Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ҳокимининг
Қарори
Қарши шаҳрининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида
Мазкур қарор Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ҳокимининг 2014 йил 26 декабрдаги Х-1480/12-сонли «Қарши шаҳрининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 690-модда) ҳамда Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2014 йил 30 январдаги «Қашқадарё вилоятининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида»ги Х-23/01-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги, Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2014 йил 30 январдаги «Қашқадарё вилоятининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида»ги Х-23/01-сонли қарорлари ҳамда халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашининг 2014 йил 7 февралдаги «Шаҳар маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси ҳамда 2014 йилдаги маҳаллий бюджети тўғрисида»ги 156/34-4-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Қарши шаҳри маҳаллий бюджетининг айланма касса маблағи меъёрини амалдаги қонунлар билан кўзда тутилган муддатларда сақлаш топширилсин.
3. 2014 йилда умумдавлат солиқларидан тушумларни шаҳар маҳаллий бюджетига ажратмалар меъёрлари 3-иловага асосан ташкил топиши инобатга олинсин.
4. 2014 йил Қарши шаҳри маҳаллий бюджетининг даромад ва харажатларини умумий миқдорларига вилоят маҳаллий бюджетидан субвенция харажатлари ҳамда бериладиган даромадлар кўзда тутилмаганлиги 4-иловага асосан тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан шаҳар ҳудудида жорий этилган маҳаллий солиқлар ва йиғимларга белгиланган ставкалар миқдори 5-иловага асосан белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
6. Қарши шаҳар ҳокимлиги молия бўлими (Ғ. Ахмедов), Қарши шаҳар Ғазначилик бўлинмаси (О. Шаропов), Қарши шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (Ф. Мухаммадиев) ҳамда шаҳар ташкилотлари раҳбарлари бюджетга тўловлар тўлиқ тушишини ҳамда шаҳар маҳаллий бюджети ижроси жараёнида унинг мувозанатини таъминлаш ҳамда қўшимча даромад манбаларини қидириб топиш, маҳаллий бюджетнинг харажатлар қисми ижросини таъминлашга жавобгар эканликлари, шунингдек бюджет ташкилотларида бюджет маблағларининг сарфланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатишлари белгилаб қўйилсин.
7. Белгилаб қўйилсинки, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган барча ташкилот ва муассасалар раҳбарлари бюджет параметрларига киритилмаган тадбирларни маблағ билан таъминланганликлари ҳамда кредитор қарзларни вужудга келтирганликлари учун амалдаги қонунчиликка асосан шахсан жавобгардирлар.
8. Қарши шаҳар ҳокимлиги молия бўлими, Қарши шаҳар Ғазначилик бўлинмаси ҳамда Қарши шаҳар Давлат солиқ инспекцияси шаҳарнинг 2014 йилги маҳаллий бюджети параметрларининг бажарилиши юзасидан таҳлилларни ҳар чорак якуни билан шаҳар ҳокими муҳокамасига киритиб борсинлар.
9. Қарши шаҳри ҳокимининг 2014 йил 15 январдаги Х-51/01-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш Қарши шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш. Холмуродов зиммасига юклансин.
11. Мазкур қарор «Насаф» газетасида эълон қилинсин.
Ҳоким А. АЧИЛОВ
Қарши ш.,
2014 йил 15 март,
Х-348/3-сон
Шаҳар ҳокимининг 2014 йил 15 мартдаги Х-348/3-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Шаҳарнинг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози
| Т/р | Кўрсатгичлар номи | Йиллик (фоиз) |
| 1. | Ялпи ҳудудий маҳсулот | 105,3 |
| 2. | Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш | 105,6 |
| 2.1 | Ҳудудий саноат маҳсулотлари | 115,0 |
| 3. | Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти | 106,0 |
| 4. | Пудрат ишлари | 108,7 |
| 5. | Чакана савдо айланмаси | 115,6 |
| 6. | Пуллик хизмат | 116,9 |
Шаҳар ҳокимининг 2014 йил 15 мартдаги Х-348/3-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Шаҳар маҳаллий бюджетининг 2014 йилги
АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
| Даромад турлари |
минг сўмда | |
| 1. | Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи | 0,0 |
| 2. | Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар | 0,0 |
| 3. | Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар, шу жумладан кичик корхона ва микрофирмалар бўйича | 0,0 |
| 4. | Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи | 10 106 107,0 |
| 5. | Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи | 11 028 140,0 |
| 6. | Қўшилган қиймат солиғи | 0,0 |
| 7. | Акциз солиғи, жами | 5 719 098,0 |
| | шу жумладан: | |
| | ароқ | 0,0 |
| | бошқа винолар | 0,0 |
| | пиво | 398 800,0 |
| | ўсимлик (пахта) ёғи | 5 329 298,0 |
| 8. | Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | 13 576 930,0 |
