Ҳужжат кучини йўқотган 15.02.2025 04.09.2003 йилдаги 383-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.09.2003 йилдаги 383-сон
Дата вступления в силу
04.09.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 15.02.2025
Ҳужжат 30.06.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон Фармонини рўёбга чиқариш, шартномавий муносабатларни такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида тузилган шартномалар бўйича қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши учун жавобгарликни ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан тузилган шартномаларнинг тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан бажарилиши устидан тизимли назорат ўрнатсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходимлари шартномаларнинг ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши, шунингдек қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан тузилган шартномаларнинг тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан бажарилишининг доимий мониторинги олиб борилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига қатъий риоя этилиши устидан зарур даражада назорат ўрнатсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартнома мажбуриятлари тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан бажарилмаганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари манфаатларини кўзлаб бериладиган даъволар бўйича туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 йил 4 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
383-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
4 сентябрдаги 383-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ва уларни бажаришда пайдо бўладиган муносабатларни тартибга солади, шунингдек уларни туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Низомнинг амал қилиши қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари (кейинги ўринларда хўжаликлар деб юритилади) ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш билан шуғулланувчи, механизациялашган ишларни бажарувчи, хўжаликларга сервис, агрокимё, агротехника хизматлари ва хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатувчи тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари (кейинги ўринларда тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари деб юритилади) ўртасида тузилган контрактация шартномаларига (уларда давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш мавжудлигидан қатъи назар), моддий-техника ресурслари етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича шартномаларга татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Контрактация шартномаси бўйича хўжалик бундай маҳсулотларни қайта ишлаш ёки сотиш учун харид қилувчи шахсга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини келишилган муддатларда бериш мажбуриятини олади, тайёрловчи эса муайян нарх бўйича келишилган муддатларда ҳақ тўлаб ушбу маҳсулотларни сотиб олиш мажбуриятини олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Моддий-техника ресурслари (эҳтиёт қисмлар, уруғлик, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғит ва бошқалар) етказиб бериш юзасидан тузилган шартнома бўйича етказиб берувчи ташкилот хўжаликка ўзи ишлаб чиқарадиган ёки харид қиладиган моддий-техника ресурсларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фойдаланиш учун келишилган муддатда етказиб бериш мажбуриятини олади, хўжалик эса моддий-техника ресурсларини қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган шартнома бўйича бажарувчи ташкилот хўжалик буюртмасига биноан механизациялашган ишларни бажариш, сервис, агрокимё, агротехника хизматлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатишни таъминлаш мажбуриятини олади, хўжалик эса ушбу ишлар (хизматлар)ни қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш мавжуд бўлган тақдирда тайёрлов ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилишни маблағ билан таъминлаш тўғрисида белгиланган тартибда шартномалар тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган барча турдаги шартномалар туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ўз ваколатлари доирасида хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида давлат эҳтиёжлари учун шартномалар тузилиши ва бажарилиши бўйича ишларни мувофиқлаштирадилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 июндаги 193-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 326-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Шартномаларни тузиш ва бажаришда томонлардан ҳар бири ўз мажбуриятларини энг юқори тежам билан, бошқа томонларнинг иқтисодий манфаатларига риоя қилган ҳолда бажариши, мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилмаслиги натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриши ва бошқа томонни ушбу чора-тадбирлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши, шунингдек унга мажбуриятларни бажаришда кўмаклашиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Шартномаларни тузиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Шартномаларни тузишда томонлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, ушбу Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш босқичлари изчиллиги схемаси мазкур Низомга 1-иловада келтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Контрактация шартномалари, шунингдек моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган шартномалар хўжаликларнинг бизнес-режаларида назарда тутилган ҳажмлардан келиб чиққан ҳолда, агротехника тадбирларини амалга ошириш бошланишидан бир ой олдин, лекин календарь йил бошланишидан кечикмай тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Шартномаларни тузишда томонлар тегишли турдаги шартномалар учун ишлаб чиқилган алоҳида намунавий шаклларга амал қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Шартномаларда қуйидагилар кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартноманинг мавзуси, маҳсулотнинг номи, ассортименти, миқдори (ҳажми), сифати, нархи (турлари бўйича);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартноманинг умумий суммаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
томонларнинг ҳуқуқлари ва ўзаро мажбуриятлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотларни етказиб бериш тартиби ва шартлари, топшириш-қабул қилиб олиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) пунктлари ва даврлари (муддатлари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идишга, маркировка қилишга, ўраш-жойлашга қўйиладиган талаблар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисоб-китоблар тартиби, шакли ва муддатлари, томонларнинг тўлов, почта ва юклаб жўнатиш реквизитлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун томонларнинг мулкий жавобгарлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
низоларни, форс-мажор ҳолатларни ҳал этиш тартиби, томонларнинг реквизитлари, шартнома тузилган сана ва жой.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш юзасидан тузиладиган контрактация шартномаларида қуйидагилар ҳам кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ҳамда хўжаликлар ихтиёрида қоладиган маҳсулотларнинг сорти ва миқдори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотларнинг сифатига қўйиладиган стандартлар, техник шартлар ва бошқа талаблар.
