05.09.2003 йилдаги 386-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.09.2003 йилдаги 386-сон
Дата вступления в силу
05.09.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 8-9-сон, 67-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт комплексининг Ўзбекистон Республикаси олдида турган иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари ва стратегик вазифаларидан келиб чиқиб, самарали, пухта ва аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари Дастурига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Т/р

Стратегик вазифалар

Умумиқтисодиёт комплекси олдида турган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш механизми

Муддатлар

Умумиқтисодиёт комплекси таркибига кирувчи бошқарув органлари ва тузилмаларнинг масъулияти, мувофиқлиги ва ўзаро бўйсуниши*

қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишда

қабул қилинган қарорларни амалга оширишда

2.1-устуворлик. Ёқилғи-энергетика комплексининг барқарор фаолият кўрсатиши ва уни ривожлантириш
2.1.1Ёқилғи-энергетика комплексини барқарор, мутаносиб ривожлантиришни таъминлаш

Ёқилғи-энергетика комплексининг республика иқтисодиётини барқарор ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш базаси сифатидаги роли ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда унинг тармоқлари муаммоларини ҳал қилиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;

2003 йил IV чоракИқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигиИқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» компанияси, Давлат геология қўмитаси, «Ўзбек-энерго» давлат-акциядорлик компанияси
Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантиришнинг республика иқтисодиётининг барча тармоқлари ва секторлари билан мутаносиблигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.2003 йил IV чоракИқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясиИқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси
2.1.2Энергия ресурслари захиралари барқарор ва етарлича ўсишини ва уларни ишлаб чиқаришни таъминловчи углеводородларни излаш, разведка қилиш, қазиш, қазиб олиш ва қайта ишлашга чет эл Нефть ва газ бўйича геологиия-разведка объектларини кенгайтириш, чет эл инвестицияларини жалб қилишнинг иқтисодий механизмини, шу жумладан конларни ва хом ашёни қайта ишлаш корхоналарини концессияга бериш йўли билан жалб қилиш дастурини ишлаб чиқиш.2001 йил I чорак, ҳар йилиИқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги («Ўзбекнефт-газ» компанияси, Давлат геология қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги)(«Ўзбекнефтгаз» компанияси, Давлат геология қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги), суғурта компаниялари, тижорат банклари
2.1.3.Ёқилғи-энергетика комплексининг разведка қилинган энергетика захираларидан ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали, оқилона фойдаланилишини таъминлашИқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани энергетика ресурсларидан оқилона ва тежаб фойдаланишни таъминловчи замонавий ресурсларни тежовчи технологияларга босқичма-босқич ўтказиш, энергиянинг муқобил манбаларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш2001—2003 йилларИқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги («Ўзбекнефтгаз» компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, Давлат геология қўмитаси)Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги («Ўзбекнефтгаз» компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, Давлат геология қўмитаси)
2.1.4Ёқилғи-энергетика комплексининг энергия ишлаб чиқариш қувватларини ва инфратузилмасини замонавийлаштириш2001—2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси энергетикасида энергия ишлаб чиқарувчи қувватларни ривожлантириш ва реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:
замонавий юқори тежамли буғ-газ қурилмалари жорий этилган ҳолда энергия ишлаб чиқарувчи қувватларни реконструкция қилиш;
энергетика тармоғига электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш кўпайтирилишини таъминловчи чет эл инвестицияларини жалб қилиш;
энергиянинг муқобил манбалари: қуёш коллекторлари ва шамол-энергетика қурилмаларидан фойдаланишни кенгайтириш;
бориш қийин ва чекка жойларда энергиянинг автоном манбаларини амалиётга жорий этиш;
энергиянинг нобуд бўлиши ва энергетиканинг атроф муҳитга таъсирини камайтириш имконини берувчи минерал-толали изоляция материаллари негизида энергетика асбоб-ускуналари учун иссиқликдан сақловчи қопламаларнинг янги тоифаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш;
энергиянинг барча турларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш устидан доимий мониторинг олиб борилишини таъминловчи энергияни ҳисобга олиш тизимини замонавийлаштириш ва такомиллаштириш, ёритишнинг ушбу эҳтиёжлар учун электр энергияси истеъмолини жиддий равишда камайтириш имконини берувчи юқори самарали приборларини жорий этиш
Дастурни амалга ошириш чора-тадбирларини ҳар йили аниқлаштирган ҳолда 2000 йил декабрьИқтисодиёт вазирлиги («Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси), Молия вазирлиги, (Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, «Ўзбекнефтгаз» компанияси, Давлат геология қўмитаси)Иқтисодиёт вазирлиги («Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси), Молия вазирлиги, (Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, «Ўзбекнефтгаз» компанияси, Давлат геология қўмитаси)
2.1.5.Ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарининг молиявий барқарорлигини ва барқарор ишлашини таъминлашҚуйидаги мақсадларда Ёқилғи-энергетика комплекси корхоналари молиявий оқимларининг мувозанатлилигини таъминловчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш: Ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарининг барқарор ишлаши; комплекс корхоналарни замонавийлаштириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш; геология-разведка ишлари дастурларининг тўлақонли амалга оширилиши;
жалб қилинган кредит ресурслари бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажариш
Доимий равишдаМолия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, тижорат банклари, «Ўзбекнефт-газ» компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Кўмир» акциядорлик бирлашмасиМолия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, тижорат банклари, «Ўзбекнефтгаз» компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси
2.1.6.Ёқилғи-энергетика комплекси тармоқлари ва корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва мақбуллаштиришЁқилғи-энрегетика комплекси тармоқлари ва корхоналарини бошқариш тузилмасини мунтазам равишда танқидий ўрганиш ҳамда уни мақбуллаштириш ва бўғинлиликни қисқартириш юзасидан таклифлар киритиш2003 йил IV чорак, сўнгра ҳар йили Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Ўзбек-нефтгаз» компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Кўмир» акциядорлик бирлашмасиИқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниси, «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси