Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2005 21.11.2003 йилдаги 526-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.11.2003 йилдаги 526-сон
Дата вступления в силу
21.11.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2005
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА КРЕДИТЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий инвестицияларни жалб этиш жараёнларини фаоллаштириш, инвестиция муҳитини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек Ҳукумат томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлар ва инвестицияларга хизмат кўрсатиш ва уларни жалб этиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича Идоралараро кенгаш 1-иловага* мувофиқ ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1-илова берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича Идоралараро кенгаш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция муҳитини тизимли таҳлил этиш ва уни яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб этишни фаоллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли экспертиза органларининг хулосалари асосида хорижий инвестициялар ва Ҳукумат кафолати остида кредитлар жалб этган ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқиш;

ўзаро қизиқиш уйғотувчи муаммоларни муҳокама қилиш учун республикада ва чет элларда халқаро конференциялар, семинарлар ва бизнес-форумлар («Ўзбекистонда бизнес қилинг», «Ўзбекистоннинг инвестиция имкониятлари» ва бошқалар) мунтазам равишда ўтказилишини назарда тутган ҳолда потенциал инвесторлар ва донор мамлакатлар билан доимий алоқалар ўрнатиш ва бундай алоқаларни қўллаб-қувватлаш;

жалб этилаётган инвестицияларни иқтисодиёт тармоқлари ва республика минтақалари бўйича мақбул тақсимлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

Ҳукумат томонидан ва унинг кафолати остида жалб этилган кредитларнинг тизимли мониторингини олиб бориш ва улар бўйича мажбуриятларга ўз вақтида хизмат кўрсатилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

хорижий инвестициялар ва кредитлар соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш;

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 йил 21 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
526-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
21 ноябрдаги 526-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича Идоралараро кенгаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича Идоралараро кенгаш (кейинги ўринларда «Идоралараро кенгаш» деб юритилади) хорижий инвестицияларни жалб этиш жараёнларини фаоллаштириш, инвестиция муҳитини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек Ҳукумат томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлар ва инвестицияларга хизмат кўрсатиш ва уларни жалб этиш механизмини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Идоралараро кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Идоралараро кенгаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция муҳитини тизимли таҳлил этиш ва уни яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқларига хорижий инвестициялар жалб этилишини фаоллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли экспертиза органларининг хулосалари асосида хорижий инвестициялар ва Ҳукумат кафолати остида кредитлар жалб этган ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзаро қизиқиш уйғотувчи муаммоларни муҳокама қилиш учун республикада ва чет элларда халқаро конференциялар, семинарлар ва бизнес-форумлар («Ўзбекистонда бизнес қилинг», «Ўзбекистоннинг инвестиция имкониятлари» ва бошқалар) мунтазам равишда ўтказилишини назарда тутган ҳолда потенциал инвесторлар ва донор мамлакатлар билан доимий алоқалар ўрнатиш ва бундай алоқаларни қўллаб-қувватлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жалб этилаётган инвестицияларни иқтисодиёт тармоқлари ва республика минтақалари бўйича мақбул тақсимлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхоналарнинг хусусий хорижий инвестициялар (хорижий давлат фуқаролари бўлган жисмоний шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий яшайдиган фуқаролари, шунингдек хорижий нодавлат юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган инвестициялар) жалб этиладиган корхоналар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзларни уларга татбиқ этиш мақсадида иқтисодиёт тармоқларига мувофиқлигини белгилаш;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳукумат томонидан ва унинг кафолати остида жалб этилган кредитларнинг тизимли мониторингини олиб бориш ва улар бўйича мажбуриятларга ўз вақтида хизмат кўрсатилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий инвестициялар ва кредитлар соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Идоралараро кенгашга юкланган вазифаларни амалга ошириш учун унинг таркибида қуйидаги масалалар бўйича гуруҳлар ташкил этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция муҳитини ва хорижий инвесторларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция лойиҳалари самарали амалга оширилишини ва кредитларга ўз вақтида хизмат кўрсатилишининг мониторинги ва бошқа масалалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ишчи гуруҳлар, Идоралараро кенгашга юкланган вазифаларга мувофиқ, қуйидаги функцияларни амалга оширадилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва ишчи гуруҳ аъзоларининг таклифларини кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тизимли муаммолар аниқланган тақдирда уларни ҳал этиш учун аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Идоралараро кенгашнинг кўриб чиқиши учун тегишли таклифлар киритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Идоралараро кенгаш ва ишчи гуруҳлар заруриятга кўра, бироқ йил чорагида камида бир марта мажлис ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Идоралараро кенгаш ва ишчи гуруҳлар мажлислари, башарти уларда улар аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади. Идоралараро кенгаш ва ишчи гуруҳлар аъзолари уларнинг мажлисларида шахсан ҳозир бўлиши керак. Идоралараро кенгаш ва ишчи гуруҳ аъзоси холисона сабабларга кўра мажлисда ҳозир бўлмаганда унинг ваколатли вакили овоз бериш ҳуқуқисиз мажлисга юборилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Идоралараро кенгашнинг навбатдаги мажлисини ўтказиш, мажлиснинг кун тартиби тўғрисидаги таклифлар ва барча зарур ҳужжатлар тегишли ишчи гуруҳларнинг раҳбарлари томонидан Идоралараро кенгаш аъзоларининг кўриб чиқиши учун Идоралараро кенгаш мажлиси мўлжалланаётган санадан камида беш кун олдин киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Идоралараро кенгаш ва ишчи гуруҳларнинг қарорлари, башарти уларнинг мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг камида 75 фоизи овоз берса, қабул қилинади ҳамда икки иш кунида Идоралараро кенгаш ва ишчи гуруҳларнинг овоз беришда қатнашган барча аъзолари томонидан имзоланадиган протокол билан расмийлаштирилади. Идоралараро кенгаш ва ишчи гуруҳлар аъзолари протоколни имзолашда ўз фикрларини ёзма шаклда ифодалашга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Холисона сабабларга кўра Идоралараро кенгаш мажлисида иштирок этмаган Идоралараро кенгаш ва ишчи гуруҳлар аъзолари Идоралараро кенгашнинг ҳар қандай қарори билан танишишга ҳақлидирлар, қабул қилинган қарорга рози бўлмаган тақдирда эса:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз фикрини ёзма шаклда ифодалашга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабул қилинган қарорни қайта кўриб чиқиш талабига Идоралараро кенгаш барча аъзоларининг камида учдан бир қисми қўшилиши шарти билан қарорни қайта кўриб чиқиш мақсадида ушбу масала бўйича Идоралараро кенгаш мажлиси такроран ўтказилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини гуруҳларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган иш режасига мувофиқ ташкил этадилар.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 22-сон, 225-модда; 2004 й., 30-сон, 344-модда; 2005 й., 23-24-сон, 169-модда)