(10-банднинг ўнинчи хабошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 июндаги 193-сонли қарорига асосан ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 326-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Шартномаларга, шунингдек аниқ турдаги шартномалар учун ёки уларга нисбатан томонлардан бирининг аризасига кўра ёхуд қонунчиликка мувофиқ келишувга эришилиши керак бўлган шартномалар учун назарда тутилган бошқа муҳим шартлар ҳам киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Шартномага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) муддатлари, миқдори ва ассортиментини белгиловчи, иккала томоннинг имзоси билан тасдиқланган ҳамда шартноманинг таркибий қисми ҳисобланадиган жадвал илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг бевосита жойлашган жойидаги тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари агротехника чора-тадбирларини амалга оширишдан бир ой олдин шартнома тузиш учун хўжаликка ўзининг ваколатли вакилини юбориши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Хўжалик шартнома лойиҳаси тайёрлов ёки хизмат кўрсатиш ташкилоти вакилидан олинган вақтдан бошлаб 7 кун мобайнида уни кўриб чиқиши ва эътирозлар бўлмаган тақдирда лойиҳани имзолаши ва тайёрловчига қайтариши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжаликда шартнома лойиҳаси шартлари бўйича эътирозлар пайдо бўлган тақдирда хўжалик юқорида кўрсатилган муддатларда келишмовчиликлар тўғрисида протокол тузади ва уни тайёрлов ёки хизмат кўрсатиш ташкилотига жўнатади, бу тўғрида туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимини хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Хўжаликнинг шартнома хулосасига илгари шартнома лойиҳасида назарда тутилганлардан бошқача шартларда розилиги мавжуд бўлган жавоби акцепт (акцептлаш) ҳисобланмайди. Бундай жавобга акцептлашни рад этиш ва айни бир вақтда янги таклиф (оферта) сифатида қаралади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилоти келишмовчиликлар тўғрисидаги протокол олинган вақтдан бошлаб 7 кун мобайнида уни (зарурат бўлганда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими вакили билан биргаликда) кўриб чиқиши ва кўриб чиқиш натижалари бўйича таклифларни шартнома лойиҳасига киритиши ёхуд ҳал этилмаган келишмовчиликларни худди шу муддатларда кўриб чиқиш учун тегишли хўжалик судига бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Келишмовчиликлар тўғрисидаги протокол қабул қилинмаганда ёки уни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинмаганда хўжалик низони судда кўриб чиқишга беришга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Шартнома томонлардан ҳар бири ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими учун бир нусхадан тузилади. Шартноманинг барча нусхалари бир хил юридик кучга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари хўжаликлар билан шартномаларнинг ўз вақтида тузилиши учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Тузилган шартнома имзоланган вақтдан бошлаб 3 кун мобайнида тайёрлов ёки хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган шартномаларни кўриб чиқиш туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан 3 иш куни мобайнида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шартномаларни рўйхатдан ўтказишда қўшимча ҳужжатлар ёки тўлов талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Шартнома:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
унинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
унда ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган муҳим шартлар мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан нарх бўйича тартибга солиниши керак бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) нархларининг ошириб юборилиши юзасидан текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Шартнома қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими уни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади. Шартноманинг барча нусхаларига рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида белги қўйилади, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходими томонидан имзоланади, имзо муҳр билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходимлари рўйхатдан ўтказишнинг тўғрилиги учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шартнома белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор чиқарилади. Асосланган ҳолдаги рад этиш аниқ сабаблар кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шартномани рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари шартнома пухталаштирилгандан кейин 3 кун муддатда уни такроран тақдим этишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларида Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарлари юритилади, уларда қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартноманинг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартнома тузилган сана;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартнома рўйхатдан ўтказилган сана;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартноманинг томонлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етказиб бериладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар (бажарилган ишлар) турлари ва миқдори (ҳажмлари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартнома суммаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхатдан ўтказилган шартномани олган шахснинг имзоси ва сана.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Шартнома рўйхатдан ўтказилган тақдирда тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари шартнома рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб икки кун муддатда хўжаликларга рўйхатдан ўтказилган шартноманинг бир нусхасини имзоланган ҳолда беришлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шартномани рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари бу ҳақда хўжаликни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда рад этиш ҳужжати олинган кундан бошлаб 2 кун муддатда хабардор қилиши шарт.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 июндаги 193-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 326-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Рўйхатдан ўтказилган шартномага киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар шартнома билан бўлган тартибда расмийлаштирилади ва улар туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Тарафларда ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида қоладиган шартнома нусхалари, шу жумладан унга киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар томонлар шартнома мажбуриятларининг ҳаммасини бажарган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида тегишли тарзда сақланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 июндаги 193-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 326-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Хўжаликнинг ҳуқуқлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартномада назарда тутилган ҳолларда, тайёрлов ташкилотидан уруғлик ва экиш материаллари билан ўз вақтида таъминлашни талаб қилиш. Уруғлик ҳамда экиш материалларининг нави, сифати ва миқдори туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгиланади;
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 июндаги 193-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 326-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотни топширишда, унинг сифатини аниқлашда қатнашиш ва тайёрлов ташкилотидан маҳсулот учун тегишли тўловни талаб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёрлов ташкилотидан маҳсулот етиштириш учун шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда аванс тўланишини талаб қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш бундан мустасно;
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 133-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 152-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотидан амалдаги давлат стандартлари ва шартномани бажариш учун зарур бўлган бошқа норматив ҳужжатлар билан таъминлашни талаб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотидан маҳсулот хўжалик ҳисобидан ташилганда транспорт харажатларини қопланишини талаб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат кўрсатиш ташкилотидан шартномага мувофиқ бериладиган буюртманомага биноан тегишли сифатдаги, ассортиментдаги маҳсулотлар етказиб беришни ва хизматлар кўрсатишни (ишларни бажаришни) талаб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотидан шартнома шартларини бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик натижасида етказилган зарар қопланишини талаб қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товар (ишлар, хизматлар) унга ёмон сифат билан сотилган хўжалик ўз хоҳишига кўра:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур сифатдаги ана шундай товар (ишлар, хизматлар)га алмаштиришни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товар (ишлар, хизматлар)нинг нуқсонларини бепул бартараф этишни ёки нуқсонларни тузатиш учун сотиб олувчи ёхуд учинчи шахс томонидан қилинган харажатлари тўланишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нархларнинг мутаносиб равишда камайтирилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик амалдаги қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Хўжаликнинг мажбуриятлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотнинг муайян турларини тайёрловчи ташкилотга шартномада белгиланган миқдорларда ва ассортиментда ҳамда муддатларда тегишли сифат билан етказиб бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илова қилинаётган ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ва маҳсулотни топширишда қўйиладиган бошқа талабларга (идишга жойлаш, қадоқлаш, қорамолларни тамғалаш ва бошқаларга) риоя этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотни тайёрлов ташкилотига топшириш учун ўз вақтида тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етказиб берилган моддий-техника ресурслари ва кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун тўловни (ҳисоб-китобларни) хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ ўз вақтида амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Тайёрлов ташкилотининг ҳуқуқлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тасдиқланган жадвалга мувофиқ шартномада белгиланган муддатларда маҳсулотларнинг муайян турларини белгиланган миқдорларда ва ассортиментда, тегишли сифат билан ўз вақтида топширишни талаб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аванс суммасида назарда тутилган ҳажмларда топширилмаган тақдирда тузилган шартномага мувофиқ илгари берилган аванс маблағлари қопланишини хўжаликлардан талаб қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш бундан мустасно.
(29-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 133-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 152-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тайёрлов ташкилоти қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Тайёрлов ташкилотининг мажбуриятлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжаликлар билан томонлар келишган ҳажмларда ўз вақтида шартномалар тузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжаликларга шартномада белгиланган даврларда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш муддатларига мувофиқ маҳсулотлар қийматининг камида 50 фоизи миқдорида (чорвачилик маҳсулотлари бўйича — шартномаларда кўрсатилган ҳажмлар қийматининг 25 фоизи миқдорида) аванс маблағлари тўлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш бундан мустасно;
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 133-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 152-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харид қилинадиган маҳсулотнинг вазни ва сифатини тўғри аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжаликлар томонидан етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини шартномада назарда тутилган миқдорларда ва муддатларда харид қилиш, уларнинг узлуксиз қабул қилиб олинишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжаликлар ихтиёрида қоладиган маҳсулотларни шартномада назарда тутилган ҳолларда давлат стандартлари ва техник шартлар талабларига мувофиқ сақлаш ҳамда уларнинг ҳолати тўғрисида хўжаликларга мунтазам равишда хабар қилиб туриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган маҳсулотлар сифатининг ёмонлашиши оқибатида хўжаликларга етказилган зарарни қоплаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини келишилган жадвалга мувофиқ қабул қилиб олишни ва ташишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харид қилинаётган маҳсулот сифатини амалдаги стандартлар талабларига мувофиқ аниқлаш, шартномада белгиланган нархларга мувофиқ ва муддатларда маҳсулот учун ҳисоб-китоб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, тайёрлаш, ташиш ва қайта ишлашда улар нобуд бўлишининг олдини олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотларни амалдаги стандартларга мувофиқ қайта ишлаш, сотишга тайёрлаш ва уларни сотишга тааллуқли ҳужжатларни расмийлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжаликларни идишлар, ўраш материаллари ва норматив-техник ҳужжатлар (стандартлар, техник шартлар, маҳсулотларнинг айрим турларини харид қилиш, қабул қилиб олиш, сифатини баҳолаш тартибини тартибга солувчи қоидалар) билан шартномаларга мувофиқ таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартномаларда назарда тутилган ҳолларда хўжаликларни уруғлик ва экиш материаллари билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлов ташкилоти жойлашган жойда ёки улар кўрсатган бошқа жойда қабул қилиб олинган тақдирда хўжаликлар томонидан контрактация шартномасига мувофиқ етказиб берилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини белгиланган муддатларда қабул қилиб олиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тайёрлов ташкилоти қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Хизмат кўрсатиш ташкилотларининг ҳуқуқлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда шартномага мувофиқ етказиб бериладиган моддий-техника ресурслари ва кўрсатиладиган хизматлар учун олдиндан ҳақ тўлашни ва якуний ҳисоб-китоб қилишни талаб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тақдим этилган буюртманомага мувофиқ етказиб берилган моддий-техника ресурсларини ва кўрсатиладиган хизматларни асоссиз равишда рад этиш натижасида етказилган зарарни қоплашни хўжаликлардан талаб қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хизмат кўрсатувчи ташкилот қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Хизмат кўрсатиш ташкилотларининг мажбуриятлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжаликлар билан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида шартномалар тузиш ва шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжаликларнинг буюртманомаларига биноан шартномага мувофиқ муддатларда, миқдорда ва сифатда моддий-техника ресурслари етказиб бериш ҳамда хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етказиб бериладиган моддий-техника ресурслари, кўрсатиладиган хизматлар сифатининг шартномада белгиланган талабларга, шунингдек амалдаги стандартлар ва нормативларга мувофиқлигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартномани бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик натижасида хўжаликка етказилган зарарни қоплаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хизмат кўрсатувчи ташкилот қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Нархлар ва ҳисоб-китоблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Маҳсулотни ташиш ва тушириш бўйича барча харажатлар тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари зиммасида бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулот хўжалик транспортида етказиб берилса, тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари хўжаликка маҳсулотни ташиш харажатларини ҳақиқий вазни (идишни ҳам қўшиб) бўйича қоплайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Маҳсулотни ташиш харажатлари бутун масофа учун қопланади. Контрактация шартномалари бўйича харажатлар маҳсулот хўжаликдан жўнатилган жойдан бошлаб (саралаш пункти, бригада, бўлим, чорвачилик фермаси, яйлов, марказий омбор, хўжаликнинг марказий қўрғони ва ҳоказолар) шартномада назарда тутилган қабул қилиш пунктигача қопланади. Моддий-техника ресурслари етказиб бериш шартномалари бўйича харажатлар маҳсулотни қабул қилиш пунктидан шартномада назарда тутилган етказиб бериш жойигача қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Хўжаликларнинг транспортда ташиш ва тушириш харажатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган нормалар ва тарифлар бўйича ёхуд томонларнинг келишувига кўра белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Тайёрлов ташкилотининг қўшимча талабларига риоя қилган ҳолда маҳсулот жўнатиш билан боғлиқ шартномада белгиланмаган харажатлар тегишли равишда тайёрловчи ҳисобига тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Тайёрлов ташкилоти томонидан стандарт талабларига мувофиқ бўлмаган, шунингдек кондицияга мувофиқ бўлмаган маҳсулот қабул қилинган тақдирда қўшимча равишда сортларга ажратиш тайёрловчи томонидан бажарилади, ишларни бажариш бўйича харажатлар эса қўшимча битим бўйича қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасидаги олдиндан ҳақ тўлаш ва якуний ҳисоб-китоблар шартномада ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шаклда ва муддатларда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Шартномаларни