Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 01.08.2014 йилдаги 211-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.08.2014 йилдаги 211-сон
Дата вступления в силу
11.08.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғини ривожлантириш концепцияси тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Соғлом бола йили» Давлат дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғини замонавий илмий-тадқиқот, маданий-маърифий давлат муассасаси ва туристик объект сифатида ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш тадбирлари режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғини ривожлантириш бўйича 3-иловага мувофиқ таркибда комиссия ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссияга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан Тадбирлар режаси белгиланган муддатларда комплекс тарзда ва сифатли амалга оширилишини ўзаро мувофиқлаштириш ва назорат қилиш юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг биргаликдаги таклифлари асосида ажратилаётган маблағлардан режали равишда ва оқилона фойдаланишни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда Тадбирлар режаси параметрларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар Тадбирлар режасини молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестиция дастурида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий муассасалар объектларини сотишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғи томонидан хўжалик фаолиятидан ва пулли хизматлар кўрсатишдан олинадиган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор-мамлакатларнинг кредитлари ва грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғи (кейинги ўринларда Ботаника боғи деб аталади) ҳудудидаги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси – буюртмачи этиб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси – бош лойиҳаловчи этиб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бош пудратчи ташкилот – белгиланган тартибда тендер савдолари натижаларига кўра белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбирлар режасининг бажарилиши тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ва Молия вазирлигига Тадбирлар режасини амалга оширишга йўналтирилган тегишли асосланган таклифлар ўз вақтида тақдим этилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда Концепцияни ҳисобга олган ва Комиссия билан келишган ҳолда икки ой муддатда Ботаника боғининг бош режаси ишлаб чиқилишини ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда Тадбирлар режасига киритилган тадбирларни биргаликда молиялаштириш учун хорижий инвестицияларни, донор-мамлакатлар, халқаро ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб этишга йўналтирилган доимий ишлар амалга оширилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назарда тутилган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича пудратчи ташкилотларнинг сифатли аниқланишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалга оширилган тадбирлар натижаларига кўра Ботаника боғининг хўжалик фаолиятидан ва пулли хизматлар кўрсатишдан олинадиган маблағлар, шунингдек ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига тегишли тарзда сақланишини таъминласин.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг бош режа билан боғланган ҳолда тайёрланган асосланган ҳисоб-китобларига кўра буюртмачи томонидан зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Инвестиция дастурида назарда тутилган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида молиялаштириш манбаларини аниқлаш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга киритсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Инвестиция дастурини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ босқичма-босқич ишлаб чиқиладиган асосланган ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури параметрларида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси учун ажратиладиган маблағлар доирасида Ботаника боғи объектларини қуриш ва реконструкция қилишга капитал қўйилмалар лимитларини назарда тутсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. «Ўзбектуризм» миллий компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда, тегишли халқаро тажрибани ўрганиш асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ботаника боғига хорижий туристларнинг ташрифини кўпайтиришга йўналтирилган таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин, ботаника боғлари дендрология паркларини ташкил этиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалаларини тартибга солувчи қоидалар ва нормаларни аниқлаштириш ва конкретлаштиришни назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.И. Икрамов ва Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 1 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
211-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 211-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғини ривожлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КОНЦЕПЦИЯСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғи (кейинги ўринларда Ботаника боғи деб аталади) –Ўзбекистоннинг ўз фаолиятини 1920 йилда бошлаган қадимий ботаника боғларидан бири ва Марказий Осиё минтақасидаги энг катта ботаника боғи ҳисобланади, Тошкент шаҳрининг шимолий-шарқий қисмида жойлашган ва 66 гектар майдонни эгаллайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Боғнинг дендрарийси Шарқий Осиё, Шимолий Америка, Марказий Осиё, Узоқ Шарқ, Европа, Қрим ва Кавказ дендрофлоралари экспозицияларидан ташкил топган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғи коллекцияси дарахтлар, буталар, ярим буталар, лианалар, ўтсимон ва сув ўсимликларининг 4500 дан ортиқ турлари, шакллари, хиллари ва навларидан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғининг бой тарихи, хилма-хил ўсимлик дунёси ва орттирилган илмий-тадқиқот тажрибаси уни замонавий илмий-тадқиқот, маданий-маърифий давлат муассасаси ва экологик туристик объект сифатида янада комплекс ривожлантириш учун барча шарт-шароитлар яратмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Концепциянинг мақсад ва вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўп функцияли етакчи таълим, илмий-тадқиқот ва маданий-маърифий муассаса сифатида ўз фаолиятининг барча йўналишларида ҳам кўп асрлик миллий анъаналарни, ҳам жаҳоннинг илғор тажрибасини оқилона уйғунлаштириш Ботаника боғини ривожлантириш асосларини яратиш Концепциянинг асосий мақсади ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Концепциянинг базавий қоидалари Ботаника боғини ривожлантиришнинг қуйидаги асосий йўналишларини белгилаб беради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инфратузилмалар ва моддий-техника базасини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий-тадқиқот ва селекция фаолиятини ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўсимлик дунёси генофондини сақлаш ва бойитиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим ва экология-маданий-маърифий фаолиятни ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш ва кенг қўллаш, шу жумладан реклама-туристик манфаатларидаги фаолиятни ривожлантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Ботаника боғини ривожлантириш фаолиятининг асосий йўналишлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.1. Инфратузилмалар ва моддий-техника базасини ривожлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғида илмий-тадқиқот, рекрацион ва маърифий-хабардор қилувчи ва туристик фаолиятни ривожлантириш биринчи навбатда Ботаника боғининг ишлаб турган инфратузилма объектларини реконструкция қилиш ва янги инфратузилма объектларини қуриш, шунингдек техникалар паркини янгилашни талаб қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғининг инфратузилмасини ривожлантириш қуйидагиларни назарда тутади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғининг асосий магистрал йўналиши бўйича кириш ҳудуди ва объектларини реконструкция қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғининг визит-марказини қуриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистоннинг табиий-маданий меросини ва бойлигини акс эттирадиган намунали экспозициясини қуриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
флористик ва фаунистик тадқиқотларни ривожлантириш учун гербарийлар ва зоология коллекцияларини ўз ичига олган замонавий илмий комплексни, шунингдек молекуляр биология ва биотехнология лабораториясини қуриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий-маърифий тусдаги маданий тадбирларни ўтказиш учун яшил театр қуриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
боғнинг йўл тармоғини модернизация қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
коммунал хўжалиги (электр, газ ва сув таъминоти тармоқлари), суғориш ва сув чиқариш тизимларини, жумладан ариқлар ва кўллар тизимини реконструкция қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир экспозиция ҳудудини, уларнинг мавзу йўналишларини ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оранжерея ва иссиқхона комплексини реконструкция қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2. Илмий-тадқиқот ва селекция фаолиятини ривожлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғи ташкил қилинган кундан бошлаб, турли флоралардаги ўсимликларнинг янги тупроқ-иқлим шароитларига иқлимлаштиришнинг дастлабки босқичи (интродукция) ва янги иқлимга кўниктириш (акклимитизация) натижалари умумлаштириладиган илмий-тадқиқот муассасаси сифатида фаолият юритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илмий тадқиқотларнинг янада юқори даражага эришиши мақсадида Ботаника боғининг илмий салоҳиятини, жумладан инновация йўналишлари бўйича ошириш қуйидагиларни таъминлайдиган чора-тадбирларни қабул қилишни талаб қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадқиқотларнинг замонавий йўналишлари бўйича янги ихтисослаштирилган бўлинмаларни (бўлимлар ва лабораторияларни) ташкил этган ҳолда илмий бўлимлар тузилмасини ривожлантириш ва улар таркибини кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий тадқиқотларнинг замонавий даражасини таъминлаш учун лаборатория ва ахборот инфратузилмаларини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
узлуксиз гуллайдиган ўсимликлар учун илмий асосланган тизимни шакллантириш ва 0,1 га майдонда кўчатхона ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғининг ўсимлик дунёси зараркунандалари ва касалликлари – унинг барча ҳудудларида ўсимликларни ҳимоя қилиш устидан доимий мониторинг олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дарахтзор ва кўкаламзорлаштиришнинг бошқа объектларини барпо этиш учун келтириладиган турларга нисбатан маҳаллий шароитларга чидамли ва жиддий устунликларга эга бўлган қимматбаҳо ва ноёб ўсимликларни ёпиқ илдиз системаси билан экиладиган уруғ ва ниҳолларни ўстиришнинг замонавий технологияларига ўтиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўсимлик дунёсининг биохилма-хиллик соҳасидаги тадқиқотларни замонавий илмий-методик даражада бажариш учун шунингдек, молекуляр-биокимё ва интродукция тадқиқотларининг приборлар базасини мустаҳкамлаш талаб қилинади. Энг аввало, коллекция фондларини паспортлаштириш учун электрофоретик приборлар тўпламини сотиб олиш, биотехнология тадқиқотлари (автоклав, ламинар-бокслар), тарози хўжалиги, спектрал приборлар (спектрофотометрлар, фотоколориметр, микроскоплар), фитомониторингнинг замонавий компьютер тизими, метеокузатувлар учун асбоб-ускуналарни, шунингдек бошқа ўта зарур бўлган лаборатория асбоб-ускуналарини янгилаш зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.3. Ўсимлик дунёси генофондини сақлаш ва бойитиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғининг (Тошкент Ботаника боғининг диққатга сазовор хусусиятларидан бири бўлган унинг хилма-хиллиги) янги ва мавжуд экспозицияларини тўлдириш тадбирларини ишлаб чиқиш, шу жумладан қуйидаги йўл билан назарда тутилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўсимлик хилма-хиллигини хатловдан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғи ўсимликлар хилма-хиллигининг маълумотлар базасини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғи коллекцияларидаги маҳаллий ва бошқа районларга тегишли ўсимлик ресурсларининг биологик хилма-хиллигини сақлаш ва тўлдириш, улардан илмий ва амалий фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни мунтазам равишда амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон флорасининг қизил китобга киритилган, йўқолиб кетаётган ва маҳаллий жайдари турлари коллекциясини кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғини миллий аҳамиятга эга бўлган ноёб табиий-ўсимликлар комплексига айлантириш ва дунё миқёсига чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
боғ генофондини хорижий ботаника боғлари билан уруғларни индекс айирбошлаш воситаси орқали сақлаш ва бойитиш, шунингдек карантин инспекцияси назорати остида интродукциядан муваффақиятли ўтган, олиб келтирилган уруғлар учун сертификатлар бериш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.4. Таълим ва маданий-маърифий фаолиятни ривожлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғлари ресурсларнинг ноёб комплекслари сифатида ўз минтақаларида ва мамлакатда умуман барқарор ривожланиш мақсадлари учун ўсимликларнинг генли банки ва қимматбаҳо ресурслари манбалари сифатида муҳим ижтимоий-экологик ўринни тутган ҳолда университетлар доирасидаги тор ихтисослик доирасидан кенг ўрин тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайд этиш лозимки, Ботаника боғидаги таълим жараёнининг ажратиб турадиган асосий хусусияти, ўқитиш генетик ресурслардан амалиётда фойдаланиш, шунингдек дала тадқиқотлари ва ер ишлари билан чамбарчас боғланган ҳолда амалга оширилади. Бунда Ботаника боғи лабораторияларда ва табиий шароитларда ўсимликлар билан ишлашнинг амалий кўникмаларини олиш учун бир хил имкониятни берадиган ресурс сифатида муҳим аҳамиятни касб этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғининг таълим дастури барча даражадаги таълим сифатини яхшилаш, таълимнинг турли шаклларидан фойдаланишни кенгайтириш, илмий муассасалар илмий-педагогик кадрлари ва битирувчиларининг малакали ваколатларини оширишга қаратилган давлат дастурларининг устувор йўналишларидан келиб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғининг таълим дастури қуйидаги турларга бўлинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мактабгача таълим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумтаълим мактаб таълими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий ва маърифий фаолият.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мактабгача таълим «Ниҳол – Росток» болалар бадиий ижодиёти экология студиясини ташкил этиш ва мактабгача ёшдаги болалар учун «Экология мактаби» машғулотларини ташкил этишни назарда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумтаълим мактаб таълими ўқувчилар учун мультимедияли таълим ресурсларини ишлаб чиқиш, Ботаника боғида дарслар ўтказиш, бевосита ўқувчилар иштирокида синфдан ташқари илмий-амалий ва тадқиқотчилик фаолиятини амалга оширишни назарда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим коллежлар ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари учун мультимедияли таълим ресурсларини ишлаб чиқиш, Ботаника боғида ишлаб чиқариш, диплом олди амалиётларини ўташ, бакалаврларнинг диплом, битириш малака ишларини ҳамда магистрлик диссертацияларини тайёрлаш, шунингдек ўқув курсларини ташкил этишни кўзда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий ва маърифий фаолият кенг кўламли тадбирларини ўз ичига олади, жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғи тўғрисида кўргазмали ахборот материаллари ишлаб чиқиш, нашр этиш, тайёрлаш ва эълон қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экскурсиялар, сайёр дастурлар, кўргазмалар, оммавий лекциялар, телекўрсатувлар ташкил этиш, оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Бутунжаҳон ер куни», «Бутунжаҳон сув куни», «Бутунжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни», «Бутунжаҳон биология хилма-хиллик куни» ва бошқалар каби атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни муҳофаза қилиш муаммоларига бағишланган дунё миқёсидаги байрамлар билан боғлиқ бўлган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.5. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва кенг қўллаш, жумладан реклам-туристик фаолиятни ривожлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғи фаолиятининг самарадорлигини ошириш, ахборот ресурсларидан кенг фойдаланиш ва аниқ мақсадли аудиторияни маърифий фаолият билан янада самарали қамраб олиш, шунингдек Ботаника боғининг реклама-туристик салоҳиятини ривожлантириш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш ва кенг қўллаш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва кенг қўллаш уларнинг функцияларидан келиб чиқиб, қуйидаги йўл билан амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-ўқитиш ресурсларини тақдим этиш (электрон кутубхоналар, электрон китоблар, электрон даврий нашрлар, ахборот тизимлари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
интерфаол шаклда (веб-сайт, электрон почта, электрон телеконференция);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қидирув ресурслари (каталоглар, қидирув тизимлари) орқали.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш тадбирлари қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Интернет тармоғининг глобал тармоғида Ботаника боғининг веб-сайтини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий электрон қидирув тизимларида (Google ва бошқалар) Ботаника боғи тўғрисида батафсил маълумотни жойлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғи ўсимлик дунёси генофонди тарихига бағишланган мақолаларни тайёрлаш ҳамда «ZiyoNet» умумтаълим тармоғида жойлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
iOS и Android платформалари учун мобиль иловаларни (Ботаника боғи тўғрисида фото-ахборотли илова) яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғининг бутун ҳудудида аудио-гид хизматларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғининг ноёб ўсимлик дунёси тўғрисида зарур обзорли ахборотни тақдим этган ҳолда, йўл кўрсатувчи – электрон картани ташкил этиш, жумладан Ботаника боғининг бутун ҳудуди бўйича электрон ахборот дисплейларини қўллаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ботаника боғи маъмурий-бошқарув биноларини кенг полосали Интернет билан таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Концепцияни амалга ошириш механизми
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Концепцияни амалга ошириш Тадбирлар режасини тўлиқ ва ўз вақтида бажариш орқали рўёбга чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур қарор билан тасдиқланган Тадбирлар режасининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши устидан назорат қилиш Фанлар академияси томонидан олиб борилади, бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритиш учун тегишли лойиҳалар бўйича таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли бажарувчилар билан биргаликда моддий-техника ресурслари, технологик қувватлар ва шунга ўхшаш омилларнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда ушбу Дастурнинг тадбирларини ўрганади ҳамда аниқлаштириш ва тузатиш бўйича таклифларни тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Концепцияни амалга ошириш учун ажратилган молиявий маблағлар ва моддий ресурслардан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан мониторингни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбирлар режаси, шунингдек Концепцияни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш, амалга ошириш услублари ва шарт-шароитлари бўйича таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Концепцияни амалга ошириш бўйича Тадбирлар режасини бажарилиши тўғрисида ахборотни ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масъул бажарувчилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган муддатлар ва ишлар ҳажмига мувофиқ тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбирларни амалга ошириш учун мўлжалланган молиявий маблағлардан аниқ мақсадга йўналтирилган ва самарали фойдаланишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фанлар академиясига ҳар йили кейинги йилги тадбирларни амалга ошириш бўйича иш режаси тақдим этилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фанлар академиясига ҳар чорак асосида Концепция ва Тадбирлар режасининг амалга оширилиши тўғрисида ахборот тақдим этилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига (Фанлар академияси билан биргаликда ёки Фанлар академиясини бу тўғрисида бир вақтда хабардор қилган ҳолда) кейинги йил учун давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган тадбирларни амалга ошириш учун молиявий маблағларга бўлган эҳтиёжлар тўғрисида асосланган таклифлар киритилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
доимий асосда қўйилган мақсадлар ва вазифаларга эришишга таъсир қилиши мумкин бўлган хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича ўз вақтида зарур чораларни кўриш учун бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг мониторинги юритилишини таъминлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 211-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбирлари режаси

Тадбирлар номи

Масъул вазирликлар ва идоралар

Тадбирни амалга оширишнинг ҳисобланган қиймати* (млн сўм)

Молиялаштириш манбалари

Бажариш муддати

I. Инфратузилмани ривожлантириш

Намойиш оранжереясини ва визит-марказни қуриш.

Фанлар академияси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» давлат унитар корхонаси, пудратчи ташкилот — тендер савдоси ғолиби

15000,0

Инвестиция дастури доирасида Давлат бюджети маблағлари,

грант маблағлари

2016-2017 йиллар

Фонд оранжереясини реконструкция қилиш.

Фанлар академияси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» давлат унитар корхонаси, пудратчи ташкилот — тендер савдоси ғолиби

12000,0

Ҳомийлар маблағлари ва грант маблағлари

2016-2017 йиллар

Суғориш ва сув чиқариб юбориш тизимини реконструкция қилиш ва тиклаш.

Фанлар академияси, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Сувсоз» Дк

3500,0

Ботаника боғининг ўз маблағлари, ихтисослаштирилган фойдаланиш ташкилотларининг маблағлари

2015 — 2017 йиллар

Электр таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва тиклаш.

Фанлар академияси, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти, Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси, «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» давлат унитар корхонаси, «Тошшаҳарнур», корхонаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Экоэнергия» илмий-жорий маркази

5650,0

Фанлар академиясининг илмий муассасалар объектларини сотишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари

2015-2016 йиллар

Йўл тармоқларини қуриш, организация пиёда-экскурсия сўқмоқларини ташкил этиш.

Фанлар академияси, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти, «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» давлат унитар корхонаси, Республика йўл жамғармаси, «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси

9500,0

Фанлар академиясининг илмий муассасалар объектларини сотишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари

2015-2016 йиллар

Ахборот киоскларига эга бўлган соябонлар қуриш.

«Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» давлат унитар корхонаси, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

650,0

Фанлар академиясининг илмий муассасалар объектларини сотишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари

2014 йил

Экскурсия маршрутлари бўйлаб ўриндиқлар ўрнатиш.

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти, «Давархитектқурилиш» қўмитаси,

«Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» давлат унитар корхонаси, Олмалиқ кон-металлургия комбинати

200,0

Олмалиқ кон-металлургия комбинати маблағлари

2014 йил

Сув объектларини (кўллар, жилғалар ва бошқалар) реконструкция қилиш

Фанлар академияси, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» давлат унитар корхонаси

3650,0

Ботаника боғининг ўз маблағлари, ҳомийлар ва хайрия маблағлари

2015-2016 йиллар

Кириш гуруҳини реконструкция қилиш.

Фанлар академияси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» давлат унитар корхонаси, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

1800,0

Фанлар академиясининг илмий муассасалар объектларини сотишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари

2015-2016 йиллар

Ўзбекистоннинг табиий ландшафтини акс эттирувчи экспозиция яратиш.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» давлат унитар корхонаси,Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти

2400,0

Инвестиция дастури доирасида Давлат бюджети маблағлари, Ботаника боғининг ўз маблағлари, грант маблағлари

2016-2017 йиллар

Мавжуд савдо нуқтаси ўрнида кафе қуриш.

Фанлар академияси, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокимлиги

700,0

Тадбиркорлар маблағлари

2014-2015 йиллар

Яшил театр қуриш.

Фанлар академияси, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти, «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» давлат унитар корхонаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси,Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокимлиги

3100,0

Инвестиция дастури доирасида Давлат бюджети маблағлари, Ботаника боғининг ўз маблағлари

2015 — 2017 йиллар

Гербарий зали ва зоология коллекцияси учун бино қуриш, молекуляр биология ва биотехнологиялар лабораториясини модернизация қилиш.

Фанлар академияси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» давлат унитар корхонаси, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти

12000,0

Инвестиция дастури доирасида Давлат бюджети маблағлари

2016-2017 йиллар

II. Илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш

Узлуксиз гуллайдиган ўсимликлар учун илмий асосланган тизим яратиш ҳамда 0,1 гектар майдонда кўчатхона ташкил этиш.

Фанлар академияси, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти

450 минг АҚШ доллари

Хорижий инвестициялар, кредитлар ва грантлар

2015-2016 йиллар

Ботаника боғи ҳудудида ўсимлик дунёси зараркундалари ва касалликлари мониторингини олиб бориш.

Фанлар академияси, Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази, Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти

500,0

Ботаника боғининг ўз маблағлари

2015 — 2017 йиллар

III. Ўсимлик дунёси генофонини сақлаш ва бойитиш

Ўсимлик хилма-хиллигини мунтазам равишда хатловдан ўтказиш.

Фанлар академияси

200,0

Ботаника боғининг бюджетдан ташқари маблағлари

2014 — 2017 йиллар

Ботаника боғининг Ўсимлик хилма-хиллиги маълумотлар базасини яратиш.

Фанлар академияси

60,0

Ботаника боғининг бюджетдан ташқари маблағлари, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси

2014 йил

Экспозициялар бўйича ўсимликлар турларини тўлдириш.

Фанлар академияси

60,0

Ботаника боғининг бюджетдан ташқари маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари

2014 — 2017 йиллар

Ўзбекистон флорасининг «Қизил китоб»га киритилган, йўқолиб кетаётган ва маҳаллий жайдари турлари коллекциясини кенгайтириш.

Фанлар академияси

120,0

Ботаника боғининг бюджетдан ташқари маблағлари

2014 — 2017 йиллар

IV. Кўп функцияли таълим ва экология-маданий-маърифий фаолият

«Ниҳол-Росток» болалар бадиий ижодиёти экология тўгарагини ташкил этиш.

Ботаника боғи, Республика таълим маркази, Халқ таълими вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси

250,0

Бажарувчиларнинг ўз маблағлари ва грант маблағлари

2014-2015 йиллар

Мактабгача ёшдаги болалар учун «Экология мактаби» машғулотларини ташкил этиш.

Халқ таълими вазирлиги, Ботаника боғи, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси

100,0

Бажарувчилар маблағлари

2014 йил

Мактаб ўқувчилари, коллеж ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари учун мультимедияли таълим ресурсларини ташкил этиш.

