24.11.2003 йилдаги 530-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.11.2003 йилдаги 530-сон
Дата вступления в силу
24.11.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 13.04.2021
 LexUZ шарҳи
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг қўшни мамлакатлар билан Давлат чегараси чизиғини белгилаш ишларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(4-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Қўшни давлатлар билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини демаркация қилишда ўрнатиладиган Ўзбекистон Республикасининг асосий чегара белгиси* кўндаланг кесими 18х22 см, баландлиги 265 см бўлган ва юқори қисмида тўрт қиррали пирамидал шаклли тўғри бурчакли конструкциядан иборат темир-бетондан иборатдир. Чегара белгиси ерга ўрнатилгандан кейин унинг конструкцияси ўзида баландлиги 200 см устунни, пойдеворни ва тўкилган тошни ифодалайди.