бажариш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Шартномалар шартнома шартлари ва талабларига ҳамда қонун ҳужжатларига риоя қилинган ҳолда зарур даражада бажарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар томонлар ўз зиммаларига олган барча мажбуриятлар бажарилишини таъминласа, шартнома бажарилган деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар хўжалик томонидан тайёрловчи ташкилотга шартномада назарда тутилганидан юқорироқ сифат талабларига мос келадиган маҳсулот етказиб берилса, у ҳолда тарафларнинг келишувига кўра бундай маҳсулотга юқори нарх бўйича ҳақ тўланади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 июндаги 193-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 326-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Шартномани бажаришдан бир томонлама воз кечишга ёки шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Контрактация шартномаларининг бажарилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Шартномада маҳсулотни етказиб беришнинг даврлари белгиланиши билан биргаликда товарларни етказиб бериш жадваллари ҳам (ўн кунлик, суткалик ва бошқалар) назарда тутилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар шартномада бундай жадвал назарда тутилмаган тақдирда, хўжалик тайёрлов ташкилотини маҳсулотни шартномада назарда тутилган ассортиментда реализация қилиш учун шартномада белгиланган муддатларда мўлжалланаётган ҳажмлар ва топшириш муддатлари тўғрисида хабардор қилиши керак. Агар шартномада бундай муддат кўрсатилмаса, маҳсулот топширилгунга қадар 30 кунлик муддатда (мавсумий маҳсулотлар бўйича — 15 кундан кечикмай) топшириши ва маҳсулотни календарь (сутка бўйича) топшириш жадвалини тайёрлов ташкилоти билан келишиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Хўжалик томонидан маҳсулот тайёрлов ташкилотига жўнатилганда (етказиб берилганда) маҳсулотга белгиланган шаклдаги ҳужжатлар илова қилиниши, маҳсулот тайёрлов ташкилоти томонидан бевосита хўжаликнинг ўзида қабул қилиб олинган тақдирда — қабул қилиш- топшириш ҳужжатлари илова қилиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Хўжалик томонидан тайёрлов ташкилотига шартномага мувофиқ етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари давлат стандартлари талабларига, техник шартларга, ветеринария ва санитария назорати қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Тайёрлов ташкилоти хўжаликлардан шартномада назарда тутилган ҳажмлардан ортиқча етиштирилган маҳсулотни фақат қўшимча битим асосида қабул қилиши мумкин. Хўжалик билан тузиладиган қўшимча битим ёзма шаклда расмийлаштирилиши ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Тайёрлов ташкилоти билан келишган ҳолда хўжалик маҳсулотни кейинги топшириш даври ҳисобига ўтказган ҳолда муддатидан олдин топшириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Шартномада назарда тутилган ҳолларда хўжаликнинг ўзида қайта ишланган маҳсулот тайёрлов ташкилоти томонидан харид ҳажмларининг амалдаги эквивалентлари (коэффициентлари) бўйича бажариш ҳисобига қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Маҳсулотни тайёрлов пунктларига жўнатишда маҳсулотни транспортга юклаш ва қайтариладиган идишни бўшатиш хўжаликнинг кучи ва маблағлари ҳисобига амалга оширилади, қабул қилиш пунктида маҳсулотни, хўжаликка жўнатиш учун идишни тушириш тайёрлов ташкилотларининг кучлари ҳисобига амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Агар томонлардан бири юклаш ёки тушириш бўйича бошқа томоннинг мажбуриятларини бажарса, ўз мажбуриятларини бажармаган томон белгиланган тарифлар асосида, бундай тарифлар мавжуд бўлмаган тақдирда эса — ўзаро келишувга кўра бажарилган ишлар қийматини унга тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Шартномада етказилган маҳсулотни тайёрлов пунктига ёки тайёрловчи корхонага етказиб бериш назарда тутилган ҳолларда, етказиб берилганлиги учун ҳақ маҳсулотнинг ҳақи тўланиши билан биргаликда тайёрлов ташкилоти томонидан тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Томонлар шартномани бажариш давомида ўзаро келишувга кўра маҳсулотни етказиб бериш жадвали ва жойини ўзгартиришга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Қабул қилиш- топшириш далолатномаси тузилган сана хўжалик томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилган кун деб ҳисобланади, маҳсулот олувчининг манзилига юклаб жўнатилган тақдирда эса — маҳсулот транспорт ташкилоти вакилига топширилган сана мажбуриятлар бажарилган кун деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб-китоб ҳужжатидаги банк муассасаси штампида кўрсатилган сана маҳсулотга ҳақ тўлаш бўйича тайёрлов ташкилотининг мажбурияти бажарилган сана деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Тайёрлов ташкилотлари ва хўжаликлар товар-транспорт юк хатида транспорт воситаси келган ва маҳсулот тушириб (ортиб) бўлинган вақтни кўрсатишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. Шартнома мажбуриятларини бажаришда харид қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифати ва миқдорини баҳолаш, унинг учун ҳақ ўз вақтида ва тўғри тўланиши бўйича томонлар ўртасида низоли масалалар ва келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда, бундай масалалар ва келишмовчиликлар туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан судгача бўлган тартибда ёки хўжалик суди томонидан ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Маҳсулот қабул қилиниши рад этилганда тайёрлов ташкилоти рад этиш ҳолати тўғрисида хўжаликни ёзма шаклда хабардор қилиши шарт (товар-транспорт юк хатига белги қўйиш, телеграф орқали ва бошқалар). Агар тайёрлов ташкилоти маҳсулотни қабул қилиш рад этилиши тўғрисида ёзма ариза беришдан бош тортса, у ҳолда хўжалик туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими вакили иштирокида рад этиш ҳолатини тасдиқловчи далолатнома тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. Тайёрлов ташкилоти шартномага ва топшириш-қабул қилишнинг келишилган жадвалига мувофиқ тайёрловчига тақдим этилган тез бузиладиган маҳсулотни қабул қилишни рад этган тақдирда, хўжалик ушбу маҳсулотни ўз ихтиёрига кўра бошқа шахсларга сотиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тайёрлов ташкилотлари маҳсулотни қабул қилиш рад этилганлиги учун мулкий жавобгарликдан озод этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. Тайёрлов ташкилоти томонидан бевосита хўжаликнинг ўзида қабул қилинган маҳсулот (картошка, сабзавот, полиз маҳсулотлари, мева ва резавор мевалар, узум) хўжалик ҳудудида вақтинча сақланганлиги учун қўшимча ҳақ шартнома шартларига мувофиқ тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. Хўжалик томонидан шартномада белгиланган даврда (муддатларда) топширилмаган маҳсулот томонлар ўртасида келишилган муддатларда ва шартномада назарда тутилган муддатларда топшириш ҳисобига ўтказиш йўли билан топширилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. Агар тузилган шартномада маҳсулот идишда ёки ўрамда етказиб берилиши назарда тутилган бўлса, тайёрлов ташкилоти хўжаликни шартномада белгиланган миқдорда ва муддатларда зарур идиш, ўраш материаллари билан таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, хўжалик тайёрловчилардан оладиган товар тушган кўп айланадиган идиш ва пакетлаш воситалари эгасига қайтарилади. Бошқа идиш ва ўраш материаллари фақат шартномада назарда тутилган ҳолларда қайтарилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулотларнинг айрим турлари учун мўлжалланган идиш ва ўраш материалларидан фойдаланиш хусусиятлари, шунингдек уларни қайтариш тартиби ва муддатлари маҳсулотнинг тегишли турларини харид қилишни тартибга солувчи йўриқномалар, қоидаларда ёки тузилган шартномаларда назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. Тузилган шартномага мувофиқ етказиб берилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг амалдаги миқдори хўжаликлар билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида маҳсулот етказиб бериш якунлари бўйича тузиладиган қиёсий далолатнома асосида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60. Хўжаликлар тасарруфида қоладиган ва қайта ишланадиган маҳсулот тайёрлов ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу маҳсулот стандартлар талабларига ва техник шартларга мувофиқ қайта ишланиши ва сақланиши керак ҳамда фақат хўжаликларнинг буюртмаси бўйича юклаб жўнатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжаликлар тасарруфида қоладиган маҳсулотни сақлаш, қайта ишлаш, сотишга тайёрлаш ва юклаб жўнатиш масалалари шартномага мувофиқ алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжаликлар тасарруфида қоладиган қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти алоҳида ҳисобга олинади ва хўжаликлар томонидан амалдаги тартибга мувофиқ ўз хоҳишларига кўра сотилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. Моддий-техника ресурсларига хизмат кўрсатиш ва етказиб бериш учун тузилган шартномаларнинг бажарилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. Моддий-техника ресурслари етказиб бериш ёки хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) тўғрисида қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилган сана шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилган сана деб ҳисобланади, маҳсулот олувчининг манзилига юклаб жўнатилган тақдирда эса — маҳсулот транспорт ташкилоти вакилига топширилган сана мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб-китоб ҳужжатида банк муассасаси штампида кўрсатилган сана хўжаликларнинг маҳсулот (ишлар, хизматлар)га ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятлари бажарилган сана ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. Хўжаликларнинг розилиги билан моддий-техника ресурслари муддатидан олдин етказиб берилиши мумкин. Етказиб берилган ва хўжаликлар томонидан қабул қилинган моддий-техника ресурсларига ҳақ тўланади ва кейинги даврларда етказиб берилиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик муддатлар бузилган ва зарур сифатга мувофиқ бўлмаган ҳолда етказиб берилган моддий-техника ресурсларини қабул қилишни рад этишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63. Назарда тутилган миқдордан ортиқча бир номдаги товарлар етказиб берилиши ушбу ассортиментга кирувчи бошқа номдаги етказиб берилмаган товарлар ўрнини тўлдириш сифатида қаралмайди ва етказиб бермасликлар ўрни тўлдирилиши керак, бундай етказиб беришлар хўжаликнинг олдиндан берилган ёзма розилиги бўйича амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
64. Ерни механизация воситасида шудгорлаш бўйича бажарилган ишлар ва бошқа хизматлар хўжаликларнинг бевосита масъул ходимлари томонидан далолатнома бўйича қабул қилинади. Далолатномада бажарилган ишлар (хизматлар) миқдори, уларнинг сифати, шудгорлар чуқурлиги ва бошқа агротехника кўрсаткичлари кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
65. Моддий-техника ресурслари етказиб бериш, шартномада назарда тутилган хизматларни (ишларни) кўрсатиш хўжаликларнинг ёзма буюртманомаси асосида амалга оширилади. Ушбу мақсадларда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар Хўжаликларнинг буюртманомаларини рўйхатдан ўтказиш дафтарини юритадилар. Ушбу дафтарларда тақдим этилган буюртманомага мувофиқ маҳсулот етказиб берилиши, хизматлар кўрсатилиши (ишлар бажарилиши) тўғрисидаги ахборот бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Буюртманома маҳсулот етказиб беришнинг, тегишли хизматлар кўрсатишнинг (ишларни бажаришнинг) тахмин қилинаётган санасидан камида беш кун олдин чопар, почта орқали ёки бошқа тарзда берилади. Буюртманомани чопар орқали қабул қилишда тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи ташкилот ходими хўжаликда қоладиган нусхага санани кўрсатган ҳолда қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик илгари берилган буюртманомани бекор қилишга ёхуд маҳсулот етказиб бериш, тегишли хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) санасини ўзгартиришга ҳақлидир, тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар бу ҳақда буюртманомада кўрсатилган сана бошланишидан камида бир кун олдин хабардор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Мулкий жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
66. Шартнома бўйича томонларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 324-339-моддалари талабларига мувофиқ белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
67. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини контрактация шартномасида белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган хўжалик тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жарима миқдори ўтган давр (ой, чорак, йил)да маҳсулотнинг шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб, харид нархларига белгиланган устамалар тўлашни ҳисобга олмасдан ҳисоблаб чиқилади. Бундан ташқари, зарарнинг маҳсулот етказиб берилмаганлиги туфайли юзага келган, жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
68. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини контрактация шартномасида белгиланган ассортимент, турлар ва муддатларда қабул қилиб олиш рад этилган ҳар бир ҳолат учун тайёрлов ташкилоти хўжаликка белгиланган устамалар тўлашни ҳисобга олмасдан шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб қабул қилинмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди, тез бузилувчи маҳсулот бўйича эса — унинг тўлиқ қийматини тўлайди. Бундан ташқари, маҳсулотни қабул қилиш рад этилганлиги туфайли хўжалик кўрган зарарнинг жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
69. Контрактация шартномасига мувофиқ топширилган (юклаб жўнатилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти учун ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортилганда (хўжаликка тегишли суммаларни, белгиланган устамаларни ҳам қўшиб, ўз вақтида ҳисоблаб ўтказмаганлик, ҳисоб-китобларнинг акцепт шаклида эса тўлов топшириғи акцептини асоссиз тўлиқ ёки қисман рад этганда) тайёрлов ташкилоти хўжаликка тўланмаган суммани, ўзи тўлашдан бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдоридаги жаримани тўлайди. Тайёрлов ташкилоти жаримадан ташқари хўжаликка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган суммаларнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган пеня тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
70. Товар-транспорт ҳужжатини расмийлаштириш рад этилганлиги ёки нотўғри расмийлаштирилганлиги учун айбдор томон бошқа томонга товар-транспорт ҳужжатини расмийлаштириш рад этилганлиги ёки нотўғри расмийлаштирилганлигининг ҳар бир ҳолати учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида жарима тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юклаб жўнатилган товарларга тўлов ёки товар-транспорт ҳужжатининг нусхаси белгиланган муддатда юборилмаганлиги ёки товарлар юклаб жўнатилганлиги тўғрисида бошқа ахборот тақдим этилмаганлиги учун айбдор томон ҳар бир ҳолат учун товар қийматининг 1 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик томонидан сарфланган транспорт харажатларини тўламаганлик учун тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи, бироқ тўлов муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 июндаги 193-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 326-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
71. Хўжаликни стандартлар талаблари ва техник шартларга жавоб берадиган, маҳсулотнинг тегишли турларини харид қилишни тартибга солувчи йўриқномалар ва қоидаларда ёки контрактация шартномасида белгиланган миқдорда ва муддатларда идиш ва ўраш материаллари билан таъминланмаганлиги учун тайёрлов ташкилоти хўжаликка етказиб берилмаган идиш, ўраш материалларининг етказиб бериш вақтида амалда бўлган қийматининг 2 баравари миқдорида жарима тўлайди. Тайёрловчининг хўжаликни идиш билан таъминламаганлиги маҳсулот сифатининг пасайишига ёки тез бузилувчи маҳсулотнинг бузилишига олиб келган бўлса, тайёрлов ташкилоти хўжаликка кўрилган зарарнинг жарима билан қопланмаган қисмини ҳам тўлайди. Бунда хўжалик сифатсиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берилганлиги учун жавобгарликдан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
72. Томонлар ўртасида келишилган жадвалга мувофиқ келган транспортнинг белгиланган муддатдан ортиқча бекор туриб қолганлиги учун айбдор томон бекор туриб қолиш билан боғлиқ харажатларни тўлайди. Бекор туриб қолиш вақти томонлар ўртасида имзоланган далолатномага мувофиқ расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
