1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги;
2.Иқтисодиёт / Энергетика]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашини бекор қилиш ҳисобига ҳосил бўладиган уларнинг ўз манбаларини ҳисобга олган ҳолда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун сотиб олинган бир тонна дизель ёқилғисига 200,0 минг сўм миқдорида компенсация суммаси нормативи белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда тасдиқланган Низомни амалга ошириш юзасидан фермер хўжаликлари ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш ва олиб бориш чора-тадбирлари комплексини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 9 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
221-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 августдаги 221-сон қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомга мувофиқ компенсация суммасини аниқлаш, ажратиш ва улардан фойдаланиш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжаликлар — 2014 йил ҳосили учун «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг корхоналари билан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
компенсация суммаси — бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқни ҳисобга олган ҳолда чакана нархлар бўйича дизель ёқилғиси сотиб олинганлиги муносабати билан хўжаликларнинг қўшимча харажатлари суммаси билан хўжаликлар давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилиниши натижасида бўшаб қоладиган маблағлар ўртасидаги қопланиши керак бўлган фарқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Компенсация суммасини аниқлаш ва ажратиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Компенсация суммаси истеъмол қилинадиган дизель ёқилғисининг ва 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун белгиланган тартибда хўжаликларга ажратилган дизель ёқилғиси лимитининг бир тоннасига компенсациянинг белгиланган нормативидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Хўжаликларга тўланиши керак бўлган компенсация суммаси туман (шаҳар) ҳокими (комиссия раиси) ва туман (шаҳар) қишлоқ ва сув хўжалиги, статистика, ер ресурслари ва давлат кадастри, молия бўлими, давлат солиқ хизматининг тегишли органи, Фермерлар кенгаши, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг минтақавий нефть базалари (кейинги ўринларда нефть базалари деб аталади) раҳбарларидан иборат таркибда тузиладиган комиссиянинг қарори билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Хўжаликлар компенсация суммасини олиш учун 2014 йил 15 августгача комиссияга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича компенсация суммасини тўлаш тўғрисидаги аризани ҳамда дизель ёқилғиси сотиб олишга тузилган шартномалар ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси корхоналари билан тузилган контрактация шартномалари нусхаларини тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Комиссия хўжаликларнинг аризаларига мувофиқ 2014 йил 20 августгача компенсация суммасини аниқлайди ва ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тўрт нусхада компенсация суммасини олувчилар реестрини (кейинги ўринларда реестр деб аталади) тасдиқлайди. Реестрнинг бир нусхаси комиссияда қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Комиссия томонидан тасдиқланган реестр икки кун муддатда бир нусхадан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжаликнинг асосий ҳисоб рақами очилган тижорат банкининг филиалига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (шаҳар) молия бўлимига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига ва вилоятлар молия бошқармаларига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тижорат банки филиали реестр олинган пайтдан бошлаб икки банк иш куни мобайнида хўжаликларга 23410 махсус ҳисоб рақамини (кейинги ўринларда махсус ҳисоб рақами деб аталади) очади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоятлар молия бошқармалари реестр олинган пайтдан бошлаб икки иш куни мобайнида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича вилоят бўйича йиғма реестрни шакллантиради ва уни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги беш иш куни мобайнида вилоят бўйича йиғма реестрни кўриб чиқади ҳамда бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар йўли билан компенсация суммасини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига ва вилоятларнинг вилоят бюджетларига ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Компенсация суммаси икки банк иш куни мобайнида бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятларнинг вилоят бюджетларидан туманлар (шаҳарлар) бюджетларига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Туман (шаҳар) молия бўлими компенсация суммаси туманлар (шаҳарлар) бюджетларига ўтказилган пайтдан бошлаб уч банк иш куни мобайнида Ғазначиликнинг туман (шаҳар) бўйича бўлинмасига маблағларни хўжаликларнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш учун тўлов топшириқларини ва реестрнинг нусхасини тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Компенсация суммаларини хўжаликларнинг махсус ҳисоб рақамларига ўтказишда шартномалар ёки харажатлар сметаси тақдим этилиши талаб қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Компенсация суммаларидан фойдаланиш ва уларнинг тўланишини назорат қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Махсус ҳисоб рақамига тушган компенсация суммаси хўжаликлар томонидан олинадиган дизель ёқилғисига олдиндан ҳақ тўлаш ҳисобига қарздорлик мавжуд эмаслиги шарти билан дизель ёқилғиси учун қарздорликни қайтариш учун нефть базаси томонидан очиладиган 23410 махсус ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда нефть базасининг махсус ҳисоб рақами деб аталади) юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Нефть базасининг махсус ҳисоб рақамига тушган маблағлар нефть базасининг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ ва қўшилган қиймат солиғи бўйича қарздорлигини тўлашга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нефть базасининг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ ва қўшилган қиймат солиғи бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаган тақдирда маблағлар нефтни қайта ишлаш заводлари олдидаги кредиторлик қарзларни тўлаш ҳисобига нефтни қайта ишлаш заводига, завод томонидан очиладиган 23410 махсус ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда нефтни қайта ишлаш заводининг махсус ҳисоб рақами деб аталади) ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Нефтни қайта ишлаш заводининг махсус ҳисоб рақамига тушган маблағлар корхонанинг солиқ тўловларини амалга ошириш учун бюджетга йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Компенсация суммаси белгиланишининг тўғрилиги учун жавобгарлик комиссияга юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Компенсация суммаларини белгилашнинг тўғрилигини ва ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилганлигини текшириш йил якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
______________________________________________________ томонидан (хўжаликнинг номи)
«_____________________» АЖнинг пахта тозалаш заводи билан тузилган контрактация
(номи)
шартномасига (нусхаси илова қилинади) мувофиқ 2014 йил ҳосили учун умумий майдони __________ гектар ерга чигит экилган.
2014 йилда ______ гектарда пахта ҳосили етиштириш учун________ тонна дизель ёқилғиси ажратилган (_____________________ билан тузилган шартнома нусхаси илова
(нефть базасининг номи)
қилинмоқда).
Шу муносабат билан _____________________________ ни компенсация суммасини
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
_______________ туманининг (шаҳрининг) 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи компенсация суммалари олувчилари РЕЕСТРИ
Т/р
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг номи
Хизмат кўрсатувчи банкнинг МФОси
Махсус ҳисоб рақамининг тартиб рақами
Хўжаликнинг СТИРи
Пахта экин майдони (га)
Нефть базаси билан тузилган шартномага мувофиқ фойдаланиладиган ёқилғи-мойлаш материаллари ҳажми (тонна)
Бир тоннасига 200,0 минг сўм ҳисобидан компенсация суммаси минг сўмда (гр. 7 * 200,0 минг сўм/тн)
1
2
3
4
5
6
7
8
1.
2.
...
Туман (шаҳар) қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи
(имзо)
Ф.И.О.
Туман (шаҳар) статистика бўлими бошлиғи
(имзо)
Ф.И.О.
Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи
(имзо)
Ф.И.О.
Туман (шаҳар) молия бўлими мудири
(имзо)
Ф.И.О.
Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
(имзо)
Ф.И.О.
Фермерлар кенгашининг туман (шаҳар) бўлими раҳбари
(имзо)
Ф.И.О.
Нефть базаси раҳбари
(имзо)
Ф.И.О.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
____________ вилояти бўйича 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта етиштирувчи компенсация суммалари олувчиларнинг ЙИҒМА РЕЕСТРИ
Т/р
Туманлар (шаҳарлар)нинг номи
Пахта экин майдони (га)
Нефть базаси билан тузилган шартномага мувофиқ фойдаланиладиган ёқилғи-мойлаш материаллари ҳажми (тонна)
Бир тоннасига 200,0 минг сўм ҳисобидан компенсация суммаси минг сўмда (гр. 7 * 200,0 минг сўм/тн)
1
2
3
4
5
__________ вилояти молия бошқармаси бошлиғи (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири )
_______
____________
МЎ
(имзо)
(Ф.И.О)
_______________ вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири)
_______
____________
(имзо)
(Ф.И.О)
М.Ў.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Намуна
«ТАСДИҚЛАЙМАН» Қува тумани ҳокими
______________
___________
(Ф.И.О.)
МЎ
Қува туманининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи компенсация суммалари олувчилари РЕЕСТРИ
Т/р
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг номи
Хизмат кўрсатувчи банкнинг МФОси
Махсус ҳисоб рақамининг тартиб рақами
Хўжаликнинг СТИРи
Пахта экин майдони (га)
Нефть базаси билан тузилган шартномага мувофиқ фойдалани-ладиган ёқилғи-мойлаш материаллари ҳажми (тонна)
Бир тоннасига 200,0 минг сўм ҳисобидан компенсация суммаси минг сўмда (гр. 7 * 200,0 минг сўм/тн)
1
2
3
4
5
6
7
8
1.
«Аҳмад» фермер хўжалиги
41560
23234100055022500000
300252145
100
18,7
3740
Туман (шаҳар) қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи
Ф.И.О.
Туман (шаҳар) статистика бўлими бошлиғи
Ф.И.О.
Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи
Ф.И.О.
Туман (шаҳар) молия бўлими мудири
Ф.И.О.
Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
Ф.И.О.
Фермерлар кенгашининг туман (шаҳар) бўлими раҳбари
Ф.И.О.
Нефть базаси раҳбари
Ф.И.О.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: аниқ тупроқ шароитларига, шунингдек пахта етиштириш схемаси ва усулларига қараб дизель ёқилғиси сарфининг тавсия қилинган агротехника нормаси 100 гектар пахта майдонига 17 тоннадан 21 тоннагачани ташкил этади. Шунга кўра ушбу ҳисоб-китобда пахта етиштиришнинг иккинчи зонаси учун 18,7 тонна қабул қилинган (ўртача кўрсаткич).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 33-сон, 415-модда)