Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИГА АЪЗОЛИГИ ТЎҒРИСИДА
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистоннинг Ислом тараққиёт банкига аъзо бўлиш нияти тўғрисида Ислом тараққиёт банкига расмий мактуб билан мурожаат қилганлиги ва ушбу ният Банк раҳбарияти томонидан маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ислом тараққиёт банкини ташкил этиш тўғрисида 1974 йил 12 августдаги Битим моддалари қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Ислом тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни қабул қилганлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ислом тараққиёт банкига маълум қилинсин.
3. Ислом тараққиёт банки устав сармоясига Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибда:
номинал қиймати 10000 Ислом динори/СДР бўлган 250 акцияга ёзилишни;
мазкур қарор билан тасдиқланган тўлов жадвалига мувофиқ бадаллар тўланишини таъминласин.
5. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмедходжаев Ўзбекистон Республикасидан Ислом тараққиёт банки бошқарувчиси этиб;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 651-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 893-модда)
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси З. С. Мирхўжаев Ўзбекистон Республикасидан Ислом тараққиёт банки бошқарувчисининг ўринбосари этиб тайинлансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э. М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 27 август,
371-сон
Ислом тараққиёт банки устав сармоясига Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш
жадвали
|
Тўлов йиллари |
Тўланадиган сумма: | |
|
ИД/СДРда тўғридан-тўғри тўловлар |
АҚШ долларига тенг миқдори* | |
|
2003 |
250000 |
347500 |
|
2004 |
250000 |
347500 |
|
2005 |
250000 |
347500 |
|
2006 |
250000 |
347500 |
|
2007 |
250000 |
347500 |
|
2008 |
250000 |
347500 |
|
2009 |
250000 |
347500 |
|
2010 |
250000 |
347500 |
|
2011 |
250000 |
347500 |
|
2012 |
250000 |
347500 |
|
Жами: |
2500000 |
3475000 |
| | | |
*) Изоҳ: 1 акция қиймати – 10 000 ИД/СДР (2003 йил 12 августдаги курс бўйича 13 900 АҚШ доллари).
Тўлов тўлов кунидаги курс бўйича АҚШ долларида амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 139-модда; 2012 й., 8-9-сон, 82-модда; 2017 й., 34-сон, 893-модда)