақсадга мувофиқлигини, аъзоликдан олинадиган иқтисодий ва бошқа фойдани, мавжуд қарздорликнинг оқибатларини кўрсатган ҳолда тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошланган молиявий йилда бадал тўланиши зарур бўлган халқаро ташкилотлар рўйхати (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда бадаллар тўлаш асослари, уларни тўлаш манбалари, тўловлар суммаси, тўлаш муддатлари, бадал тўловчи вазирликлар ва идоралар кўрсатилган, шунингдек, бюджет ажратмалари ёки ўз манбалари суммаси Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳамда хорижий валютага конвертация қилиш эҳтиёжи аниқланган ҳолда тузилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 296-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси молия йилида тўлов валютасида ва АҚШ долларидаги эквивалентда бадал тўлаш ҳажми ва маблағ билан таъминлаш манбалари юзасидан умумлаштирилган Рўйхат тузади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 296-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда 1 октябргача Рўйхатни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 296-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан тасдиқланади, кейинчалик бюджет прогнозига ва келгуси молия йилида республиканинг йиғма валюта балансига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ва Молия вазирлигига юборилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 296-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Бадаллар тўлаш бўйича тўловларнинг бажарилиши келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети прогнози ва Ўзбекистон Республикасининг йиғма валюта баланси тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Давлат бюджети ва йиғма валюта балансининг тасдиқланган параметрлари доирасида бадаллар тўлаш прогнозига тузатишлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Молия вазирлиги билан келишилган таклифлари асосида фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига ва Ташқи ишлар вазирлигига халқаро ташкилотларга бадаллар тўлашнинг бажарилиши бўйича тўлиқ ахборот тақдим этади.