Ҳужжат кучини йўқотган 15.05.2024 26.08.2003 йилдаги 368-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.08.2003 йилдаги 368-сон
Дата вступления в силу
26.08.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 15.05.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли «Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини жадаллаштириш, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни ва хусусийлаштирилган корхоналарнинг давлат активларини реал мулкдорларга сотиш, шунингдек ушбу корхоналарни замонавийлаштириш ва барқарор ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат мулкини сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси (Р.С. Азимов)га:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул бериладиган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналари, паст ликвидли объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий инвесторларнинг буюртманомалари бўйича хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни барпо этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг балансида бўлган паст ликвидли объектлар аниқ инвестиция мажбуриятлари остида инвестор билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан танлов ўтказмасдан «ноль» харид қиймати бўйича сотилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 июндаги 177-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 25-сон, 274-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат корхоналари ва объектлар фақат танлов асосида энг яхши инвестиция лойиҳаларини ва корхонанинг кредиторлик қарзини тўлашни ўз ичига олувчи мажбуриятларни таклиф этган инвесторларга инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул берилади, ушбу қарорнинг 2-банди учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхонани (объектни) инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул олган инвестор томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки зарур даражада бажарилмаганда, бепул бериш тўғрисидаги шартнома қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади, бунда объект белгиланган тартибда инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан қайтадан сотувга қўйилиши керак;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга бепул берилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзлари, шу жумладан улар бўйича пеня ва жарималар ҳисобдан чиқарилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мулкдор — юридик ёки жисмоний шахс инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул олинган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхонаси (унинг мол-мулки), паст ликвидли объект шу жумладан устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакети (улуши) бўйича тегишли равишда фойда солиғига ҳамда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиққа тортилмайди.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 майдаги 137-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 270-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Телерадио компанияси оммавий ахборот воситаларида мазкур қарор аҳамиятини, шунингдек паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор корхоналарни, паст ликвидли объектларни инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан мамлакатимиз инвесторларига ва хорижий инвесторларга бепул беришнинг ҳамда хусусийлаштирилган корхоналар давлат активларини уларнинг номинал қийматидан паст нархларда сотишнинг боришини кенг ёритиш ишларини ташкил этсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 йил 26 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
368-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 137-модда; 2004 й., 18-сон, 206-модда; 2005 й., 5-6-сон, 34-модда, 32-33-сон, 251-модда; 2006 й., 23-сон, 210-модда, 30-сон, 289-модда; 2007 й., 37-38-сон, 385-модда; 2009 й., 6-сон, 51-модда, 10-11-сон, 115-модда, 25-сон, 288-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2012 й., 22-сон, 245-модда, 25-сон, 274-модда; 2013 й., 1-сон, 8-модда, 37-сон, 485-модда; 2014 й., 41-сон, 506-модда; 2015 й., 21-сон, 270-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)