73. Тайёрлов ёки хизмат кўрсатиш ташкилот томонидан маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматлар сифати, миқдори нотўғри аниқланиши, уларнинг қиймати нотўғри белгиланиши ва ундирилиши ҳоллари аниқланган тақдирда тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар сифатини, шунингдек уларнинг миқдорини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қиладилар ҳамда ушбу ҳисобланган суммадан ташқари хўжаликка нотўғри ҳисобланган сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулот учун ҳисоб-китоб қилишда тайёрловчи томонидан ортиқча олинган пул суммалари қайтариб берилмаган тақдирда (айни бир маҳсулотнинг ўзига такроран ҳақ тўланганда, маҳсулот нархи нотўғри қўлланилганда, товарсиз тўлов талабномасига ҳақ тўланганда ва бошқаларда) тайёрловчи ушбу суммани қайтаради ва бошқа томонга ушбу пул маблағларидан фойдаланилган бутун вақт учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси миқдорида ортиқча олинган сумма учун жарима тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
74. Агар юклаб жўнатилган маҳсулот (бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар)нинг сифати, ассортименти, сорти стандарт талабларига, техник шартларга, намуналарга (эталонларга) ёки шартномада белгиланган бошқа шартларга жавоб бермаган тақдирда, айбдор томон сифати зарур даражада бўлмаган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
75. Моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш бўйича шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилиши рад этилганлиги учун хизмат кўрсатувчи ташкилот хўжаликка белгиланган устамалардан ташқари етказиб берилмаган моддий-техника ресурслари ёки кўрсатилиши керак бўлган хизматлар қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жаримадан ташқари хизмат кўрсатувчи ташкилот хўжаликка моддий-техника ресурслари етказиб берилмаганлиги, ишлар бажарилмаганлиги ёки хизматлар кўрсатилмаганлиги натижасида етказилган зарарни тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
76. Етказиб бериш муддати кечиктирилган, товарлар етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган тақдирда хизмат кўрсатувчи ташкилот хўжаликка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Пеня тўланиши шартнома мажбуриятларини бузган томонни шартноманинг зарур даражада бажарилишидан ва етказиб бериш кечиктирилганлиги, товарлар тўлиқ етказиб берилмаганлиги, ишлар бажарилмаганлиги ёки хизматлар кўрсатилмаганлиги туфайли етказилган зарарлар қопланишидан озод қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
77. Томонларнинг келишувига кўра шартномада шартнома мажбуриятлари бажарилмаслиги ёки зарур даражада бажарилмаслиги учун жавобгарликнинг амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа чоралари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
78. Зилзила, қурғоқчилик, сув тошқини, ёнғин ва бошқа табиий офатлар натижасида енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор) муносабати билан уларнинг иродаси ва хоҳишига боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича ўз зиммаларига олган шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун бир томон бошқа томон олдида жавоб бермайди.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 июндаги 193-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 326-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
79. Хўжаликлар томонидан контрактация шартномалари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун уларни жавобгарликка тортишда шунингдек хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида контрактация шартномалари бўйича шартнома мажбуриятлари хўжаликлар томонидан бажарилмаслиги (зарур даражада бажарилмаслиги) учун хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг жавобгарлиги ҳам кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хизмат кўрсатиш ташкилотларининг айби билан хўжаликлар томонидан контрактация шартномалари бажарилмаслиги (зарур даражада бажарилмаслиги) натижасида етказилган зарар ушбу ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
80. Шартномалар бажарилмаслиги ва зарур даражада бажарилмаслиги учун мазкур Низомнинг 67—76- бандларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари, агар шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VIII. Шартномалар бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
81. Тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари хўжаликлар билан тузилган шартномалар бажарилиши мониторингини ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу мақсадларда тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотларида ҳар бир хўжалик бўйича Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш дафтари юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
82. Тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай ҳар ойда хўжаликлар жойлашган жойдаги тегишли туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларини мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича пахта, бошоқли экинлар дони ва шоли бўйича хўжаликлар билан тузилган шартномалар бажарилишининг бориши тўғрисида хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай ҳар ойда хўжаликлар жойлашган жойдаги тегишли туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларини мазкур Низомга 3 — 5-иловаларга мувофиқ шакл бўйича пахта, бошоқли экинлар дони ва шоли етиштириш учун хўжаликлар билан моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича тузилган шартномалар бажарилишининг бориши тўғрисида хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
83. Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари хўжаликлар томонидан тақдим этилган ахборотни 5 кун муддатда (15-кунда) вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларига юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари вилоят бўйича шартномалар бажарилишининг боришини 5 кун муддатда (20-кунда) умумлаштирадилар ҳамда туманлар, тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари бўйича йиғма ахборот тайёрлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йиғма ахборот Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ҳамда ҳудудий адлия органларига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
84. Адлия органлари ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги органлари тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиши устидан ўз ваколатлари доирасида назорат қиладилар ва мониторинг олиб борадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IX. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
85. Тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотларининг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари шартнома мажбуриятлари, шунингдек мазкур Низом талаблари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
86. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда томонлар, қоидага кўра, мустақил равишда ёки туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия иштирокида уларни судгача ҳал этиш чора-тадбирларини кўрадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссияга туман (шаҳар)лар ҳокимлари раҳбарлик қилади. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия таркибига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудий органларининг ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киради. Комиссиянинг шахсий таркиби туман (шаҳар)лар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия низони кўриб чиқишда иштирок этиш пайтида ваколатли давлат органларининг маълумотлари ва ахбороти асосида маҳсулотнинг сифати пасайтирилиши ёки бузилиши ҳоллари юзасидан хулоса, шунингдек енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор) оқибатида ёхуд тайёрловчининг айби билан шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун хўжаликларни жавобгарликдан озод қилиш юзасидан хулоса беришлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Форс-мажор ҳолатларини аниқлашда шартнома тарафлари қатнашиши керак.
(86-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 июндаги 193-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 326-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов,
хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш,
уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва тайёрлов, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш босқичлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

