Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон ва «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонлари)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сон қарорининг 8-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 23 декабрь,
560-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элдаги ҳамда хорижий фуқароларнинг республикадаги касб фаолияти тўғрисида» 1995 йил 19 октябрдаги 408-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 41-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши ва ушбу қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 11-модда) 1-иловада «Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги» графасидан кейин «Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюролар» графаси қўшилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 21-модда):
1) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тўғрисида низомнинг (қарорга 1-илова) 14-бандига:
а) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюролар»;
б) учинчи – ўн биринчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи – ўн иккинчи хатбоши ҳисоблансин;
2) қарорга 3-илованинг 13-бандидаги 3-кичик банд чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сон қарорига 7-илованинг 1.1-бандидаги «а» кичик банддан «ва 1-банднинг иккинчи хатбошидаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 239-модда)