LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ–456-сон «Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Пахта толаси ишлаб чиқариш ва сотишда бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий қилиш, пахта толасининг республика бозорида рақобат муҳитини яратиш, етиштирилган пахта ва пахта маҳсулоти учун ҳисоб-китоб қилишнинг жаҳон амалиётида умумий равишда қабул қилинган шакллари ва тизимларини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
пахта маҳсулоти харидорлари ва ишлаб чиқарувчилари ўртасида ҳисоб-китобларнинг замонавий маданиятли шаклларини жорий қилиш;
пахтани қайта ишловчи корхоналар билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ўртасида ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш ва шу асосда умуман иқтисодиётда маблағлар айланишини жадаллаштириш;
етиштирилган пахта хом ашёси ва пахта толаси учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш учун ташқи савдо компаниялари ва пахтани қайта ишловчи тузилмалар айланма маблағлари (шу жумладан ўз маблағлари ва қарз олинган маблағлар)нинг барқарор манбаларини аниқлаш пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштиришнинг муҳим мақсадли вазифалари ҳисоблансин.
ташқи савдо компаниялари тузилган шартномалар асосида пахта толасини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларидан улгуржи харид қилади, кейинчалик уни жаҳон пахта бозорининг шаклланаётган конъюнктурасидан келиб чиқиб экспортга, шунингдек пахта толасини эркин муомаладаги валютага сотиб оладиган қўшма корхоналарга мустақил равишда сотади;
республика истеъмолчилари пахта толасини кимошди савдолари асосида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали сотиб оладилар;
пахта толасини сақлаш ҳамда экспортга ва республика истеъмолчиларига бериш фақат ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларидан (омборлардан) амалга оширилади.
ўз маркетинг стратегиясини мустақил равишда белгилайдилар ва пахта толасини сотишнинг замонавий самарали усулларини қўллаган ҳолда жаҳон пахта нархининг қулай конъюнктурасидан келиб чиқиб экспортга сотадилар;
пахта толасини экспортга етказиб бериш прогнозлари ва истиқболларидан ҳамда жаҳон бозорида пахта маҳсулотига шаклланаётган нархлардан келиб чиқиб «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан пахта толасини улгуржи харид қилиш юзасидан шартномалар тузадилар;
ҳисоб-китоб қилишнинг аккредитив шаклидан устун даражада фойдаланган ҳолда пахта толасини форвард ва фьючерс контрактлар бўйича экспортга сотишдан тушган маблағлар, шунингдек қарзга олинган маблағлар ҳисобидан «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан тўлиқ ҳисоб-китоб қиладилар.
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларида пахта толасини харид қилиш нархлари билан уни экспортга сотишнинг амалдаги нархлари ўртасида шаклланадиган ижобий ёки салбий тафовут уни ўз айланма маблағларини тўлдиришга мақсадли йўналтирган ҳолда ташқи савдо компаниялари молия-хўжалик фаолиятининг натижаларига тегишли бўлади.
ташқи савдо компаниялари билан «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ўртасида пахта толаси учун ҳисоб-китоблар схемаси 1-иловага мувофиқ;
республика истеъмолчилари билан «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ўртасида пахта толаси учун ҳисоб-китоблар схемаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 сентябрдаги 414-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 396-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 2 мартдаги 79-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 8-9-сон , 69-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси бир ой муддатда Пахта толасини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали сотиш ва унинг учун «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилишнинг Вақтинчалик тартибини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
8. Пахта толасини экспортга сотувчи ташқи савдо компаниялари учун солиқлар ва бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий тўловлар тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 12 июндаги 252-сон қарорига мувофиқ Бухоро, Сирдарё, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллари ташкил этилганлиги ва фаолият кўрсатаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси 2003 йил 1 сентябргача бўлган муддатда республика минтақаларида қўшимча равишда камида олтита ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминали ташкил этсинлар, бунинг учун мавжуд омборхоналардан фойдалансинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ташқи савдо компанияларига «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларидан пахта толаси харид қилиш, уни сертификатлаш, сақлаш, суғурталашда ва экспортга етказиб бериладиган пахта толасини ташишни амалга ошириш учун тегишли инфратузилмани ташкил этишда кўмаклашсинлар.
(9-банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги бир ой муддатда пахта толаси ва линтини қайта ишловчи барча маҳаллий саноат корхоналарини хатловдан ўтказсинлар, 2003 йил 1 сентябргача бўлган муддатда, хусусий корхоналар ташкил этган ҳолда уларни тўлиқ хусусийлаштирсинлар.
Жорий йилнинг 1 сентябригача бўлган муддатда хусусий мулк этиб қайта ташкил қилинмаган корхоналар бўйича Вазирлар Маҳкамасига уларни тугатиш ҳамда объектлар ва мол-мулкларини бўлиб-бўлиб сотган ҳолда давлат реестридан чиқариш тўғрисида таклифлар киритилсин.
ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.М. Ғаниев ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ташқи савдо компаниялари билан
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари
ўртасида пахта толаси учун ҳисоб-китоблар схемасига
ИЛОВА
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари
ўртасида пахта толаси учун ҳисоб-китоблар схемасига
ИЛОВА
1. Ташқи савдо компаниялари ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари пахта толаси етказиб бериш юзасидан, ҳажмларни, типларни, навларни ва юклаб жўнатиш муддатларини кўрсатган ҳолда шартнома тузадилар.
2. Ташқи савдо компанияси хорижий фирма (харидор) билан пахта толасини экспорт қилиш юзасидан контракт тузади.