Масъуллар

1-босқич ‎ Шартномалар тузишга тайёргарлик кўриш ‎ Агротехника тадбирлари бошланишидан бир ой олдин ‎ Тайёрлов, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар ‎
2-босқич ‎ Шартномаларни кўриб чиқиш ва имзолаш ‎ 7 кун мобайнида‎ Қишлоқ хўжалиги корхоналари‎
3-босқич ‎ Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун бериш ‎ 3 кун мобайнида‎ Тайёрлов, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар‎
4-босқич ‎ Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ‎ 3 иш куни мобайнида‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари ‎
5-босқич ‎ Шартномаларни рўйхатдан ўтказгандан кейин тайёрлов, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотларга бериш ‎ рўйхатдан ўтказилгандан кейин 1 кун мобайнида‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари‎
6-босқич ‎ Рўйхатдан ўтказилган шартномаларни хўжаликларга бериш ‎ рўйхатдан ўтказил-гандан кейин 2 кун мобайнида‎ Тайёрлов, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар‎
7-босқич ‎ Шартномаларни сақлаш ‎ Барча шартнома шартлари бажарилгандан кейин 3 йил мобайнида ‎ Тайёрлов, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов,
хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш,
уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжаликлар билан тузилган шартномаларнинг тайёрлов ташкилотлари томонидан бажарилиши тўғрисида 200__йил _______ ҳолати бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪЛУМОТНОМА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

№‎‏

‎‏Хўжалик-лар номи

Шартномалар‎‎

Амалда топширилган маҳсулотлар‎‎

Тўланиши лозим бўл-ган бўнак миқдори (минг сўм) ‎‏

Амалда тўланган бўнак (минг сўм) ‎‏

Охирги ҳисоб-китоб учун ҳисоблан-ган (минг сўм) ‎‏

Шундан‎‎

Ҳажми (тн) ‎

Суммаси (минг сўм) ‎

Ҳажми (тн) ‎

Суммаси (минг сўм) ‎

тўланган (минг сўм) ‎

тўланиши лозим (минг сўм) ‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

Жами:‎

‎‎

‎‎Тайёрлов ташкилоти раҳбари:

‎‎____________________
‎(имзо)

‎‎

Бош бухгалтер:‎‎

‎‎_____________________
‎ ‎(имзо) ‎‎

Муҳр‎‎

Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Изоҳ: «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилишда 7 ва 8 устунлар тўлдирилмайди».
(2-иловага изоҳ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 133-сонли қарорига мувофиқ киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 152-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов,
хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш,
уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжаликлар билан тузилган шартномаларнинг минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларини етказиб берувчилар томонидан бажарилиши тўғрисида 200__йил _______ ҳолати бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪЛУМОТНОМА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‏
‎‏Хўжалик номи

‎‎‏Етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар (тоннада)
‎‎

‎‎‏Етказиб бериш бўйича бажарилган шартномалар (тоннада)
‎‎

Азот‎‎

етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар (тоннада)‎‎

етказиб бериш бўйича бажарилган шартномалар (тоннада) ‎‎

жами‎

шу жумладан ҳисобот дав-рида‎‎

ҳисобот даврида жами

шу жумладан охирги ойда‎‎

жами

шу жумладан ҳисобот даврида‎‎

ҳисобот даврида жами

шу жумладан охирги ойда

1‎

2

3‎‎

4

5‎‎

6

7‎‎

8‎‎ 9

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎‎

Фосфор‎‎

Калий‎‎

Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари‎‎

Етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар (тоннада)‎‎

Етказиб бериш бўйича бажарилган шартномалар (тоннада) ‎‎

шу жумладан ҳисобот даврида ‎

ҳисобот даврида жами‎

шу жумла-дан охирги ойда‎

жами‎

шу жум-ладан ҳисобот даврида ‎

ҳисобот даврида жами‎

шу жумладан охирги ойда‎

жами‎

шу жум-ладан ҳисобот даврида ‎

ҳисобот даврида жами‎

шу жумладан охирги ойда‎

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

Ташкилот раҳбари:

__________________
(имзо)‎‎

‎‎
Бош бухгалтер:‎‎‎‎

__________________
(имзо)‎‎

‎‎Муҳр

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов,
хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш,
уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомга
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжаликлар билан тузилган шартномаларнинг ёнилғи-мойлаш материалларини етказиб берувчилар томонидан бажарилиши тўғрисида 200__ йил _______ ҳолати бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪЛУМОТНОМА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‏
‎‏Хўжалик номи

‎‎‏Етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар (тоннада)
‎‎

‎‎‏Етказиб бериш бўйича бажарилган шартномалар (тоннада)
‎‎

Автобензин‎‎

етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар (тоннада)‎‎

етказиб бериш бўйича бажарилган шартномалар (тоннада) ‎‎

жами‎

шу жумладан ҳисобот даврида‎‎

ҳисобот даврида жами

шу жумладан охирги ойда‎‎

жами

шу жумладан ҳисобот даврида‎‎

ҳисобот даврида жами

шу жумладан охирги ойда

1‎

2‎

3‎‎

4‎

5‎‎

6‎

7‎‎

8‎

9‎

‎‎

Дизель ёқилғиси‎‎

Бошқалар‎‎

етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар (тоннада) ‎‎

етказиб бериш бўйича бажарилган шартномалар (тоннада) ‎‎

етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар (тоннада) ‎‎

етказиб бериш бўйича бажарилган шартномалар (тоннада) ‎‎

жами

шу жумладан ҳисобот даврида

ҳисобот даврида жами

шу жумладан охирги ойда

жами

шу жумладан ҳисобот даврида

ҳисобот даврида

жами

шу жумладан охирги ойда

10‎

‎‎11

12‎

‎‎13

14‎

‎‎15

16‎

‎‎17

Ташкилот раҳбари‎‎:

_______________‎‎
(имзо)

‎‎
Бош бухгалтер:‎‎

_______________
‎(имзо)‎‎

Муҳр‎‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов,
хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш,
уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомга
5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжаликлар билан тузилган шартномаларнинг бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан бажарилиши тўғрисида 200__йил _______ ҳолати бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪЛУМОТНОМА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎Хўжаликлар номи
‎‏

Етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар
(минг сўмда ёки тоннада)

Етказиб бериш бўйича бажарилган шартномалар
‎(минг сўм ёки минг тоннада) ‎‎

жами

шу жумладан ҳисобот даврида ‎

ҳисобот даврида жами ‎

шу жумладан охирги ойда ‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

Ташкилот раҳбари: ‎‎

__________________
‎(имзо)

Бош бухгалтер:‎‎

__________________
‎(имзо)‎‎

Муҳр‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
4 сентябрдаги 383-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 29 августдаги 438-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 41-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарорига 1-илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 22-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, Сув хўжалиги департаменти, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарорининг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 20-модда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш ва уларни бажариш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 12 июлдаги 297-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 39-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 143-модда; 2005 й., 21-сон, 152-модда; 2011 й., 31-сон, 326-модда; 2013 й., 1-сон, 8-модда; 2014 й., 10-сон, 105-модда; 2016 й., 18-сон, 190-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон, 13.08.2018 й., 09/18/652/1702-сон; 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)