Ҳужжат кучини йўқотган 26.06.2012 24.09.2003 йилдаги 409-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.09.2003 йилдаги 409-сон
Дата вступления в силу
24.09.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 26.06.2012
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА ҲИСОБОТНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июндаги 183-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2012 йил 3 январдаги ЎРҚ-315-сон Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда қурилиш соҳасида ҳисоботни янада такомиллаштириш, бирхиллаштириш ва маълумотларни қисқартириш ҳисобига бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи ягона ҳисобот тизимини барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг капитал қурилишда ҳисоботларнинг иловага мувофиқ шаклларини бирхиллаштириш ва қисқартириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қиймат кўрсаткичлари таққосланишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда асосий сармояга ва қурилиш ишларига инвестициялар бўйича нархлар индексларини ҳисоблаб чиқиш методикасини халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиш соҳасидаги давлат статистика ҳисоботини мазкур қарорнинг иловасига мувофиқлаштирсин ва унинг 2004 йил 1 январдан бошлаб олиб борилаётган статистика ишлари амалиётига киритилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қурилиш соҳасидаги идоравий статистика ҳисоботининг амалдаги шаклларини уларнинг бозор талабларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказсин ҳамда уларни тартибга солиш ёки бекор қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 йил 1 декабргача иловада келтирилган статистика ҳисоботи шакллари ва уларни тўлдиришга доир йўриқномаларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, бошқа хўжалик бирлашмалари қурилиш ихтисослигидаги корхоналар ва ташкилотлар учун бошқарувнинг барча даражаларида қонун ҳужжатларида ва мазкур қарорда назарда тутилмаган қўшимча ҳисобот шакллари жорий этилишига йўл қўймасинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 йил 24 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
409-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
24 сентябрдаги 409-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Капитал қурилишдаги статистика ҳисоботининг бирхиллаштириладиган ва қисқартириладиган шакллари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р‎

Статистика ҳисоботи шаклларининг номи ‎

Шаклнинг тартиб рақами‎

Даврийлиги‎

Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар‎

‎‎I. Ҳисоботларнинг тугатилаётган шакллари

1.‎ Асосий капиталга киритилган инвестициялар тўғрисида ‎ 2-инвест (қисқача‎ ойлик ‎
2.‎ Ижтимоий соҳа айрим объектларини ишга тушириш тўғрисида ‎ 2-қурилиш‎ чораклик‎
3.‎ Пудрат шартномаси тузишнинг бориши тўғрисида ‎ 1-КС (шартнома) ‎ йилда 2 марта ‎
4.‎ Бажарилган ишларни қабул қилиб олиш далолатномаси ‎ 2-шакл‎ ойлик
5.‎ Бажарилган ишлар ва харажатлар тўғрисида маълумотнома ‎ 3-шакл‎ ойлик ‎

‎‎II. Ҳисоботларнинг сақланиб қоладиган, бирхиллаштириладиган ва янгидан киритиладиган шакллари

1.‎ Якка тартибда қурилган уй-жой биноларини ишга тушириш тўғрисида ‎ 1-ЯТУЖҚ‎ йиллик‎ Сақланиб қолади‎
2-3. ‎ Номолиявий активларга киритилган инвестициялар тўғрисида‎ 2-инвест‎ чораклик йиллик ‎

Шакллар мазмуни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармони қоидаларига ва Фармонни бажариш юзасидан қабул қилинган Ҳукумат қарорларига мувофиқ ёзилади

4-5.‎ Объектлар, қувватларни ишга тушириш ва улар қурилишида асосий капиталга киритилган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида‎ 1-қурилиш‎ чораклик йиллик ‎
6.‎ Жисмоний шахслар томонидан олиб борилаётган объектлар қурилиши тўғрисида‎ 1-ЖҚ (шоши-линч)‎ чораклик‎
7.‎ Ижтимоий соҳа объектларининг ишга туширилиши ва қурилиш ишларининг бажарилиши тўғрисида‎ 1-КС‎ йиллик‎ ‏Шакллар мазмуни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармони қоидаларига ва Фармонни бажариш юзасидан қабул қилинган Ҳукумат қарорларига мувофиқ ёзилади
‎‏
‎‏
‎‏
8.‎ Қурилиш ишларининг бажарилиши тўғрисида‎ 1-КС‎ ойлик‎
9.‎ Лойиҳа-қидирув ишлари қиймати тўғрисида‎ 4-КС‎ йиллик‎
10.‎ Тугалланмаган қурилишлар аҳволи тўғрисида‎ 8-КС‎ ойлик‎
11.‎ Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиат ресурсларидан оқилона фойдаланишга йўналтирилган асосий капиталга киритилган инвестициялар тўғрисида‎ 18-КС‎ йиллик‎
12.‎ Харид қилинган асосий қурилиш материаллари, қисмлар, конструкциялар ва ускуналар нархи тўғрисида (молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига қурилаётган объектлар бўйича тақдим этилади)‎ 9-КС‎ ойлик‎ Янгидан киритилмоқда‎
13.‎ Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-фактура‎ ойлик‎‎ 2 ва 3-шакллар ўрнига янгидан киритилмоқда‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 154-модда; 2012 й., 26-27-сон, 293-модда)