3. Ташқи савдо компанияси унга хизмат кўрсатувчи банкка (эмитент банк) чақириб олинмайдиган, ҳужжатли, қопланмаган бўлинадиган аккредитив очиш учун ариза беради.
4. Бир ойда харид қилиш мўлжалланаётган пахта толаси ҳажми доирасидаги маблағлар суммаси ташқи савдо компанияси томонидан аккредитив ҳисоб рақамига ўтказилади.
5. Ташқи савдо компаниясига хизмат кўрсатувчи банк (эмитент банк) «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасига хизмат кўрсатувчи банкни «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси фойдасига аккредитив очилганлиги тўғрисида хабардор қилади.
6. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасига хизмат кўрсатувчи банк (харидор банки) ўз мижози — «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси учун аккредитивлар бўйича алоҳида депозит ҳисоб рақами очади.
7. Сотувчи банки «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасини аккредитив учун алоҳида депозит ҳисоб рақами очилганлиги тўғрисида хабардор қилади.
8. Ташқи савдо компанияси «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасига тузилган шартномага мувофиқ пахта толасини юклаб жўнатиш тўғрисида билдиришнома юборади.
9. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси пахта тозалаш заводларидан ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларига пахта толасини юклаб жўнатади.
10. Ташқи савдо компанияси ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларидан шартнома шартларига мувофиқ пахта толасини хорижий фирмага юклаб жўнатади.
11. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси пахта толаси юклаб жўнатилгандан кейинги кунда хизмат кўрсатувчи банкка пахта толаси юклаб жўнатилганлигини ва аккредитивни очиш учун барча шартлар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни, аккредитив ҳисобига тўланган маблағлар ҳажмини кўрсатган ҳолда, тақдим этади.
12. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасига хизмат кўрсатувчи банк ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлиги тасдиқланган тақдирда ташқи савдо компаниясига хизмат кўрсатувчи банк (эмитент банк)ка маблағларни ўтказиш юзасидан талабнома юборади. Кўрсатиб ўтилган талабномага мувофиқ эмитент банк маблағларни ўтказади.
13. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасига хизмат кўрсатувчи банк алоҳида депозит ҳисоб рақамидан маблағларни етказиб берувчи — «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига аккредитивлар бўйича ўтказади.
14. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси юклаб жўнатилган пахта толаси ҳажмларига мувофиқ маблағларни пахта тозалаш заводларининг депозит ҳисоб рақамига ўтказади.
15. Ташқи савдо компанияси ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси юклаб жўнатилган пахта толаси қийматини ва аккредитивлардан тўланган суммаларни ҳар ойда ўзаро солиштириб чиқадилар.
Республика истеъмолчилари билан
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари
ўртасида пахта толаси учун ҳисоб-китоблар схемасига
ИЛОВА
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари
ўртасида пахта толаси учун ҳисоб-китоблар схемасига
ИЛОВА
1. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан пахта толасини республика пахта толаси истеъмолчиларига ким ошди савдосини ўтказиш йўли билан сотиш тўғрисида Бош воситачилик шартномасини тузадилар.
2. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ҳар бир кимошди савдоси олдидан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига кимошди савдосига чиқариш учун тегишли типлар, навлар, класслар (Ўзбекистон «Сифат» маркази томонидан тасдиқланган) ҳамда пахта толаси ҳажми тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этади.
Пахта толасининг бошланғич нархи «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси томонидан жаҳон бозоридаги нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади, бу ҳақда «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасини кимошди савдоси ўтказилишидан 30 кун олдин ёзма равишда хабардор қилади.
Пахта толасининг бошланғич нархи савдо ўтказиш санасида жаҳон бозоридаги нархлар конъюнктурасига қараб ўзгариши (пасайиши ёки кўтарилиши) мумкин. Нархларни ўзгартириш тўғрисидаги қарор «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси томонидан қабул қилинади (бу ҳақда у Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасини ҳам ёзма равишда хабардор қилади) ҳамда савдода кимошди савдоси қатнашчиларига эълон қилинади.
3. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси кимошди савдоларини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали ахборот эълон қилади.
4. Савдода қатнашиш учун буюртманома берган пахта толасининг республика истеъмолчилари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ҳисоб рақамига берилган буюртманома суммасининг 2 фоизи миқдорида гаров суммаси ҳамда 0,1 фоизи миқдорида кимошди савдосида қатнашганлик учун бир марталик йиғим тўлаши керак.
5. Кимошди савдолари харидорлардан тушган буюртманомалар асосида ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Кимошди савдосини ўтказиш санаси «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан келишиб олинади.
6. Савдо ғолиби Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан икки нусхада кимошди савдоси натижалари тўғрисида протокол имзолайди, уларнинг бир нусхаси ғолибга берилади ҳамда маҳсулот етказиб бериш юзасидан контракт тузиш учун асос ҳисобланади, иккинчи нусхаси Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида сақланади.
7. Харидор ҳамда «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси харидор билан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ўртасида имзоланган протоколга мувофиқ пахта толаси етказиб бериш юзасидан шартнома тузадилар.
8. Кимошди савдоси ғолиби — харидор «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси билан имзоланган шартнома асосида пахта толаси учун «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси ҳисоб рақамига маблағларни тўлайди.
9. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси юклаб жўнатилган пахта толаси ҳажмига мувофиқ маблағларни пахта тозалаш заводларининг депозит ҳисоб рақамларига ўтказади.
10. Пахта тозалаш заводлари «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг нарядлари бўйича пахта толасини ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларига (омборларга) юклаб жўнатади. Пахта толасининг контрактга мувофиқ ҳажми ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларидан (омборлардан) республика истеъмолчиларига юклаб жўнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 сентябрдаги 414-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 396-модда)