| 9. | Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | 3 416 720,0 |
| 10. | Ер солиғи (ягона ер солиғидан ташқари) | 2 882 102,0 |
| 11. | Ягона ер солиғи | 0,0 |
| 12. | Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ | 0,0 |
| 13. | Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ | 150 049,0 |
| 14. | Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи | 2 373 166,0 |
| 15. | Давлат божи | 7 241 753,0 |
| 16. | Жарималар | 3 975 359,0 |
| 17. | ЎзР ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ундириладиган йиғимлар | 12 273 404,0 |
| 18. | Бозорлар даромадидан тушум | 1 844 855,0 |
| 19. | Маҳаллий йиғимлар | 592 603,0 |
| 20. | Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизел ёқилғиси ва газ истеъмол қилганлик учун солиқ | 10 829 576,0 |
| 21. | Бошқа тушумлар | 434 326,0 |
| | Жами | 86 444 188,0 |
| |
Харажатлар — жами: |
|
|
1 |
Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга харажатлар — жами | 74 896 641,0 |
| | шу жумладан: | |
| 1.1 | Маориф | 47 946 852,0 |
| | умумий таълим | 47 946 852,0 |
| | кадрлар тайёрлаш | |
| 1.2 | Соғлиқни сақлаш | 19 023 608,0 |
| 1.3 | Маданият ва спорт, оммавий ахборот воситалари | 160 473,0 |
| | маданият ва оммавий ахборот воситалари | 155 893,0 |
| | спорт | 4 580,0 |
| 1.4 | Фан | 0,0 |
| 1.5 | Ижтимоий таъминот | 150 737,0 |
| 1.6 | Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар | 7 614 971,0 |
| 2 | Иқтисодиётга харажатлар | 8 605 630,0 |
| | шу жумладан: | |
| 2.1 | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташкилотлари | 110 433,0 |
| 2.2 | Ободонлаштириш | 7 562 690,0 |
| 2.3 | Дренаж ишлари билан боғлиқ харажатлар | 932 507,0 |
| 3. | Марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштиришга харажатлар | |
| 4. | Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини сақлаш | 743 040,0 |
| 5. | Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш | 2 149 203,0 |
| 6. | Захира жамғармаси | 0,0 |
| 7. | Бошқа харажатлар | 49 674,0 |
| | шу жумладан: | |
| 7.1 | Ижтимоий кўникма марказлари | 49 674,0 |
| 7.2 | Бошқа тадбирларга | 0,0 |
| |
Харажатлар — жами: |
86 444 188,0 |
| | Айланма касса маблағи меъёри |
514 526,0 |
Шаҳар ҳокимининг 2014 йил 15 мартдаги Х-348/3-сонли қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
2014 йилда умумдавлат солиқлари тушумларидан шаҳар маҳаллий бюджетига ажратиладиган меъёрлари
| |
(фоизда) |
|
Умумдавлат солиқлари |
фоизда |
| Қўшилган қиймат солиғи | 0 |
| Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи | 0 |
| Савдо, умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар | 0 |
| Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар, шу жумладан кичик корхона ва микрофирмалар бўйича | 0 |
| Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи | 20 |
| Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | 100 |
| Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи | 35 |
| Алкоголь маҳсулотларига яъни ароқ ва бошқа винолардан олинадиган акциз солиғи (этил спирти ва пиводан ташқари) | 50 |
Шаҳар ҳокимининг 2014 йил 15 мартдаги Х-348/3-сонли қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Маҳаллий бюджетларининг 2014 йилги даромад, харажатлар, вилоят бюджетидан бериладиган мақсадли субвенциялар ва даромадлар
ҲАЖМИ
| | Ҳудудлар номи | Даромадлар | Харажатлар | Субвенция | Вилоят бюджетидан шаҳар бюджетига бериладиган даромад |
| Т/р | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
|
1. |
Қарши шаҳри |
86444188,0 |
86444188,0 |
0,0 |
0,0 |
Шаҳар ҳокимининг 2014 йил 15 мартдаги Х-348/3-сонли қарорига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг
СТАВКАЛАРИ
| Т/р |
Солиқлар ва йиғимларнинг турлари |
Чегараланган ставкалар |
| 1. | Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи | соф фойданинг 8%и |
| 2. | Қуйидагиларнинг истеъмоли учун ундириладиган солиқ: | |
| | транспорт воситалари учун бензин ёқилғиси | 1 литр учун 265 сўм/ 1 тоннаси учун 352 000 сўм |
| | транспорт воситалари учун дизель ёқилғиси | 1 литр учун 265 сўм/ 1 тоннаси учун 352 000 сўм |
| | транспорт воситалари учун суюлтирилган газ | 1 литр учун 180 сўм |
| | транспорт воситалари учун сиқилган газ | 1 куб. метр учун 220 сўм |
| 3. | Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим: | |
| | алкоголли маҳсулотлар, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларнинг реализация қилиниши | 1 ойлик савдо учун энг кам иш ҳақининг 5 баравари |
| | қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар | 1 ойлик савдо учун энг кам иш ҳақининг 3,5 баравари |
| 4. | Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим | ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг 8 баравари |