Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳокимининг
Қарори
Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тарифларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 690-модда) ижроси юзасидан ер солиғи тўловларини ўз вақтида маҳаллий бюджетга ундирилишини таъминлаш, ер солиғи тўлаш ставкалари асосида ҳудуддаги зона чегараларини белгилаш ва тарифларини жорий қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099 сон «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорида ўрнатилган ставкалар асосида Қарши туман ҳудудида 2014 йилда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер участкаларидан фойдаланганлик учун ер солиғи ставкалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ер солиғини тўлаш ставкалари бўйича Қарши туманининг ҳудудий зона чегаралари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қарши туман Давлат солиқ инспекцияси (А. Мансуров)га:
иловага мувофиқ тасдиқланган зоналар ҳудуди бўйича ер солиғини тўловчилардан солиқларни ҳисоблаш ва ундириш;
барча маҳаллалар фуқаролар йиғини ҳудудларида солиқларнинг аҳамияти, айрим тоифадаги жисмоний шахсларга солиқлардан бериладиган имтиёзлар тўғрисида, шунингдек солиқларнинг ўз вақтида тўлаб борилиши тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш;
аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги бўйича амалдаги меъёри-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти юзасидан маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари иштирокида мунтазам равишда семинар йиғилишлар ўтказиш вазифаси юклатилсин.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Н. Темиров зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ж. БОБОЕВ
Қарши т.,
2014 йил 25 март,
Х-315/3-сон
Қарши туман ҳокимининг 2014 йил 25 мартдаги Х-315/3 сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Қарши туман ҳудудида юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер участкаларидан фойдаланганлиги учун ер солиғи
Ставкалари
| Туман |
Ер солиғи ставкалари, ундирилиши | |||||||
| Юридик шахслардан 1 га учун сумма | Фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларидан 1 кв м учун сўмда | |||||||
| I зона | II зона | III зона | IV зона | I зона | II зона | III зона | IV зона | |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 |
| Қарши тумани | 6323794 | 5178784 | 0 | 0 | 57 | 47.5 | | |
Қарши туман ҳокимининг 2014 йил 25 мартдаги Х-315/3-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ер солиғини тўлаш ставкалари бўйича Қарши туманининг худудий зона чегаралари
| Т/р | I зона | II зона | III зона | IV зона |
| 1. | Бешкент ш., | Бешкент ш., | Бешкент ш., | Портон ҚФЙ |
| 2. | Навоий маҳалласи | Наврўз маҳалласи | Навбаҳор маҳалласи | Чороғил ҚФЙ |
| 3. | С. Рахимов маҳалласи | Ровот маҳалласи | Бодомзор маҳалласи | Қовчин ҚФЙ |
| 4. | | | Хитойкенти маҳалласи | Кожор ҚФЙ |
| 5. | | | | Таллиқурон ҚФЙ |
| 6. | | | | Поштон ҚФЙ |
| 7. | | | | Дашт ҚФЙ |
| 8. | | | | Қаротепа ҚФЙ |
| 9. | | | | Чўлибустон ҚФЙ |
| 10. | | | | Хилол ҚФЙ |
| 11. | | | | Ҳонобод ҚФЙ |
| 12. | | | | Кат ҚФЙ |
| 13. | | | | Боғобод ҚФЙ |
| 14. | | | | Нукробод ҚФЙ |
| 15. | | | | Ертепа ҚФЙ |
Қарши туман бош архитектори |
Қарши туман ер ресурслари ва Давлат кадастри бўлими бошлиғи |
Қарши тумани Ер тузиш ва кўчмас мулк Кадастр хизмати ДУК бошлиғи в. б. |