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Фанлар академияси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

200,0

Бажарувчиларнинг ўз маблағлари ва грант маблағлари

2014 — 2017 йиллар

Ботаника боғида мактаб ўқувчилари билан дарслар ўтиш.

Халқ таълими вазирлиги,
Ботаника боғи

-

Бажарувчилар маблағлари

Мунтазам равишда

Мактаб ўқувчиларининг бевосита иштирокида синфдан ташқари илмий-амалий ва тадқиқот фаолиятини амалга ошириш.

Ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётини ўташ, бакалаврларнинг диплом, битириш малака ишларини ва магистр диссертацияларини тайёрлаш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ботаника боғи

-

Бажарувчилар маблағлари

Мунтазам равишда

Қурилаётган визит-марказ учун кўргазмали ахборот материалларини ишлаб чиқиш, нашр этиш, тайёрлаш ва эълон қилиш.

Фанлар академияси,

Ботаника боғи,

«Ўзбектуризм» миллий компанияси

200,0

Бажарувчилар маблағлари

2014-2015 йиллар

Экскурсиялар, сайёр дастурлар, кўргазмалар, оммавий лекциялар, ТВ-кўрсатувлар, оммавий ахборот воситаларида мақолалар ташкил этиш.

Фанлар академияси,

«Ўзбектуризм» миллий компанияси

50,0

Бажарувчилар маблағлари

2014-2015 йиллар

V. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва кенг қўллаш, шу жумладан реклама-туристик
фаолиятни ривожлантириш

Интернет глобал тармоғида Тошкент ботаника боғининг веб-сайтини яратиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.

Фанлар академияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

20,0

Бажарувчилар маблағлари, грант маблағлари

2014 йил

Оммавий электрон карталарда (Google ва бошқалар) Тошкент ботаника боғи тўғрисида кенг ахборотни жойлаштириш.

Фанлар академияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

40,0

Ботаника боғи ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маблағлари

2014 йил

Ботаника боғи ўсимликлар дунёсининг генофонди тарихига бағишланган мақолалар тайёрлаш ва уларни Умумтаълим «ZiyoNet» тармоғида жойлаштириш.

Фанлар академияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

20,0

Ботаника боғи ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маблағлари

2014 йил

IOS ва Android платформалари учун мобил иловалар (Ботаника боғи ўсимликлар дунёсининг генофонди тўғрисидаги фото-ахборот иловалари).

Фанлар академияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

60,0

Ботаника боғи ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маблағлари,

грант маблағлари

2014-2015 йиллар

Ботаника боғида аудио-гид хизматларини ташкил этиш.

Фанлар академияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

50,0

Ботаника боғи маблағлари,

грант маблағлари

2014-2015 йиллар

Тошкент ботаника боғининг ноёб ўсимлик дунёси тўғрисида ахборот берган ҳолда йўл кўрсатувчи — электрон карта яратиш.

Фанлар академияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

10,0

Ботаника боғи маблағлари,

грант маблағлари

2014-2015 йиллар

Тошкент ботаника боғининг маъмурий-бошқарув биноларини кенг полосали Интернет билан таъминлаш.

Фанлар академияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

10,0

Ботаника боғи ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маблағлари

2014 йил

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Тадбирларни амалга ошириш қиймати кейинчалик аниқлаштирилиши лозим.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 211-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғини ривожлантириш бўйича комиссия
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Икрамов А.И.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси‎
Салихов Ш.И.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти, Комиссия раисининг ўринбосари‎
Хўжаев Б.А.‎ —‎‎ Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари ‎
Абдусаматов Б.Х.‎ —‎‎ Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси ‎
Абдуллаев М.Р.‎ —‎‎ Молия вазирининг ўринбосари ‎
Хашимов Ш.Р.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг ўринбосари ‎
Рахманов Б.С.‎ —‎‎ Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ‎
Юткин С.В.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясининг директори ‎
Абдуллаев Б.‎ —‎‎ «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонасининг директори ‎
Тўхтаев Б.Ё.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг директори, Комиссия котиби ‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 400-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда)